Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


-расм. Ташкилий структура мисолида инсон ресурсларини


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

3.18-расм. Ташкилий структура мисолида инсон ресурсларини 
бошқариш тизими иерархияси 
5. Инсон ресурсларини бошқариш тизими яхлитлигини унинг 
тугаллиги, бошқарувнинг бошка тизимларидан ажратиб турадиган 
хусусиятлари, инсон ресурсларини бошқаришдаги функциялар ва 
ҳаракатлар қарама-қарши эмаслиги белгилаб беради. Инсон ресурсларини 
бошқаришда иштирок этадиган турли субъектлар ҳаракатларининг 
мувофиқлаштирилганлиги яхлитликнинг муҳим белгиси ҳисобланади. 
Инсон ресурсларини бошқариш тизимининг хусусиятларини аниқлаб 
олгач, мазмунли блокка батафсилроқ тўхталамиз (3.19-расм), чунки айнан 
у мавжуд шароитларида стратегик мақсадларни амалга ошириш учун 
инсон ресурсларини бошқариш тизими фаолликлари, йўналишлари ва 
функциялари тўлиқлигини намойиш этади. Схема кўринишида мазмунга 
оид блок таркиби 3.19-расмда акс эттирилган. Мазмунга оид блокда барча 
инсон ресурсларини бошқариш функциялари ўзаро боғлиқ ва ўзаро 
алоқадорлиги, шу сабабли уларнинг тизимдаги роли, мазмуни ва бошқа 
элементларга таъсирини аниқлаш муҳим. 
Сонни режалаштириш инсон ресурсларини бошқаришнинг бошланғич 
функцияси бўлиб, у ташкилотнинг ишлаб чиқариш дастурини (режа, 
мақсад) бажариш ва уни ривожлантириш учун зарур бўлган персонал сони 
ва сифатини аниқлаш учун мўлжалланган. Иш берувчилар ходимлар 
сонини режалаштиришнинг долзарблиги қарама-қарши икки шаклда 
намоён бўлади. Ходимларнинг сони кўп жиҳатдан хизмат кўрсатиш 


соҳасидаги 90% га тенг бўлган харажатларни (иш ҳақи, ижтимоий 
солиқлар, иш жойларини ташкил қилиш, ўқитиш, маъмурий ва ҳоказо 
харажатлар) 
белгилайди. 
Шунинг 
учун 
ходимлар 
сонини 
оптималлаштириш масаласи доимо долзарбдир. Шу билан бирга, 
ходимларнинг етишмаслиги буюртмалар, шартномалар ва ишлаб чиқариш 
дастурларининг бажарилмаслигига олиб келиши мумкин, бу эса 
ташкилотнинг даромади ва бозор ҳолатига таъсир қилади. Шунинг учун 
ходимлар сонини оптималлаштириш масаласига катта эътибор 
берилмоқда. Ушбу функциянинг таркибига ходимларни режалаштириш 
усуллари киради (меҳнатга кириш, хизмат кўрсатиш стандартлари
бошқарув стандартлари, иш жойлари, иш жойларининг тавсифи ва 
ходимларга талабларни аниқлаш, иш вақти харажатларини ўрганиш, иш 
режаси, иш жараёнининг тавсифи, иш жойларидаги функциялар таркиби 
ва бошқалар). Ортиқча миқдорлар (ҳақиқий рақам билан лавозимлар 
бўйича режалаштирилган кўрсаткичлар ўртасидаги фарқ) бўшатиш 
функциясини фаоллаштиради. Миқдор етарли эмаслиги танлаб олиш 
функциясининг фаоллашувига олиб келади. 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling