Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси хал


Download 80.71 Kb.
bet3/23
Sana14.11.2023
Hajmi80.71 Kb.
#1773094
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
она тили ДТС ва дастур 2016

ТАЪЛИМ УСУЛИ

Таълим усулида бошланғич бўғин (I-IV синфлар)да ретроскопик (репродуктив, дедуктив, кўргазмали баён) усул етакчилик қилади. Таянч бўғин (I-IХ синфлар)да эса она тили таълими асосан, когнитив-прагматик (индуктив) усулда олиб борилади. Шунинг учун машғулотда фаол ишловчи (таълим субъекти) – ўқувчининг ўзи. Унинг субъектлиги дарслик топшириқлари асосида ўқитувчи раҳбарлигида қуйидаги турдаги


мустақил ишларни бажаришида ўз аксини топади:
1)кузатиш – дарслик (ўқитувчи) топшириғи асосида она тили ҳодисаларидан берилган намуналарни кузатади;
2) изланиш – ўйлаш, хотирада тиклаш, сўраш, луғат, қомус, маълумот манбаларидан фойдаданиш асосида ҳодисалар сирасини бойитади;
3) алоҳидаликларни шарҳлаш – берилган ва ўзи давом эттирган сирадаги ҳар бир ҳодисани алоҳида-алоҳида шарҳлайди;
4) қиёслаш – сирадаги ҳодисаларни ўзаро қиёслайди;
5) умумийликни аниқлаш – сирадаги ҳодисаларнинг ўхшаш, умумий томонларини аниқлайди;
6) фарқларни топиш – сирадаги ҳодисаларнинг бир-биридан фарқли томонларини аниқлайди;
7) тасниф этиш – сирадаги ҳодисаларни ўхшашлик ва фарқлари асосида гуруҳларга ажратади;
8) хулоса чиқариш – ҳодисалар сираси ҳақида умумлашма (хулоса, қоида) чиқаради;
9) алоқадорликни аниқлаш – ўрганилган ҳодисаларнинг ёндошлари (маънодошлари, шаклдошлари, вазифадошлари, зидлари ва ҳ.к.) билан муносабатларини – (яқинлик, ўхшашалик ва фарқларини) аниқлайдилар;
10) қўллаш – ҳодисаларни мустақил равишда ёзма ва оғзаки шаклларда шарҳлаб, ижодий матн тузади.
Ўқувчиларнинг матн яратиш ва матн устида ишлашлари – ўрганаётган нарса ҳодисаларга ўз муносабатларини, мустақил фикрларини она тилининг ифода воситаларидан унумли ва ўринли фойдалана олиш лаёқатларини намоён қилиши – она тили машғулотларида ва синфдан ташқари бериладиган топшириқларда марказий ўринни эгаллайди. Ўқувчилар яратадиган матнлар хилма-хил. Уларнинг аниқ тур ва кўриниши қисман дарсликда берилса, асосан, ўқитувчи томонидан белгиланади. Дастур ўқитувчига дарсликдаги барча матнларни ўз диди, талаби, шароитга қулайи билан бемалол алмаштириш, ўқитиш жараёнини том маънода ижодийлик ва изланувчанлик асосида тузишга тўлиқ имконият беради.
Ўқувчилар яратиши лозим бўлган матнлардан асосийлари:
1. Машғулотда ҳосил қилинган билим ва кўникмани амалда қўллаб матн яратиш. Бундай матнлар икки ва учта гапдан иборат бўлиши, монолог ва диалог тарзида, қисқа тасвир ёки ҳикоя шаклида бўлиши мумкин. Уларнинг аниқ шаклини ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчининг ўзи танлаши лозим.
2. Берилган мавзу асосида тасвир (кичик иншо) яратиш. Бундай тасвирлар ёзма ва оғзаки кўринишларда ўқувчиларнинг ёш ва малака даражасига мос мазмун ҳамда ҳажмда бажарилиши зарур.
3. Иншо – матннинг олий кўриниши. Дастурда қуйидаги иншо турларидан фойдаланиш кўзда тутилади:
а) илмий иншо (тил, тарих, биология ва бошқа фанлардан ҳар бир фан учун хос бўлган бирор мавзу ёки масалани очиш);
б) илмий-бадиий иншо (бадиий асар, ёзувчи ижоди, адабий жараёнлар таҳлилига бағишланган иншолар);
в) бадиий-ижодий иншолар (санъат асарини ўрганишдан ўқувчининг ҳосил қилган шахсий кечинмалари тасвири);
г) тасвирий иншо (нарса, предмет, манзара ва ҳ.к. тасвирига бағишланган иншо);
д) эркин мавзудаги иншо.
Матн устида ишлаш она тили машғулотларида асосий ўринни эгаллаганлиги сабабли, 5-9-синфларда бу бўлим машғулотлари дедуктив-индуктив усулда ташкил этилиши мумкин.
Ушбу дастурда она тили фанидан ўқувчиларда шакллантириладиган бевосита фанга оид ҳамда таянч компетенцияларнинг элементлари киритилди. Дарсликларни мазмунан такомиллаштиришда дарслик муаллифлари ҳамда дарс машғулотларини ташкил этишда амалиётчи ўқитувчилар ушбу компетенцияларнинг элементларини ижодий ёндашган ҳолда шакллантириш тавсия этилади.

Download 80.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling