Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси хал


Шакллантириладиган таянч компетенциялар


Download 80.71 Kb.
bet8/23
Sana14.11.2023
Hajmi80.71 Kb.
#1773094
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Bog'liq
она тили ДТС ва дастур 2016

Шакллантириладиган таянч компетенциялар:
Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси: кўрган лавҳаларидан маълумотлар йиғиш.
Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: мустақил ўқиб-ўрганиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: муомала маданиятга эга бўлиш.
ОНА ТИЛИ
1- синф

фонетика, грамматика, имло ва нутқ ўстириш


(68 соат)


1. Товушлар ва ҳарфлар ( 28 соат)
Товушлар ва ҳарфлар. Унли товушлар ва ҳарфлар; а ва o, i va u, о вa o‘ унлиларнинг талаффузи ва имлоси. Ундош товушлар ва уларни ифодаловчи ҳарфлар. Айрим ундош товушларнинг талаффузи ва имлоси (d-t , b-p, z-s ундошларининг талаффузи ва имлоси), сўз охирида, талаффузда тушиб қоладиган d, t ундошлари. Ҳарф бирикмалари: sh,ch, ng. Алифбо. Ҳарфларнинг номи. Ҳарфларнинг бош ва кичик шакллари. Сўзларни алифбо тартибида ёзиш. Алифбонинг аҳамияти.
Тутуқ белгиси (’), уни сўз таркибида тўғри шакллантириш. Тутуқ белгисининг сўздаги вазифаси: ўзидан олдинги унлининг чўзиқ айтилишига, олдинги бўғиннинг кейинги бўғиндан ажратиб талаффуз қилинишига хизмат қилиши, сўз маъноларини фарқлаши.
Бўғин. Сўзларни бўғинга бўлиш. Бўғин кўчирилиши, бир унлидан иборат бўғинли сўзларнинг бўғинлаб кўчирилиши, тутуқ белгили сўзларни, кетма-кет келган бир хил ундошли сўзларни бир йўлдан кейинги йўлга бўғинлаб кўчириш. Ҳарф бирикмаси (sh,ch , ng) қатнашган сўзларнинг бир йўлдан иккинчи йўлга кўчирилиши.
Шакллантириладиган таянч комптенциялар:
Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси: кўрган лавҳаларидан маълумотлар ўрганиш.
Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: мустақил ўқиб-ўрганиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: муомала маданиятга эга бўлиш.
Миллий ва умуммаданий компетенция: озода кийиниш.
2. Сўз маъноси ( 23 соат )
Шахс ва нарсалар номини билдирган сўзлар, уларнинг ким?, нима?, кимлар?, нималар? сўроқларига жавоб бўлиши, исм ва фамилияларнинг, республика, шаҳар, кўча, қишлоқ, дарё номларини бош ҳарф билан ёзилиши.
Шахс-нарса ҳаракатни билдирган сўзлар, унинг нима қилди, нима қиляпти, нима қилади сўроқларига жавоб бўлиши. Шахс-нарсанинг белгисини билдирган сўзлар, уларнинг қандай, қанақа сўроқларига жавоб бўлиши.
Дарсликда берилган луғатдан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш.

Download 80.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling