Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси хал


Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси


Download 80.71 Kb.
bet12/23
Sana14.11.2023
Hajmi80.71 Kb.
#1773094
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23
Bog'liq
она тили ДТС ва дастур 2016

Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: муомала маданиятга эга бўлиш.
Миллий ва умуммаданий компетенция: ораста кийиниш.
4.Гап. Нутқ ва матн (20 соат)
Гапларнинг дарак, сўроқ, кучли ҳис-ҳаяжон мазмунини билдириши ҳамда сўзлардан тузилиши; гапнинг биринчи сўзининг бош ҳарф билан ёзилиши ва охирига тиниш белгисининг қўйилиши; гапдан ким/кимлар, нима/нималар ҳақида айтилганни ва улар ҳақида нима дейилганини билдирган сўзларни топиш . Гапда сўзларнинг ўзаро боғланиши. Бир мавзуга оид 2-3 та гап туза олиш. Нутқ. Нутқнинг аҳамияти. Матн. Матннинг тузилиши, матнларни мазмунан қисмларга бўлиш, матнга ва матн қисмларига сарлавҳа қўя олиш, берилган режа ёрдамида матн ёзиш, расмларга қараб саволлар ёрдамида гаплар тузиш; ўқувчиларнинг ўйинлари, катталар меҳнатига ёрдами, ўқишлари, қизиқишлари ҳақида ўқитувчи раҳбарлигида ҳикоя тузиш ва ёзиш.
Шакллантириладиган таянч комптенциялар:
Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси: кўрган лавҳаларидан маълумотлар йиғиш.
Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: мустақил ўқиб-ўрганиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: муомала маданиятга эга бўлиш.
Миллий ва умуммаданий компетенция: ораста кийиниш.


Ўқув йили давомида ўрганилганларни такрорлаш (8 соат)
Ҳуснихат. Бир чизиқли дафтарда ўхшаш унсурли ҳарфларни ёзиш ва ҳарфни бир-бирига тўғри туташтириш; ўхшаш унсурли кичик ҳарфлар ва шу ҳарфлардан тузилган бўғинлар ва сўзларни ёзиш, ўхшаш унсурли бош ҳарфлар ва уларни ўзидан кейин келган кичик ҳарфга туташтириш.
Айрим ёзув қоидалари: дафтарларнинг паст томонидаги бурчагини кўкрак ўртасининг қаршисига тўғри қўйиш; дафтарни чап қўл билан ушлаб туриб ёзиш; ручкани уч бармоқ орасида эркин ушлаш; ҳар бир ҳарфни тўғри туташтиришга риоя қилган ҳолда бўғин ва сўзларни аниқ ёзишга ҳаракат қилиш; ҳарф ва ҳарф бирикмаларини тўғри ва аниқ шакллантириш; шошмасдан ёзиш; ҳар бир машқни уч-тўрт марта такрорлаш.

Download 80.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling