Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси хал
ОНА ТИЛИ ФАНИНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ
Download 80.71 Kb.
|
она тили ДТС ва дастур 2016
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбек тили бўйича луғатлар
ОНА ТИЛИ ФАНИНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ
Узлуксиз таълим тизимида бошланғич таълим муҳим босқич ҳисобланади ва унда она тилини ўқитиш асосий ўрин эгаллайди. Она тили дастури қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади: 1. Савод ўргатиш, нутқ ўстириш. 2. Фонетика, грамматика, имло ва нутқ ўстириш. Бошланғич синфлар она тили таълими ўқувчиларда нутқий фаолиятнинг асосий турларини ривожлантишни кўзда тутади. Шунинг учун она тилидан бериладиган билимлар мазмунини ўзбек тилининг товуш тузилиши ва ёзма нутқда товушларни ифодалаш усуллари, сўзларнинг ўзгариши ва гапда сўзларнинг боғланиши, сўзларнинг морфемик таркиби ва сўз ясалиши, сўзларнинг лексик-семантик гуруҳлари, ўзбек тилининг тўғри ёзув қоидалари ва тиниш белгиларининг ишлатилиши ҳақидаги билимлар ташкил этади. Берилган бу билимлар ўқувчилар нутқини ўстиришга хизмат қилади. Умумий ўрта таълим мактабларининг 5-9 синфларида ўтиладиган “Она тили” фани ўқувчиларда: она тилининг ҳар бир нутқий ҳолат учун фонетик, лексик ва грамматик имкониятларининг ранг-баранглигини, улардан муайян бир кўринишидан сўзловчи мақсади ва нутқ вазиятига мос равишда нутқнинг оғзаки ва ёзма шаклларида тўғри фойдаланиш учун зарур бўлган илмий-амалий маълумотлар беришни; ўзларида адабий нутқ талаффуз, имло ва пунктуациясининг асосий қоидаларини такомиллаштиришни; она тилининг сўз хазинаси бўлмиш турли луғатлардан мақсадли ва самарали фойдалана олишни; луғат заҳирасини бойитиб боришни; ўз фикрини нутқ вазиятига мос равишда турли шаклларда ифодалай олиш кўникмаларини ҳосил қилишни; нутқий маҳоратини ривожлантириб боришни; муайян бир хабарни ёки маълумотни турли шаклларда бера олиш йўлларини; кундалик ҳаёт учун зарур бўлган иш қоғозларини юритиш кўникмаларини; ёш ва билим даражасига мос бўлган бадиий, илмий, сиёсий асарларни ўрганиб, улар ҳақидаги фикр-мулоҳазасини, шахсий муносабатини оғзаки ва ёзма шаклларда тўғри, мантиқли, ифодали баён эта олиш кўникмасини; ташқи дунёни ўрганиш ва уни тил бирликларида ифодалашда, жамият аъзолари орасида мулоқот ўрнатишда она тилининг беқиёс аҳамиятини ҳис этиш учун зарур бўлган назарий маълумот ва амалий кўникмалар беришни асосий вазифалар қилиб олади. Она тили машғулотлари босқичли кетма-кетлик, шакл билан мазмун алоқадорлиги, тилшунослик бўлимларининг ўзаро зич боғлиқликда ташкил этилади. Шунинг учун 5-синфнинг биринчи чораги синтаксис бўйича зарур тушунчаларни – содда ва қўшма гап, гапнинг маркази, гап бўлаклари, ундалма ва уюшиқ бўлаклар, кўчирма гап, улардаги тиниш белгилари кабиларни ўзлаштиришга бағишланади. Иккинчи чоракнинг бошида ўқувчиларга лексикология ва морфологиянинг муҳим тушунчалари: сўзнинг маъноси, ўз маъно ва кўчма маъно, маънодош сўзлар, уядош сўзлар, зид маъноли сўзлар, мустақил ва ёрдамчи сўз туркумлари, асос, қўшимча, шакл ясовчи ва сўз ясовчи қўшимчалар ҳақида дастлабки зарурий маълумотлар берилади. “Муқаддима” деб номланган бу бўлим она тилининг изчил курсини ўрганиш жараёнида ўқувчиларнинг тилдан яхлит бир тизим сифатида фойдаланиш, матн устида ишлаш, фонетик, лексик, морфологик ҳодисаларни, бу ҳодисаларнинг ўз яшаш шароитида – боғланишли нутқда қўллаш имкониятини беради. Маълумки, битта энг оддий содда йиғиқ гапда ҳам тилнинг фонетик, лексик, морфологик ва синтактик қурилишининг моҳияти акс этган бўлади. Шунинг учун она тилининг ўқувчилар нутқ малакаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи изчил курси учун бундай муқаддима ўта зарур. Тилнинг яхлитлик, таълимнинг эса узвийлик ва онгли, самарали лаёқатлиликни шакллантириш тамойиллари бутун курс давомида изчиллик билан олиб борилади. Шунинг учун ҳар бир машғулотда ўқувчи луғат ва синтаксис устида – сўз маъноси, сўз бойлиги, фонетик, морфологик ҳодисаларнинг синтактик вазифаси устида машқлар бажаришга жалб қилинади. Она тили машғулотларида амалиётчи ўқитувчилар қуйидаги восита ва қўлланмалардан кенг фойдаланишлари зарур: 1.Ўзбек тили бўйича луғатлар: “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”, “Ўзбек тилининг маънодош сўзлар ўқув луғати”, “Ўзбек тилининг зид маъноли сўзлар ўқув луғати”, “Ўзбек тилининг шаклдош сўзлар ўқув луғати”, “Ўзбек тилининг талаффуздош сўзлар ўқув луғати”, “Ўзбек тилининг сўз таркиби ўқув луғати”, “Ўзбек тилининг сўз ясалиши ўқув луғати”, “Она тили. Қомус”, “Ўзбек тилининг сўзлар даражаланиши ўқув луғати”, “Ўзбек тилининг ўзлашма сўзлар ўқув луғати”, “Ўзбек тилининг эскирган сўзлар ўқув луғати” Бу воситалар сираси ўзбек тилидаги энциклопедиялар, она тили машғулотларида оғзаки ва ёзма тасвир учун изоҳли альбом, ишлатилиши лозим бўлган зарур сўзлар берилган расм-тасвирлар ва она тили фанидан 1-4 синфлар учун 88 номда, 5-9 синфлар учун 46 номдаги плакатлар тўплами , 5-, 6-, 7-синфлар учун “Ўқитувчи китоби”, Диктантлар тўплами”, “Баёнлар тўплами” ва ҳ. билан тўлдирилиши лозим. Ижодкор ўқитувчи ўз иш шароитидан келиб чиққан ҳолда бундай воситалар сирасини тўлдириб бориши керак. Download 80.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling