Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси хал


Шакллантириладиган таянч комптенциялар


Download 80.71 Kb.
bet7/23
Sana14.11.2023
Hajmi80.71 Kb.
#1773094
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
она тили ДТС ва дастур 2016

Шакллантириладиган таянч комптенциялар:
Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш: ёзув дарсларининг тайёргарлик даврида белгиланган тартиб-қоидаларга мос равишда ўтириш;
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: муомала маданиятга эга бўлиш.
Умуммаданий компетенция: ораста кийиниш, юриш-туришда маданий меъёрларга амал қилиш.
Ўқув қуроллари, синфидаги жиҳозларни авайлаб асраш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш
АЛИФБЕ ДАВРИ
(120 соат)

  1. Ўқишга ўргатиш (60 соат)

Коммуникатив компетенция
Тинглаб тушуниш: мавзуга оид тушунчаларни, ўзаро савол-жавоб, топшириқларни, кичик матнларни, содда аудио матнларни тинглаб тушуна олиш.
Ўқиш: гап оҳангига риоя қилган ҳолда равон ва ифодали ўқий олиш. Гапириш: ўқилган матн мазмунини тушуниш;
-ўзгалар фикрини англаб, жавоб бериш;
-оғзаки нутқда рухсат сўраш, узр сўраш, илтимос билан мурожат қилиш каби муомала одобига амал қилиш;
-нутқ жараёнида ўзлаштирган янги сўз ва сўз бирикмаларини қўллай олиш.
Унли ва ундош товушлар, уларнинг талаффузидаги фарқланиш ҳақида маълумот бериш.
Ҳарф ва товуш муносабатига оид тушунчалар билан ўқувчиларни таништириш.
Кесма ҳарф ва бўғинлар асосида сўз ҳосил қилиш, тузилган сўзларни тўғри ўқиш.
Сўзларни аввал бўғинлаб, сўнгра бўғинлаб равон ўқишга ўргатиш.
Тиниш белгиларига риоя қилиб, ифодали ўқишга ўргатиш.
Ўқиш жараёнида амал қилиниши лозим бўлган гигиена қоидаларига риоя қилишга ўргатиш.


Шакллантириладиган таянч комптенциялар:
Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси: кўрган лавҳаларидан маълумотлар йиғиш.
Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: мустақил ўқиб-ўрганиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: муомала маданиятга эга бўлиш.

2. Ёзувга ўргатиш (60 соат)


Унли ва ундош ҳарфларнинг бош ва кичик шаклларини ёзиш. Ўқувчида ёзув сифатини, яъни:
- ҳарфларни тўғри боғлаб ёзиш;
- ҳарфларни белгиланган қияликда ёзиш;
- ҳар бир қаторда ҳарфларнинг бир хил баландликда бўлишига эришиш;
- ҳарф унсурлари, ҳарфлар ва сўзлар орасидаги масофаларни бир хилда сақлаш кабиларни шакллантириш.
Ҳар бир ҳарф ёки ҳарфларнинг боғланиши, оғзаки ёки доскага тушунтириш орқали, қўлни қаерга қўйиш, қаерда бу ҳаракатни буриш ёки узиш кераклиги, ҳарфларнинг ёзув чизиғи бўйлаб жойлашиши ҳақида назарий ва амалий тушунча ва малакаларни ривожлантириш.
Аввал нуқталар билан ифодаланган ҳарфлар устидан қўлни юргизиб, сўнг намунага қараб ёзишга ўргатиш.
Ҳарфларнинг шаклини тасаввур орқали ёздириш асосида ёзувга ўргатиш.
Бир ва ундан ортиқ бўғинлардан ташкил топган талаффузи ва ёзилиши бир хил сўзларни, 2-3 сўздан тузилган гапларни эшитиб ёзиш.
Сўз ва гапни тўғри ёзиш. (Гапнинг биринчи сўзини бош ҳарф билан ёзиш, сўнгига тиниш белгисини ( нуқта) қўйиш).
Эшитув ва кўрув хотирасига асосланган кичик диктантлар ёзиш.
Боғланишли нутқ (матн) устида ишлаш.

Download 80.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling