Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси хал


Шакллантириладиган таянч компетенциялар


Download 80.71 Kb.
bet18/23
Sana14.11.2023
Hajmi80.71 Kb.
#1773094
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
она тили ДТС ва дастур 2016

Шакллантириладиган таянч компетенциялар:
Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: мустақил ўқиб-ўрганиш, билимини мустақил равишда мунтазам ошириб бориш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: меҳнат қилиш лаёқатига эга бўлиш
3.Уюшиқ бўлакли гап ( 11 соат)
Гапда бир бўлакнинг бирдан ортиқ қўлланиши – уюшиқ бўлаклар. Кесим, эга ва иккинчи даражали бўлакларнинг уюшиб келиши; уюшиқ бўлакларни санаш оҳанги билан ўқиш; уюшиқ бўлакларнинг боғланиши:
- санаш оҳанги ёрдамида;
- va, hamda, ammo, lekin, biroq сўзлари ёрдамида.
Уюшиқ бўлакли гапларда вергулнинг ишлатилиши;
Шакллантириладиган таянч компетенциялар:
Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси: дарслик материалларидан ташқари манбалардан маълумотларни излаб топа олиш.
Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: мустақил ўқиб-ўрганиш, билимини мустақил равишда мунтазам ошириб бориш.
4.Ундалма (6 соат)
Ундалма сўзловчининг нутқи қаратилган шахс эканлиги; ундалманинг бош келишикдаги от билан ифодаланиши; унинг ўзига хос хусусияти, гап таркибида гап бўлаги вазифасини бажармаслиги; гапда бошқа бўлаклар билан боғланмаслиги; ўзига хос ундаш; чақириш оҳанги билан айтилиши; гапнинг бошида, охирида, ўртасида қўлланиши; ундалма қатнашган гапларда ундаш ёки чақириш оҳангининг кучли ёки кучсизлигига қараб, ундалмадан сўнг вергул ёки ундов белгисининг қўйилиши.
Шакллантириладиган таянч компетенциялар:
Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси: дарслик материалларидан ташқари манбалардан маълумотларни излаб топа олиш.
Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: мустақил ўқиб-ўрганиш, билимини мустақил равишда мунтазам ошириб бориш.
5.Нутқ. Матн ( 5 соат)
Нутқнинг гап орқали ифодаланиши, нутқнинг оғзаки ва ёзма шаклида бўлиши. Матн нутқнинг ёзма шакли. Матнни ифодали ўқиш, қисмларга бўлиш, матнга сарлавҳа қўйиш, режа тузиш.

Download 80.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling