Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


-расм. Инсон ресурсларини бошқариш тизими мазмунга оид


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

 
3.20-расм. Инсон ресурсларини бошқариш тизими мазмунга оид 
структурасининг сегменти 


Муфассал функциялар (меҳнатни ташкил қилиш, персонални 
баҳолаш, меҳнат фаолиятини мотивация қилиш) ва уларнинг схемадаги 
жойлашуви персонал-технологиялар ишлаб чиқиш имкониятларини яққол 
намойиш этади. Схема сегментини ажратиб (3.20-расм), шуни тушуниш 
мумкинки, танлаб олиш жараёнини ташкил қилиш учун дастлаб иш ўрни, 
фаолият шароитллари, меҳнатини ташкил қилишиг таъриф бериш сўнгра 
даъвогарлар компетенцияларин (ёки бошқа хусусиятларни) баҳолаш 
қандай амалга оширилиши, уларни ташкилотда қандай мотивация қилиш 
аниқланиши ва фақат шундан кейингина танлаб олиш учун хос бўлган 
усуллар ва воситаларни қўллаш лозим. 
Умумий кўринишда инсон ресурсларини бошқариш мазмунга оид 
структураси 3.7-жадвалда акс эттирилган. 
3.7-жадвал 
Инсон ресурсларини бошқариш тизими мазмунга оид 
структураси элементларининг мазмуни ва функциялари 
Элементлар 
Моҳияти 
Ташкилот 
функцияси 
Ички тизим 
функциялари 
Персоналга 
эҳтиёжни 
режалаштириш 
Ташкилот фаолияти 
ва ривожланиши 
мақсадларига 
мувофиқ 
персоналнинг сифат 
хусусиятларини 
аниқлаган ҳолда 
тоифалар бўйича 
ташкилотда банд 
бўлганлар зарур 
сонини аниқлаш 
Персоналга сифат 
ва сон эҳтиёжини 
аниқлаш 
-бошқа элементлар 
фаолият ҳажмини 
белгилайди 
-персонални 
бошқаришнинг мақсад 
ва вазифаларини 
белгилашга хизмат 
қилади 
-бошқа қуйитизимларда 
чора-тадбирларни 
режалаштириш учун 
асос ҳисобланади
Персонални 
танлаб олиш 
Бўш лавозимга 
даъвогарлар орасидан 
энг мас 
келадиганларни 
аниқлаш 
Ташкилот ва иш 
ўрни талабларига 
мувофиқ ходимлар 
таркибини 
шакллантириш 
-ташкилот персонали 
таркибини белгилаб 
беради 
-персоналга юкламани 
оптималлаштириш 
-персонални 
жойлаштириш 
-меҳнат бўйича 
кўчишлар босқичи 
Персонални 
мослаштириш 
Шахсни янги ишлаб 
чиқариш ва ижтимоий 
муҳитларга киритиш 
Ходимни 
ташкилотга 
интеграциялаш 
-меҳнат унумдорлиги 
ўсиш суръатини 
белгилаб беради 
-микрогуруҳлар 
шакллантириш 
-адаптант ижтимоий 
ролини шакллантириш 


Меҳнатни 
рағбатлантириш 
Персонални 
ташкилот 
мақсадларига мос 
келадиган 
ҳаракатларга ундаш. 
Персоналнинг маъум 
бир ҳаракатлардан 
манфаатдорлигига 
хизмат қиладиган 
меҳнат, иқтисодий ва 
ташкилий вазиятлар 
яратиш 
Меҳнат 
салоҳиятини имкон 
қадар очиб бериш 
ва фойдаланиш 
-инсон ва ташкилот 
мақсадларини 
уйғунлаштириш 
-персонал қобилиятини 
сафарбар этиш 
-меҳнатдан 
қониққанликни 
шакллантириш 
-ташкилот қадриятлари 
ва меъёрлари, 
корпоратив маданият 
шакллантириш 
-меҳнат 
самарадорлигини 
баҳолаш 
Персонални 
ривожлантириш 
Персонал 
билимлари, 
кўникмалари, 
қобилияти ва 
маҳоратини 
такомиллаштири 
Меҳнат 
салоҳиятини сифат 
жиҳатидан ошириш 
-меҳнат 
самарадорлигини 
ошириш 
-инсон ва 
ташкилотнинг меҳнат 
салоҳиятини 
шакллантириш 
-ташкилотни стратегик 
ривожлантириш асоси 
Меҳнат 
кўчишлари 
Ташкилотда меҳнат 
тақсимоти тизимида
ходимнинг ўрни 
ўзгариши. 
Ходимларнинг янги 
иш жойларига 
кўчиши, касбий-
лавозим ва карьера 
кўчишлари 
Инсон ресурслари 
салоҳиятидан 
фойдаланишни 
оптималлаштириш 
-ходим 
қобилиятларидан 
фойдаланишни 
оптималлаштириш 
-меҳнат мазмунини 
ошириш 
-мотивация омили 
-иш ўринларини 
рационаллаштириш 
-персонал 
структурасини 
оптималлаштириш 
Ижтимоий-
психологик 
муносабатларни 
тартибга солиш 
Қулай ижтимоий-
психологик муҳит, 
хулқ-атвор ва 
муносабатлар 
меъёрлари ва 
стандартлар 
(корпоратив 
маданият) яратиш 
Жамоани 
жипслаштириш, 
меҳнатдан 
қониққанлик 
даражасини 
ошириш, персонал 
жалб этиганлигини 
шакллантириш
-меҳнат 
самарадорлигини 
ошириш 
-ижтимоий 
эҳтиёжларни қондириш 
-персонални бошқариш 
бўйича чора-тадбирлар 
учун қулай ижтимоий-
психологик муҳит 
яратиш 
Бўшатиш 
Самарали бошқарув 
тамойиллари ва қонун 
ҳужжатлари 
меъёрларига мувофиқ 
меҳнат 
шартномаларини 
Персонал сонини 
оптималлаштириш 
-персонал 
структурасини 
такомиллаштири 
-ижтимоий эҳтиёларни 
қондириш 
-бандлик ҳуқуқий 


бекор қилиш 
меъёрларини таъминлаш 
-меҳнат мотивацияси 
Персонални 
баҳолаш 
Персонал сифатини, 
меҳнат
самарадорлигини 
аниқлаш жараёни 
Қарор қабул 
қилишнинг 
ахборот-таҳлилий 
асослари, қайта 
баҳолаш ахбороти 
мотивация 
механизмлари 
-мувофиқлаштириш 
-персонал бўйича қарор 
қабул қилишнинг 
асослари 
-мотивация 
-маъмурий ва б. 
Меҳнатни 
ташкил қилиш 
Меҳнат 
функцияларини 
белгилаш, ташкилотда 
ва иш ўрнида фаолият 
юритишнинг 
ташкилий ва 
иқтисодий 
шароитлари яратиш. 
Ишларни бажариш 
учун персоналга 
талабларни аниқлаш 
Самарали меҳнат 
фаолияти учун 
ташкилий ва 
моддий шароитлар 
яратиш 
-самарали ишлаш учун 
шароитлар яратиш 
-персонал 
ююкламасини 
оптималлаштириш 
-персонални б учун 
асос 
-персоналга талабни 
аниқлаш учун асос ва б. 
Шундай қилиб, ташкилотнинг меҳнат салоҳиятини ривожлантириш ва 
ундан самарали фойдаланиш учун амалга ошириш зарур бўлган фаолият 
йўналишларини белгилаб берадиган инсон ресурсларини бошқариш 
тизимининг мазмунга оид структураси ҳақиқатда унинг таркибий қисмлари 
инсон ресурсларини бошқариш тизими функцияларини бажаришга 
қаратилган тизимни ифодалайди, ўзига хос ички тизим мақсадлари ва 
функцияларига эга, ўзаро боғлиқ ва ўзаро алоқада бўлади. 
3.3. Инсон ресурсларини бошқариш функциялари ва усуллари 
Инсон ресурсларини бошқариш функциялари инсон ресурсларини 
бошқариш соҳасидаги фаолият йўналишлари ва вазифалари билан чамбарчас 
боғлиқ. Инсон ресурсларини бошқариш асосий функциялари каторига 
қуйидагилар киради: 
• инсон ресурсларини режалаштириш ва инсон ресурслари маркетинги, 
бу режалаштиришнинг ҳар хил турларини, жумладан, персоналга умумий ва 
қўшимча эҳтиёжни режалаштириш, меҳнат унумдорлиги ўсишини 
режалаштириш, ўқитиш ва персонал харажатларини, шунингдек, ташкилот 
кадрлар салоҳиятини ўрганишни ўз ичига олади; 
• персонални ёллашни ташкил қилиш, бу персонални жалб қилишни 
ташкил қилиш, танлаб олишдан тортиб корхонага бўлғуси ходимларни қабул 


қилишгача бўлган фаолият йўналишлари йиғиндисини кўзда тутади 
(ҳужжатлар билан расмийлаштириш); 
• инсон ресурсларини мослаштириш, бу ходим ва ташкилотни ўзгарган 
фаолият шартларига мослаштиришни кўзда тутади; 
• персонални баҳолаш (пресонал аттестацияси, меҳнат натижалари ва 
жорий фаолиятни даврий баҳолаш); 
• инсон ресурслари фаолиятини мотивация қилиш, бу ходимларнинг 
мотивация профилини тадқиқ этишни, энг маъқул келадиган мотивация 
назарияларини танлаш ва уларни иш ҳақи ташкил қилиш, компенсация 
сиёсати ишлаб чиқиш, ходимларни мукофотлаш қоидаларини ишлаб 
чиқишда амалий қўллашни кўзда тутади; 
• инсон ресурсларини ривожлантириш, бу ўқитиш, карьера ўсиши, 
кадрлар захирасини шакллантириш билан боғлиқ анъанавий йўналишлардан 
ташқари, шунингдек, ташкилий ривожланишни ҳам ўз исига олади. 
Баъзи 
ўқув 
нашрларида 
инсон 
ресурсларини 
бошқариш 
функцияларининг батафсил тавсифини кўзда тутадиган кенгайтирилган 
талқини тақдим этилади. Масалан, инсон ресурсларини баҳолашнинг 
юқоридаги функцияси икки жиҳат шаклида тақдим этилиши мумкин: 
персонал меҳнатини баҳолаш (жорий фаолиятни баҳолаш) ва персонални 
сертификатлаш. 
Инсон ресурсларини бошқариш барчи асосий функциялари (фаолият 
соҳалари) бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир (3.21-расм). Улардан бирини 
амалга оширишдаги камчиликлар бошқаларининг самарадорлигига таъсир 
этади. Масалан, агар персоналга қўшимча эҳтиёж, ёки аксинча, унинг 
ортиқчалиги етарли даражада аниқ белгиланган бўлмаса, персонал ёллашда 
муаммолар пайдо бўлади. Персонални сифатсиз танлаш, ёллаш ва 
мослаштириш ташкилотда кадрлар қўнимсизлиги юқори бўлишига, демак, 
керакли ходимларни такрорий излаш ва танлаш билан боғлиқ қўшимча 
харажатларга олиб келади. Инсон ресурсларини бошқариш, персонал 
аттестацияси борасидаги муаммолар ходимлар мотивациясига ва уларнинг 
ривожланиш ва олға қараб ҳаракатланиш бўйича режаларига таъсир этади. 
Кўриб чиқилган функциялар амалга оширилиши стратегик мақсадлар 
билан мувофиқлаштирилшган бўлиши ва мос равишда, ушбу мақсад ва 
вазифаларга тузатишлар киритилишига қараб ўзгарадиган бўлиши лозим. 
Персонални бошқаришдан инсон ресурсларини бошқаришга ўтишда 
функциялар структурасидаги ўзгаришлар 3.22-расмда акс эттирилган. 



Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling