Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

харажатлари ўртасидаги фарқ сифатида аниқлаш, бироқ бунда тушумнинг 


ва мос равишда, фойданинг ўсишига олиб келиши мумкин бўлган бошқа 
омиллар таъсири ҳисобга олинмайди. Худди шу тарзда самарадорлик фойда 
ўсишининг маркетинг коммуникациялар комплекси харажатларига нисбати 
сифатида ҳисоблаб чиқилиши мумкин. 
Сотув 
ҳажми 
ва 
маркетинг 
коммуникациялари 
комплекси 
харажатлари ўртасидаги корреляцион боғлиқликни аниқлашга асосланган 
усул. Ушбу усулнинг камчилиги – маркетинг коммуникациялари сотув 
ҳажмига таъсир даражаси аниқланмайди, чунки МКК амалга ошириш доимо 
ҳеч бўлмаса минимал даражада ўсишга олиб келади. 
Корхона ва уни маҳсулотлари таниқлилиги ва эсда қоларлилиги, 
хабардорлик даражасини баҳолашга асосланган усул. Ушбу усулнинг 
камчилиги – истеъмолчилар унинг давомида хабардорлик шакллантирилган 
олдинги маркетинг коммуникациялари комплексини амалга ошириш таъсири 
остида қолиши мумкин. 
Маркетинг коммуникациялар комплекси амалга оширилишидан олдин 
ва кейин сотув ҳажмини таққослашга асосланган баҳолаш усули. Бироқ 
ушбу ҳолатда бошқа омиллар таъсир сезилади. 
Иккита бир хил турдаги корхоналарнинг сотув ҳажмини таққослашга 
асосланган усул. Бу ҳолатда кўплаб иккинчи даражали омиллар таъсири 
бартараф қилинади, леикн таққослаш учун мос келадиган корхона топиш 
жуда қийин. 
Ташкилот қолдирадиган таассурот, яъни унинг имиджи (образи) 
умумий идрок қилиш ва баҳолашнинг энг муҳим жиҳатларидан бири 
ҳисобланади. Имидж – ҳар қандай ижтимоий ҳодиса ёки жараённи 
баҳолашда муҳим роль ўйнайдиган объектив омилдир. «Имидж» (image) сўзи 
инглиз тилидаги «тасаввур», «образ» сўзидан келиб чиққан. Ушбу тушунчага 
Д.Доти томонидан қуйидагича таъриф берилади: «...компания ва у таклиф 
қиладиган товарлар ва хизматларга қандайдир алоқаси бўлган ҳамма нарса... 
Бу ажойиб бир тарзда аралашиб ва умумйи бир комплексга айланиб 
қоладиган образлар ва сўзлар билан мунтазам равишда яратиладиган асар»
21

Ҳозирги маънода «имидж» сўзи XX асрдан бери фойдаланилади, 40-
йиллардан бошлаб эса атама реклама ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича 
мутахассислар томонидан ҳам қўллана бошлади. яхши ва барқарор имидж 
зарурати шу билан изоҳланадики, «барқарор нуфузга эга бўлган савдо 
маркаси йилдан-йилга ўсиб борадиган даромадлар ва ишлаб чиқариш доимий 
21
Доти Д. Паблисити и паблик рилейшнс-. пер. с англ. М.: Филинъ, 1998. 


ҳажмини таъминлайди. Барқарор марка жуда ҳам ғайратли бўлиб, бу вақт 
ўтиши билан улкан маблағлар тежалишига олиб келади. Барқарор имиджга 
ва нуфузга эга бўлган ташкилотлар бозорда юқорироқ нархлар ва яхши 
сотувни таъминлайди. Улар янги «юлдуз» пайдо бўлиши билан кўп нарса 
йўқотмайди ва пайдо бўлган товарнинг янгилик элементи заифлаша 
бошлаши билан нуфузини тезда тиклайди. Барқарор нуфузли фирмалар улар 
тасарруфида бўлган компания активларини оширади»
22
. Шундай қилиб, 
имидж – сунъий образ, инсонда, мулоқот доирасида, одамлар гуруҳида 
психологик таъсир ва оммавий коммуникация воситалари ёрдамида жамият 
ёки индивидуал онгда шакллантириладиган товар, лойиҳа, инсон, фирма, 
ташкилот ҳақида юзага келадиган тасаввурдир. Фирма имиджи – бу 
мижозларнинг фирма ва унинг маҳсулотларига, товарларига бўлган ишонч 
омили, кредитлар, сотувлар сонининг ўсиш омили, демак, фирма, унинг 
мулкдорлар ва ходимлари учун юксалиш ёки пасайиш омили саналади. 
Имидж оммавий онгда объектга муайян муносабатни шакллантириш 
мақсадида тарғибот ва реклама орқали яратилади ва объектнинг ҳақиқий 
хусусиятларини ва мавжуд бўлмаган хусусиятларни бирлаштириши мумкин. 
Ташкилот (компания, фирма) имиджи - бу унинг образи, одамлар онгида 
мавжуд бўлган турли хил жамоат гуруҳларининг яхлит идрок қилинишидир. 
Корпоратив имидж ташкилот томонидан яратиладиган коммуникация 
хабарлари комплексини жамоатчилик томонидан қабул қилиниши 
натижасида юзага келади. Бу ташкилот устида ким ишлаши ва умуман 
ишланишидан қатъий назар ҳар қандай ташкилот учун мавжуд. 
Шундай қилиб, ташкилот имиджи одмлар онгида мавжуд бўлган 
тасаввурлар (образлар) ва уларнинг объекти саналган баҳолар тизими 
сифатида кўриб чиқилиши мумкин. 
Имиджнинг ҳар хил турлари мавжуд бўлиб, биргаликда улар компания 
имиджи ҳақида умумий тасаввурнинг таркибий қисмлари ҳисобланади. 
1. 
Товар (хизмат) имиджи – одамларнинг улар фикрига кўра, товар 
эга бўлган ноёб тавсифлар ҳақида тасаввури. 
2. 
Товар истеъмолчиари имиджи истеъмолчиларнинг айрим шахсий 
(психологик) хислатлари, жамиятдаги мақоми, турмуш тарзи ҳақидаги 
тасаввурларни қамраб олади. 
22
Доти Д. Паблисити и паблик рилейшнс-. пер. с англ. М.: Филинъ, 1998. 


3. 
Ташкилотнинг ички имиджи – бу ходимларнинг ўз ташкилоти 
ҳақида тасаввури. Ички имиджни белгилаб берадиган асосий аниқловчилар 
ташкилот маданияти ва ижтимоий-психологик муҳит ҳисобланади. 
4. 
Ташкилот раҳбари ёки топ-менежерининг имиджи раҳбарнинг 
қобилиятлари, қадриятга оид йўналишлари, психологик хислатлари ва ташқи 
кўриниши ҳақида тасаввурларни ўз ичига олади. 
5. 
Ташкилотнинг визуал имиджи – ташкилот ҳақида тасаввурлар 
бўлиб, офис интерьери, савдо ва намойиш заллари, ташкилотнинг ирма 
рамзлари ҳақида ахборотни қайд қиладиган, кўриш орқали ҳис қилиш 
асосида шакллантиради. 
6. 
Фирманинг ижтимоий имиджи – кенг жамоатчиликнинг минтақа 
ва жамият иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётида фирманинг ижтимоий 
мақсадлари ва роли ҳақида тасаввурлари. Ижтимоий имидж ҳомийлик, 
меценатлик, жамоат ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, экология, бандлик, 
соғлиқни сақлаш муаммоларини ҳал қилишда иштирок этиш, муаян 
шахсларга кўмаклашиш каби фирма фаолиятининг ижтимоий жиҳатлари 
ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш воситасида шакллантирилади. 
7. 
Ташкилотнинг 
бизнес-имиджи 
– 
ташкилот 
ҳақида 
ишбилармонлик фаоллиги субъекти сифатида тасаввур. Ташкилот бизнес-
имиджининг таркибий қисмлари сифатида ишбилармонлик нуфузи, сотув 
ҳажми, нисбий бозор улуши, технологиялар инновационлиги, товарлар 
хилма-хиллиги, нарх сиёсати мослашувчанлиги ва ҳ.к. киради. 
8. 
Давлат структуралари учун фирма имиджи фирма ҳақида 
минтақавий маъмурит, қонун чиқарувчи ва ижроия ҳокимият вакилларининг 
тасаввурлари ташкил қилади. Қуйидагилар давлат структуралари учун 
имидж кўрсаткичлари ҳисобланади: фирма маҳсулотининг минтақа учун 
муҳимлиги, фирманинг минтақа ижтимоий дастурларида иштирок этиш 
даражаси, корхона томонидан федерал ва минтақавий қонунлар бажарилиши, 
минтақа аҳолиси учун тақдим этиладиган иш ўринлари сони, фирманинг 
норасмий мулоқотлар учун очиқлиги. 
9. 
Фирманинг истеъмолчилар орасидаги имиджини уларнинг 
фикрига кўра, фирма маҳсулотлари эга бўлган ноёб хислатлар: савдо 
маркасининг сифати, дизайни, машҳурлиги; корхона тақдим этадиган сервис 
хизматлари ва чегирмалар тизими; маҳсулот нархи; фирманинг эълон 
қилинган вазифалари ва стратегияси ҳақида, шунингдек, фирма услуби 
ҳақида тасаввурлари ташкил қилади. 


10. 
Персонал имиджи – бу персоналнинг йиғма, умумлаштирилган 
образи бўлиб, унинг учун энг хос бўлган жиҳатларни очиб беради: 
• 
профессионал компетенциялар: ҳаракатчанлик (хизмат кўрсатиш 
сифати ва тезлиги); лавозим мажбуриятларини бажаришда тартиблилик; 
ишларни бажаришда аниқлик; хабардорлик (мижозни қизиқтирган савол 
бўйича маълумот нома тақдим этишга тайёрлик); профессионал, юқори 
малакали тайёргарлик; 
• 
маданият: чиқишимлилик (мулоқотда хушмуомалалик, жилмайиб 
туриш); нутқ тўғрилиги; ходимларнинг ижтимоий-психологик тавсифлари; 
• 
ижтимоий-демографик ва жисмоний маълумотлар: ёши, жинси, 
маълумоти, жисмоний нуқсонлари борлиги ёки йўқлиги; 
• 
визуал имидж, кийинишда ишбилармонлик услуби, чиройли соч 
турмаги ва ҳ.к. 
Персонал имиджи ташкилот ходимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот 
асосида шаклланади. Бунда ҳар бир ходим ташкилотнинг «юзи» сифатида 
кўриб чиқилади, унга қараб бутун ташкилот персонали ҳақида мулоҳаза 
юритилади. Шундай қилиб, ташкилотнинг тўлақонли ижобий имиджини 
яратиш жараёнида бевосита мижозлар билан ишлайдиган ходимлар ролига 
ортиқча баҳо бериш қийин. 
6.26-расмда юқорида санаб ўтилган асосий элементларини мужассам 
этадиган фирма имиджи эҳтимолий структураси акс эттирилган, 6.11-
жадвалда эса – имидж ҳосил қилувчи омиллар. 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling