Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


-расм. Инсон ресурсларини бошқариш тизими элементлари


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

3.16-расм. Инсон ресурсларини бошқариш тизими элементлари 
(бошқарув ёндашуви) 
• 
бошқарув тизимлари учун анъанавий равишда стратегик, 
мазмунга оид ва таъминловчи блокларини (элементлар) ажратиб кўрсатиш 
мумкин (3.17-расм). 
3.17-расм. Инсон ресурсларини бошқариш тизими даражалари 


Инсон ресурсларини бошқариш тизимининг стратегик блоки иш 
берувчи ва ёлланма ходимлар ўртасидаги муносабатларнинг асосий 
тамойилларини, ИРБ тизии фаолиятининг асосий мақсадлари ва 
вазифаларини, ИСБ стратегиясини, ИСБ сиёсатини, ИСБ дастурини ўз 
ичига олади. У ривожланиш йўналишини, вазифалари ва фалсафасини – 
инсон ресурсларини бошқариш тизими нима учун фаолият юритишни 
намойиш этади. 
Мазмунга оид блок стратегик блокнинг мақсадлари, вазифалари ва 
бошқа кўрсаткичларига эришиш учун зарур бўлган функциялар, 
технологиялар, усуллар ва воситаларни белгилаб беради. 
Таъминловчи блок инсон ресурсларини бошқариш тизимининг 
фаолият кўрсатиши ва ривожланиши учун зарур бўлган ресурсларни 
белгилаб беради. Бу ерда қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 
• 
ахборот 
таъминоти 
(персонал, 
унинг 
хислатлари, 
компетенциялари ҳақида маълумот тўплаш ва сақлаш усуллари; 
коммуникациялар ва қайта ишлаш ахборот тизимлари - 1С, Парус, SAP ва 
б., кадрлар, иш юритиш, таъмнловчи ахборот ҳамкорлиги, кадрлар 
жараёнларини расмийлаштириш ва б.); 
• 
норматив-услубий таъминот (меҳнат муносабатларини тартибга 
солувчи қонун ҳужжатлари, ички ташкилий маҳаллий ҳужжатлар – инсон 
ресурсларини бошқариш технологиялари фаолият кўрсатишини белгилаб 
берадиган низомлар, йўриқномалар, регламентлар, стандартлар); 
• 
кадрлар 
таъминоти 
(инсон 
ресурсларини 
бошқариш 
ихтисослашган хизматлари мавжудлиги, бу хизматларнинг касбий-
малакавий таркиби, инсон ресурсларини бошқариш соҳасидаги ташкилот 
раҳбарларининг компетенциялари ва ҳ.к.); 
• 
моддий-техника таъминоти (ихтисослашган лабораториялар, тест 
ўтказиш тизимлари, ўқув синфлари, жиҳозлар, дастурлар ва ИРБ 
функцияларини бажариш учун зарур бўлган моддий-техник характерли 
бошқа ресурслар мавжудлиги); 
• 
молия 
таъминоти 
(инсон 
ресурсларини 
бошқариш 
функцияларини бажариш учун молиявий ресурслар мавжудлиги, 
бюджетлаштириш, ИРБ тадбирлари самарадорлигини ҳисоб-китоб қилиш). 
3. 
Инсон ресурсларини бошқариш тизимида алоқалар ва 
муносабатлар. Тизимлиликка элементлар ўртасида алоқа ва муносабатлар 
мавжудлиги хосдир. Улар шунда намоён бўладики, битта объект (ёки 


унинг тавсифлари) бошқа объект вужудга келиши ва фаолият 
кўрсатишининг асоси сифатида намоён бўлади. Персонални бошқариш 
доирасида ушбу алоқа тури тизим функцияларини бажариш учун маълум 
бир ҳаракатлар кетма-кетлигини назарда тутади. Масалан, агар биз сонни 
режалаштириш ҳақида гапирадган бўлсак, персоналга юзага келган 
ҳолатда тизимнинг қуйидагиги таркибий қисми – яъни танлаб олишдан 
фойдаланиш зарур. Янги ходим танлаб олинганидан сўнг уни ўзи учун 
янги бўлган ишлаб чиқариш ва ижтимоий муҳитларга киритиш, яъни уни 
мослаштириш объектив зарурати вужудга келади. Шундай қилиб, 
тизимнинг бир қисми бошқа қисмлар мавжудлиги заруратини юзага 
келтиради. Персонални бошқариш тизимида, шунингдек, элементнинг 
(қуйитизимнинг) хусусиятлари ва хоссалари бошқа элементларнинг 
фаолият кўрсатиш хусусиятлари, тузилиши ва функциялари аниқланганда, 
яъни нафақат элементни, балки унинг таркибини ҳам яратганда 
компенсация механизмининг таъсири аниқ намоён бўлади. Шундай қилиб, 
агар ташкилот кадрларни етарлича тўлиқ ва сифатли танлашни амалга 
оширмаса, бу батафсилроқ ва узоқ муддатли танишув машғулотларини 
талаб қилади (ходимларни тайёрлаш ва ривожлантириш учун қуйитизимга 
юклама ортади), меҳнатга мослашиш муддати узайтирилади, ижтимоий-
психологик-муносабатларни тартибга солиш доирасида қўшимча саволлар 
туғилиши мумкин. Аксинча, танлов жараёни шунчалик юқори сифатли ва 
самарали бўлиши мумкинки, талабгорни тўлиқ ва ҳар томонлама 
баҳолашга мослашишни бошқариш ёки кириш машғулотлари функциялари 
минималлаштириладиган функциялар ва гуруҳ билан олдиндан танишиш 
амалга оширилади. 
4. 
Инсон ресурсларини бошқариш тизими структуралилиги. Кўплаб 
элементлар мавжудлиги уларнинг иерархик бўлиши ва бир-бирига 
бўйсунишини кўзда тутади. Шу сабабли элементлар ташкилий 
структурадаги жойлашуви, улар ўртасидаги алоқалар қалинлиги, бир-
бирига бўйсуниш бўйича ажратилади. Ҳар бир функция (ИРБ йўналиши) 
шубҳасиз муҳимлигида муайян даврда устувор функциялар ва вазифалар 
бўлади. Персонални бошқариш тизими иерархиклиги персонални 
бошқариш тизими ташкилий структураси кўринишида тақдим этилиши 
мумкин (3.18-расм), унда қуйитизимнинг аҳамияти, устуворлиги ва роли 
унинг мос келувчи мақоми билан, персонални бошқариш тизимининг ўрни 
эса – бутун корхона ташкилий структурасида бўйсуниш даражаси билан 


белгиланади.

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling