персоналнинг ички фирма моддий мотивациясини ташкил қилишни ўз ичига
олади. Кадрлар қўнимсизлигидан йўқотишларни
пасайтиришга ва шу билан
бир пайтда фирма ходимларида корпоратив қадриятларни мустаҳкамлашга
имкон берадиган фирма корпоратив маданияти шакллантириш персонал
маркетинги сиёсатининг алоҳида, жуда истиқболли йўналиши ҳисобланади.
Ахир ташқи меҳнат бозори билан бир қаторда, фирик холдинг, корпорация ва
кластер тузилмаларига кирадиган фирмалар
томонидан жуда фаол
фойдаланиладиган ички бозор ҳам мавжуд. Шундай қилиб, корпоратив
маданият ички меҳнат бозорида персонал ҳаракатланишига хизмат қилади,
шу
билан бир пайтда, унинг фаолият самарадорлигини ва оқибатда, бутун
ташкилот самарадорлигини оширади.
Санаб ўтилган барча элементлар инсон ресурсларини бошқариш
маркетинг стратегиясини ташкил қилиб, уни ишлаб чиқиш босқичлари 6.8-
жадвалда акс эттирилган.
Персонал маркетингидан фойдаланиш
маълум даражада риск билан
боғлиқ. Меҳнат бозорида ушбу риск даражаси шу билан боғлиқки,
ходимларнинг касбий-малакавий, маълумот ва
маданият даражасидаги
ўзгаришлар билан бирга кузатиладиган инсон капиталига инвестициялар вақт
бўйича кечикиш билан боғлиқ. Жадал инновацион ўзгаришлар шароитларида
замонавий бизнес мантиқи барча ўзаро алоқадаги, кўпинча турли
йўналишдаги ички ва ташқи муҳит омилларини кўра олиш қобилиятини
талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: