Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


-расм. Персонални бошқариш технологияси


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

 


3.23-расм. Персонални бошқариш технологияси 
 
Персонални бошқариш усуллари - бу ташкилотнинг мақсад ва 
вазифаларига эришиш мақсадида ходимларга таъсир этиш усулларидир. 
Таъсир этиш усули бўйича қуйидагилар ажратиб кўрсатилади. 
1. 
Маъмурий усуллар (бошқарув органлари структурасини 
шакллантириш, маъмурий меъёрлар ва нормативларни тасдиқлаш, низомлар 
ва лавозим йўриқномалари ишлаб чиқиш, буйруқ ва фармойишлар чиқариш). 
Интизомга, жазолашга асосланади, таъсир характери тўғридан-тўғри бўлади 
(қамчи усули). Ташкилий ва маъмурий таъсир шаклида амалга оширилади. 
Шу билан бирга, ташкилий таъсир ташкилий тартибга солишни 
(бўлимлардаги турли хил ички тартиб-қоидалар ва ҳоказо билан 
ифодаланади), ташкилий жиҳатдан меъёрга солишни (турли хил зарур меъёр 
ва нормативлар; техник шартлар, стандартлар, технологик хариталар, меҳнат 
меъёрлари ва стандартлари ва бошқалар), ташкилий-услубий йўриқнома 
бериш (йўриқномалар, кўрсатмалар) кўзда тутилади. Маъмурий таъсир ижро 
этилишини назорат қилишни англатувчи буйруқ, фармойиш, кўрсатма 
шаклида амалга оширилади. 
2. 
Иқтисодий 
усуллар 
(таҳлил, 
режалаштириш, 
моддий 
рағбатлантириш, нарх шакллантириш, иқтисодий меъёрлар ва нормативлар) 
иқтисодий қонулардан тўғри фойдаланишга асосланади. Таъсир характери 
бўйича билвосита усуллар қаторига киради. 
3. 
Ижтимоий-психологик усуллар (ходимларнинг бошқарувда 
иштирок этиши, жамоанинг ижтимоий ривожланиши, яхши психологик 
муҳит яратиш, маънавий рағбатлантириш) одамларнинг мотивацион 


профили, психологияни билишга асосланади (масалан, «ишонтириш 
усуллари»ни қўллашда). Амалга ошириш қийин, раҳбарда нафақат 
психология бўйича етарли билимлар, балки ушбу усуллардан фойдаланиш 
истаги ва кўникмаси мавжудлигини тақозо этади. Асосан билвосита таъсир 
харатерига эга. 
Шунингдек, усулларни бошқарув таъсири бўйича таснифлаш ҳам 
мавжуд. Бу ишонтириш усуллари, мажбурлаш ва ундаш усуларидир (3.9-
жадвал). 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling