Тайёргарлик даври ( 8 соат)
Шакллантириладиган таянч комптенциялар:
Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: мустақил ўқиб-ўрганиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: муомала маданиятга эга бўлиш.
Умуммаданий компетенция: ораста кийиниш.
1.Тайёргарлик даврида ўқиш дарслари (4 соат)
Коммуникатив компетенция
Тинглаб тушуниш: мавзуга оид тушунчаларни, ўзаро савол-жавоб, топшириқларни, кичик матнларни, содда аудио матнларни тинглаб тушуна олиш.
Ўқиш: гап оҳангига риоя қилган ҳолда равон ва ифодали ўқий олиш. Гапириш: ўқилган матн мазмунини тушуниш;
-ўзгалар фикрини англаб, жавоб бериш;
-оғзаки нутқда рухсат сўраш, узр сўраш, илтимос билан мурожат қилиш каби муомала одобига амал қилиш;
-нутқ жараёнида ўзлаштирган янги сўз ва сўз бирикмаларини қўллай олиш.
Ўқувчиларни дарслик ва қўшимча кўргазмали расмлар, ўқув материаллари (расмлар, фильмоскоп, буюмларнинг асл нусхаси ва дарсликдаги расм-иллюстрациялар) воситасида мактаб таълимига мослаштиришга, ўқувчилар қўлини ёзувга тайёрлаш, гапдан сўз, бўғин ва товушни турли ҳаракатлар (оёқ, қўл ҳаракати, ўйин элементлари) асосида ўргатишга эътибор берилади.
Бу даврда ўқувчилар, асосан, қуйидаги тушунча, малака ва кўникмаларни эгаллайдилар:
- ўқув предмети мазмуни асосида ташкил этиладиган дарс ҳақидаги амалий кўникма; дарснинг муайян вақт оралиғида давом этиши; дарс жараёнида ўқувчининг тутган позицияси ҳақида тушунча;
- расм мазмунини англаш, расм мазмуни асосида мантиқий изчилликка эга бўлган матн тузиш;
- дарслик билан ишлаш, оғзаки нутқ ҳақида тушунча;
- ёзма нутқ, гап ҳақида тушунча;
- сўз ва бўғин ҳақида тушунча;
- унли ва ундош товуш ҳақида тушунча;
- мактаб партасида тўғри ўтириш;
- дарсликдан фойдаланишга оид илк ўқув кўникмаларини шакллантириш.
Шакллантириладиган таянч комптенциялар:
Do'stlaringiz bilan baham: |