Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

Тизим 
тавсифлари 


муҳим хусусияти – унинг барқарорлиги, бу алоҳида ўтиш ҳолатлари 
(жараёнлари) ўртасида тизим барқарор мувозанатли ҳолатга эга бўлиши ҳамда 
ички ва ташқи чекинишлар бу мувозанатни буза олмасигида намоён бўлади, 
чунки тизим уларга нисбатан таъсирчан бўлмайди. Мураккаб тизим – кўп 
мақсадли бўлиб, алоҳида мақсадларга эришиш даражаси турлича, шу сабабли 
персонални бошқариш тизими фаолият кўрсатиш самарадорлиги ва 
мақсадларга эришиш мезонларини рангларга ажратишни талаб қиладиган 
поликритериал тизим сифатида кўриб чиқилади. 
3.4-расм. Персонални бошқариш тизими жиҳатларининг ўзаро 
алоқалари 
Ҳар қандай ташкилий тизим каби, персонални бошқариш тизими – очиқ 
тизимдир (3.5-расм). Тизим ресурлари ёки унга кириш тизимга муҳитдан 
бериладиган таркибий қисмлар ифодалайди. Киришлар ёрдамида муҳитнинг 
тизимга таъсири амалга оширилади. Тизим чиқишлари воситасида муҳитга 
таъсир кўрсатади. 
3.5-расм. Тизим очиқлиги сурати 
Тизимнинг ташқи алоқалари кириш ва чиқиш элементлари билан амалга 
оширилади, шунингдек, тизим функцияси билан таъминланади. Кайта алоқа 
шундан иборатки, бундан олдинги ҳаракат натижаси жараён давомдиа кейинги 
ҳаракатга таъсир этади. Агар қайта алоқа бошланғич ҳаракат натижасини 
кучайтирса, у ижобий деб, кучсизлантирса – салбий деб аталади. 
Тизим муҳитда фаолият 
юритади (мақсадлар 
функциялар, омиллар) 
Қисмлар мавжудлиги 
(элементлар, қуйитизимлар 
ва улар тавсифи) 
Алоқа ва муносабатлар (ўзаро 
алоқалар, ўзгаришлар, 
ривожланиш,) 
Тўлақонлилик (муво-
занат, барқарорлик, 
интеграция 
Структуралилик (тартибга 
солинганлик, иерархия ва б.) 
Тизим 
Бошқарувчи 
таъсир 
Персонал меҳнат 
натижалари 
таъсир 
Персонал 
тавсифи
Қайтувчан алоқа 
Кириш 
Чиқиш 


Қайта алоқасиз бошқарувчи қуйитизим таъсир самараси ҳақида 
маълумотга эга бўлмайди. Айнан қайта алоқа тизимнинг нисбий 
барқарорлигини таъминлайди, такрорий жараёнлар шакллантиришга имкон 
беради. 
Персонални бошқариш тизимининг нисбий очиқлиги бутун тизимда 
ҳам, унинг алоҳида элементларида ҳам намоён бўлади. Хусусан, персонални 
бошқариш тизими ҳақида ҳам маълумот берадиган «очиқ» ва «ёпиқ» кадрлар 
сиёсати ажратиб кўрсатилади. 
Персонални бошқариш тизимининг очиқлик-ёпиқлик муаммоси унинг 
мустақиллиги билан чамбарчас боғлиқ. Муҳитга боғлиқ бўлгани ҳолда, тизим 
нисбатан мустақил фаолият юритиши ҳам мумкин. 
Персонални бошқариш тизимининг мослашувчанлик ва ўзини-ўзи 
ташкил қилиш қобилияти каби хислатлари ҳам нисбатан ўхшаш деб тан 
олинади. Мослашув қобилиятини таъминлаш учун тизим кутилмаган экстремал 
вазиятларда омон қолиш зарурати билан асосланадиган ортиқчалик, ҳаддан 
ташқариликка эга бўлиши керак. 
Ижтимоий-меҳнат жараёнларини ташкил қилишда объектлик оқибати 
сифатида ўзини-ўзи ташкил қилиш хислати мавжудлиги билан бир қаторда, 
персонални бошқариш тизими шунингдек, бошқарилувчан ҳам ҳисобланади ва 
бу унга бошқарув субъектининг кириши билан изоҳланади. Тизимнинг 
бошқарилувчанлик даражаси жараёнларнинг бошқарув функциялари билан 
қамраб олиниш даражасига, фойдаланиладиган усуллар мукаммаллигига 
боғлиқ. 
Ички тизим жараёнларининг рўй бериш характери тизим ҳолатини 
баҳолашга имкон беради: фаолият юритаётган, шакланаётган ва кайта ташкил 
қилинаётган (3.6-расм). 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling