Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


-расм. Фирмалар маркетинг фаолиятида PEST-таҳлилнинг


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

6.24-расм. Фирмалар маркетинг фаолиятида PEST-таҳлилнинг 
қўлланиши 
PEST-таҳлил натижалари бўйича қуйидаги хулосалар чиқариш мумкин: 
• 
рақобатчилар сони қисқаради, лекин компанияларни қўшиб олиш 
ва бирлаштириш ҳисобига тармоқда марказлашув даражаси ортади
• 
рақобатчилар ишлаб чиқариш қуввати бўйича тобора 
яқинлашади; 
• 
бошка сотувчига ўтишда харидорлар харажатлари сезиларсиз. 
Персоналнинг кучли томонларига билимлар, кўникмалар, маҳорат, 
ўзгаришларга тез жавоб қайтариш қобилияти, инвестициялар ва бошқалар 
киради. Кучсиз томонлар – таълим, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашга 
инвестициялар етарли эмаслиги, ёш ва сотув бозорини топиш қобилияти 
сустлиги. 
Кучли томонлар ҳам, учсиз томонлар ҳам бозор шароитларида ички 
омиллар билан боғлиқ бўлади. SWOT-таҳлил матрицасининг қолган икки 
қисми ташқи омиллар билан боғлиқ. Хусусан, персонал имкониятлари 
қаторига «тутиб қолиш» мумкин бўлган, у ёки бу, одатда, молиявий, 
инвестицион устунликка эришиш мақсадида фойдаланиш лозим бўлган ва бу 
янги устунликлар – янги технологиялар, сотув бозорларига эга бўлиш 
имконини берадиган ҳамма нарсани киритиш мумкин. Таҳдидлар – бу одатда 
янги рақобатчи пайдо бўлиши, персонал қариши (ва мослашув қобилиятини 


йўқотиши), ҳаракатлар ва танлов эркинлигини чегаралайдиган қонунчилик ва 
б. 
Шуни ёдда тутиш керакки, маълум бир вазиятда (вазиятга қараб) 
кимдадир кучли томон бўлган нарса, бошқалар учун кучсиз томон бўлиши 
мумкин. Кучсиз томонларни кучли томонга айлантириш; қандай кучли 
томонларни имкониятлар билан боғлаш мумкинлигини, рақиб кучсиз 
томонлардан қандай фойдаланиши мумкинлигини, қандай таҳдидларни 
имкониятларга айлантириш мумкинлигини билиш жуда муҳимдир. 
Персоналнинг қўшимча устунликлари қаторига жамоавий ҳаракатлар 
ва ўқиш натижаси сифатида жамоавий ишларни ўз ичига олади. 
Уч даражадаги маркетинг стратегиялари фарқланади: 
• 
корпоратив (портфелли стратегиялар, ўсиш стратегиялари, 
рақобат стратегиялари); 
• 
функционал (сегментлаш стратегиялари, маркетинг комплексини 
шакллантириш ва жойлаштириш стратегиялари); 
• 
инструментал (маҳсулот, нарх, тақсимот, коммуникатив, 
ҳамкорлик муносабатлари). 
Персонал маркетинги стратегияси ташкилот умумий стратегиясининг 
корхонанинг мақсадларига стратегик мувофиқлик доирасида иккала 
томоннинг эҳтиёжларини самарали қондириш концепциялари ишлаб 
чиқишни ўз ичига оладиган меҳнат муносабатлари жараёнида томонлрнинг 
талаблари ва эҳтиёжларини доимий ва тизимли таҳлил қилишга 
йўналтирилган элементи ҳисобланади. 
Стратегияни амалга оширишда нафақат потенциал ишчиларни, балки 
бевосита компаниянинг ўзини ҳам жойлаштириш, сегментлаш муҳим 
аҳамиятга эга. Шундай қилиб, танлов жараёни икки тарафлама бўлиб чиқади: 
бозорни ўрганиш ва сегментлашдан, мақсадли гуруҳлар билан алоқа 
ўрнатишдан олдин, ташкилотлар ўзларини маркетинг объекти деб 
билишлари ва иш берувчилар ёки иш берувчиларнинг маълум бир сегментига 
тегишли эканликларини аниқлашлари, уларнинг - ҳам тактик, ҳам стратегик 
хусусиятларини аниқлашлари керак. Ташкилот ва ходимлар ўртасидаги 
ҳамкорликнинг муваффақияти бир-бирининг маркетинг хусусиятларини 
тўғри англашига ва ўзаро танлов пайтида ҳамкорлик қилувчи томонлар бир-
бирларига 
берадиган 
сигналларига 
боғлиқ 
бўлади. 
Маркетинг 
ходимларининг хусусиятлари, мос равишда, меҳнат муносабатлари соҳасида 
ўзига хос алоқаларни шакллантиришга йўналтиришдан иборат бўлади. 


Персонал маркетингини ўрганишда корпоратив стратегиялар энг катта 
қизиқиш уйғотади. 
Инсон ресурсларини бошқаришда мустақил стратегия сифатида ички 
маркетингга тобора кўп эътибор қаратилмоқда. Бунда, агар ташкилотни 
бошқаришда бозорга йўналтирилган ёндашув фойдаланиладиган бўлса, ички 
маркетингда персонал ва униг ташкилотга муносабати (яъни қониққанлиги ва 
содиқлиги) муҳим таркибий қисм ҳисобланади. Бироқ агар бу масалалар 
назарияда ҳам, амалиётда ҳам ишлаб иқилган бўлса, ишончни 
ривожлантиришга асосланган маркетинг стратегиялари ишлаб чиқиш 
долзарб ва илмий адабиётларда амалда кўриб чиқилмаган ҳисобланади. 
Ишонч орқали ҳамкорлик муносабатлари шакллантиришнинг муҳимлигидан 
кўплаб тадқиқотлар далолат беради. Масалан, О'Шонесси таъкидлашича, 
маркетинг бажариши лозим бўлган вазифа – компанияга истеъмолчи 
ишончини қозонишга ёрдам беришдир, чунки ишонч – истеъмолчи 
содиқлигининг асосидир. Р.Хиггинс компания фаолияти, мақсадлари ва 
стратегиялар асосланганлигидан келиб чиқиб, ушбу компанияга нисбатан ўз 
муносабатини шакллантирадиган манфаатдор шахслар идрок қилишида 
намоён бўладиган «стратегик ишонч» тушунчасидан фойдаланиб, ишончга 
стратегик 
аҳамият 
қаратади. 
Компаниялар 
фойдасининг 
ўсиши 
ҳамкорларнинг ўзаро алоқалардан қониқишидан бошланади, шундан кейин 
ишонч ўрнатиш босқичи бошланади. Бу эса, ўз навбатида, аквизиторлик 
салоҳиятини ошириш ва содиқлик шакллантиришга олиб келади. 
Ишончни ривожлантириш учун қатор чоралар кўриш: сифатли товар 
таклиф қилиш, бозорда юқори ишбилармонлик нуфузига эга бўлиш ва 
ҳамкор-компаниялар ходимлари ўртасида шахсий, персоналлаштирилган 
муносабатлар ўрната олиш керак. 
Ишонч шакллантиришга таъсир этадиган омиллар орасида нуфузлилик, 
компетенция, биринчи шахсга ишонч, компания очиқлиги ва бошқаларни 
ажратиб кўрсатиш мумкин. Таъкидлаш жоизки, ҳамкорлар уртасида 
иқтисодий мулоҳазаларга асосланган расмий муносабатлар корхоналарнинг 
ҳақиқатда яқинлашишига хизмат қимайди, чунки фақат прагматик характерга 
эга бўлади. Ўзаро алоқалар ҳақиқатда ҳамкорлик руҳида ва узоқ муддатли 
бўлиши учун персоналлаштирилган муносабатлар ўрнатишга ижодий 
ёндашувдан фойдаланиш, яъни ишонч шакллантиришга хизмат қиладиган 
ностандарт ҳаракатлар амалга ошириш зарур. Биринчи навбатда, бу ижодий 
ёндашув ҳамкор томонидан ижобий ҳиссиётлар уйғотадиган шахсий мулоқот 


усулларини танлашга тааллуқли. Р.А.Шнаппауф асарида келтирилган 
тадқиқотларга кўра, ақл ва онг одамлар томонидан амалга ошириладиган 
ҳаракатларнинг атиги 10%га яқинини бошқаради, барча ҳаракатларнинг 
қолган 90% дан ортиғи эса ҳис-туйғулар намоён бўлишининг натижаси 
ҳисобланади. Ишбилармонлик мулоқоти усулларидан профессионал креатив 
(ижодий) фойдаланиш фақат ишбилармонлик муносабатларидан норасмий 
эмоционал алоқалар томон жиддий ўзгариш қилишга имкон беради, бу эса 
ҳамкорлар ўртасида ишонч асосидаги ўзаро алоқалар шаклланишига хизмат 
қилади. 
Маркетинг каналларини бошқаришга нисбатан ишонч ва ҳокимлик 
қилиш парадигмаларига асосланган кўриб чиқилган ёндашув бизнес 
қатнашчилари ўртасида ўзаро алоқалар ва мувофиқлашувни йўлга қўйиш 
имконини беради. Биринчи навбатда, маркетинг каналининг барча 
қатнашчилари ўртасида қўшимча фойда олиш манбаси сифатида ишончни 
шакллантириш муҳимлигини ажратиб кўрсатиш лозим, лекин бундай 
самарага эришиш учун ижодий ёндашув талаб қилинади. 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling