Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар
-расм. Мустақил омиллар ва бизнес-стратегия ўзаро алоқалари
Download 6.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ
3.8-расм. Мустақил омиллар ва бизнес-стратегия ўзаро алоқалари
Персонал билан ишлаш тизими (3.3-жадвал): • персонални бошқаришни фирмани бошқариш умумий тизимига интеграция қилади, уни стратегик кўрсатмалар ва корпоратив маданият билан, шунингдек, илмий тадқиқот ишлари, ишлаб чиқариш, сотув, сифатни ошириш ва ҳ.к.ни режалаштириш билан боғлайди: • иш билан бандликни тартибга солиш, иш ўринларини режалаштириш, кадрлар танлаш ва жойлаштиришни ташкил қилиш, ишлар мазмунини башорат қилиш, тайёрлаш, мукофотлаш ва бошқалар бўйича доимий ва дастурий чора-тадбирлар кенгайтирилган тизимини қамраб олади: • ходимларнинг профессионал хислатлари ва сифатларини, шунингдек, уларнинг фаолият натижаларини батафсил ҳисобга олини кўзда тутади (жумладан, ахборот тизимларида); • фирма ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан тарғибот ва тарбия ишларини кўзда тутади; • фирмада бошқарувни директорлар кенгаши аъзоларидан бири ёки вице-президентлардан бири қўлида мужассам этади, шунингдек, кадрлар иши механизмини такомиллаштири бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. 3.3-жадвал Ташкилотнинг персонални бошқариш тизимини шакллантирадиган асосий элементлари Бошқарув тизими элементлари Бошқарувга классик ёндашув (анъанавий ташкилот) Бошқарувда персоналга асосий эътибор (келажак ташкилоти) Мақсадлар Маҳсулотга йўналтирилганлик Якуний натижа – ишлаб чиқарилган маҳсулот Мижозга муросасиз йўналтирилганлик: «хўжайин-тўра» эмас, «мижоз-қирол» Якуний натижа – фойда олиш Персонал Ишлаб чиқариш қиймат омили, иш кучи, инсон омили, буйсуниш Муваффақият манбаси ва асоси Кадрлар салоҳияти Ходимлар Устуворлик Натижа Инсон – ишлаб чиқариш вазифалари ижрочиси Инсон Натижа инсонга боғлиқ. Инсон «бойлик мотори», асосий манбаси – таълим, малака, персонални ривожлантириш Ташкилот ресурслари Жисмоний капитал Пул капитали Жисмоний капитал. Инсон ресурслари (инсон капитали). Пул капитали Персонал харажатлари Тўғридан-тўғри харажатлар Узоқ муддатли инвестициялар Персонални фирмага жалб қилиш Пул стимули Фаол изланиш. Реклама Ижтимоий имтиёзлар Ўқитиш харажатлари Минимал «Харажатлар – фойда» мезони бўйича аниқланади Ўқитиш шакллари Иш жойида Барча шакллар, жумладан олий таълим Ижтимоий структура Йўқ Алоҳида таркибий қисмлар «харажатлар – фойда» мезони бўйича шакллантирилади Бошқарув услуби Авторитар Бошқарувнинг биргаликдаги услуби Меҳнатни ташкил қилиш Индивидуал Индивидуал, жамоавий Ижрочини тартибга солиш Қаттиқ Меҳнатни ташкил қилишда эркинлик даражаси турлича Меҳнат мотивацияси Индивидуал Иқтисодий ва ижтимоий- психологик стимулларни бирлаштириш, турли фаолият мотивлардина фойдаланиш Режалаштириш муддатлари Қисқа муддатли Инсон ресурслари ҳаётийлик даври босқичлари Кадрлар хизмати функциялари Асосан ҳисоб функциялари Асосан таҳлилий ва ташкилий Ютуқларни ўлчаш Фойда Фойда ва ижтимоий натижа кўрсаткичлари Меҳнат самарадорлиги Меҳнатни тақсимлаш ва ихтисослаштириш Ходимнинг қониққанлик нуқтаи назаридан ихтисослашув чеграсини англаб етиш Корхона Хўжалик бирлиги Ижтимоий-иқтисодий тизим Корхонанинг ташкил қилиниши Ёпиқ тизим Очиқ тизим, атроф-муҳит билан алоқада бўлади Реакция Фақат бозорга ва конструктив муҳитга Кўплаб манфаатдор гуруҳлар ва ижтимоий қатламларга Персонални бошқариш тизимига қўйиладиган энг муҳим шартлар: • тизимни шакллантиришда ҳам тармоқ характеридаги, ҳам муайян ташкилотнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниши зарур; • тизим комплексли характерга эга бўлиши, яъни зарур элементлар – базавий стратегия, операцион қуйитизимлар ва ресусрлар таъминоти блокини ўз ичига олиши лозим; • тизим фаолияти ташкилот бошқарувининг барча даражаларида таъминланиши лозим (бутун ташкилот, структурали бўлинмалар, алоҳида ижрочилар); • тизимни ишлаб чиқиш босқичида бир томондан, унинг асосий элементлари статиклик (яъни барқарорлик) зарурий даражаси, бошқа томондан эса – уларниг ички ва ташқи муҳитнинг башорат қилинадиган ўзгаришларга мослашувчанлик юқори даражаси оқилона уйғунлашуви таъминланиши лозим; • тизим имкон қадар борича тўғридан-тўғри бошқариш объектига таъсирнинг кўп қиррали хусусиятини таъминлаши, яъни маъмурий, иқтисодий ва ижтимоий-психологик усулларнинг кенг доирасини ўз ичига олиши керак; • амалиётга жорий қилиш, фойдаланиш ва келгусида ривожлантириш жараёнлари тизимнинг зарурий элементи бўлиши лозим. Умуман олганда персонални бошқариш тизими структураси ва унинг горизонтал ва вертикал кесими 3.9-расмда акс эттирилган. Download 6.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling