Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


-БОБ. КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРДА ИНСОН


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

3-БОБ. КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРДА ИНСОН 
РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ
3.1.
 
Ташкилотларда инсон ресурслари ва персонални бошқариш 
тизими ҳақида умумий тушунчалар 
Амалиётда камида иккита қуйи тизим – бошқарувчи қуйи тизим (ёки 
бошқарув субъекти) ва бошқариладиган қуйитизим (ёки бошқарув объекти) 
ажратиб кўрсатилади. Бошқарув объекти ва субъектини асосан одамлар ташкил 
қиладиган бошқарув тизими ижтимоий бошқарув тизими деб аталади. 
Ташкилотда бошқарув субъектининг асосини бошқарув аппарати ходимлари
бошқариладиган қуйитизимнинг асосини эса – персонал ташкил қилади. 
Тизимнинг ўзи юқорироқ тартибли тизимнинг элементи сифатида 
намоён бўлиши мумкин. Масалан, персонални бошқариш тизими алоҳида 
элементлардан – кадрлар иши йўналишларидан иборат (3.1-расм). Шу билан 
бир пайтда, персонални бошқариш ташкилотни бошқариш тизимининг 
элементи бўлиб хизмат қилади. 
 
 
3.1-расм. Персонални бошқариш тизими 
Ташкилотга тизимли ёндашув шундан иборатки, уни ўзаро алоқада 
бўлган элементлар комплекси сифатида кўриб чиқиш лозим. Бошқача килиб 
айтганда, тизимли ёндашув бошқарув субъектига тўлақонли қарашни назарда 
тутади, яъни унинг моҳияти шундаки, бошқарув тизими ва унинг алоҳида 
қисмлари фаолият ва ривожланиш мақсадлари, ресурслар, структура
жараёнлар ва бошқа тизимлар билан ўзаро алоқалар асосида тавсифланадиган 
тўлақонли, мустақил ҳодиса сифатида кўриб чиқилади. Шундай қилиб, ҳар 


қандай тизим мақсадга, ресурсларга эга ва кўйилган мақсадга эришиш учун 
ташкил қилинган бўлиши лозим (3.1-жадвал). 
3.1-жадвал 
Персонал масаласида компания мақсадлари структураси ва 
иерархияси тахминий варианти 
Даража 
Якуний 
мақсад 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling