Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар
Download 6.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ
Назорат саволлари
1. Замонавий ташкилотда инсон ресурсларини бошқариш тизимининг асосий вазифалари ва функциялари қандай? 2. Инсон ресурсларини бошқариш соҳасида бошқарув қарорларининг ўзига хослиги нимада? 3. Ташкилот инсон ресурсларини бошқаришда қўлланадиган ахборотлар қандай таснифланади? 4. Инсон ресурсларини бошқаришда Меҳнат кодексининг роли қандай? 5.Ташкилотнинг инновацион стратегия шароитларида инсон ресурсларини бошқариш ва персонални бошқариш ўзига хосликлари нимада? 6.Ташкилотда ходимларни бошқариш тизимини шакллантиришда қандай тамойиллардан фойдаланилади ва ходимларни бошқариш тизимининг мақсадлари нимадан иборат? 7.Одамларнинг ўзгаришларга (инновацияларга) қарши туришларининг сабаблари нимада? Уларнинг таркибини тавсифланг. Нима учун бугунги кунда оддий ижрочиларнинг трансформация жараёнида роли ўсиб бораётганлигини тушунтиринг, 8.Мамлакатимизда кадрлар этишмовчилигининг сабаблари қандай? Давлатнинг кадрлар хавфсизлигини таъминлаш учун қандай чоралар кўриш керак? 9.Кадрларни бошқаришнинг интеграллашган тизими деганда нимани тушунасиз? Унинг мазмуни ва тузилишини очиб беринг 10.Қандай таркибий қисмлар ташкилот микро муҳитини ташкил этади? 11. Персонални бошқариш тизими қандай функционал қуйи тизимларни ўз ичига олади? 12. Персонал ва инсон ресурслари билан ишлашда инсон харктерининг таснифи: а) фақат илмий нуқтаи назардан қизиқарли; б) инсон ресурсларини бошқариш бўйича амалий ишлада қўлланиши мумкин; в) қизиқиш уйғотмайди. 13. Ишлаб чиқаришда инсон хатти-ҳаракатлари: а) шахсни камситмаслиги учун тартибга солиниши лозим; б) қатъий тартибга солиниши мумкин; в) ҳисобга олинмаслиги керак. 14. Қуйидаги таркибий қисмлар персонални бошқариш объекти була оладими: а) шахсиятни бошқариш (индивидуал кадрлар иши) ходимнинг индивидуал хусусиятлари ва хислатларини ривожлантиришни, шунингдек, шахснинг психофизиологик хусусиятларини ҳисобга олишни кўзда тутади; б) ижтимоий ташкилот сифатида меҳнат жамоасини бошқариш, яъни барча ижтимоий муносабатлар тўпламига мақсадли йўналтирилган таъсир? 15. Корхоналарни бошқариш тизими ва инсон ресурсларини бошқариш тизими қандай ўзаро боғлиқ? 16. Инсон ресурсларини бошқариш тизимининг асосий таркибий қисмлари қайсилар? 17. Ходимларни бошқариш тизимига классик ёндошиш ва ходимларга алоҳида эътибор бериш билан ИРБ (кадрлар) тизимини ташкил этувчи асосий элементлар қайсилар? 18. Инсон ресурсларини бошқариш тизимини яратишда қандай мақсадлар кўзланган ва ташкилотнинг мақсадлари билан қандай боғлиқлик бор? 19.ИСРБ функционал қуйи тизимларига нималар киради? 20. Ходимларни режалаштириш ва маркетинг қуйи тизими нималарни ўз ичига олади? 21. Ёллаш ва бухгалтерия ҳисоби тизимининг меҳнат муносабатлари қуйи тизимидан нимаси билан фарқ қилади? 22. Меҳнат шароитлари қуйи тизими ва ижтимоий ривожланиш қуйи тизими ўз ичига нимани олади? 23. Кадрлар тайёрлаш қуйи тизимининг асосий элементлари нималар? 24. Ходимларни рағбатлантириш қуйи тизимининг асосий элементлари қайсилар? 25. Бошқарувнинг ташкилий тузилмалари қуйи тизимининг асосий элементлари қайсилар? 26. Ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш қуйи тизими ва ИРБнинг ахборот таъминоти қуйи тизими ўз ичига олади ? 27. Персонални бошқариш тизимини ривожлантиришнинг асосий шакллари қайсилар? 28. Персонални бошқаришнинг марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган тизимлари ўртасидаги фарқ нима? 29. Инсон ресурсларини бошқариш хизматларининг функционал мажбуриятлари нимада? 30. Ҳозирги босқичда инсон ресурсларини бошқаришнинг асосий функциялари нималардан иборат? 31. ИРБ функцияларининг инсон ресурслари соҳасидаги вазифалар билан қандай боғлиқлиги? 32. Персонални бошқаришдан кадрлар менежментига ўтиш даврида инсон ресурсларини бошқариш функцияларида ўзгаришлар мавжудми? 33. Инсон ресурсларини бошқариш функциялари ташкилотни бошқаришнинг умумий функциялари нуқтаи назаридан қандай изоҳланади? 34. Инсон ресурсларини бошқариш усулларининг роли, табиати ва таснифи нима? 35. Бошқарув усулларини тақсимлаш усулларнинг қандай таснифига киради? 36. Инсон ресурсларини бошқаришнинг иқтисодий усулларининг моҳияти нимада? 37. Инсон ресурсларини бошқариш ижтимоий-психологик усулларининг таъсири қандай? 38. Бошқарув таъсирининг хусусиятига қараб қандай усулларни ажратиш мумкин? 39. Ташкилотда инсон ресурсларини бошқаришга қандай омиллар таъсир қилади? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling