Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: мустақил ўқиб-ўрганиш, билимини мустақил равишда мунтазам ошириб бориш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: меҳнат қилиш лаёқатига эга бўлиш
10.Сифат (17 соат)
Шахс ва нарсанинг рангини, шаклини, ҳажмини, мазасини, ҳидини, хусусиятини билдириши, сифатларнинг от билан оҳанг ёрдамида боғланиши; сифатларнинг гапда иккинчи даражали бўлак вазифасида келиши; ko‘m-ko‘k, oppoқ, sap-sariq, och sariq, to`q qizil каби сифатларнинг талаффузи, ёзилиши; сифатнинг белги ифодалаши (амалий тушунча).
Сифатларнинг ясалиши; лексик машқлар ва улар ёрдамида ўқувчилар нутқини сифатлар билан бойитиш.
Шакллантириладиган таянч компетенциялар:
Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси: дарслик материалларидан ташқари манбалардан маълумотларни излаб топа олиш.
Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: мустақил ўқиб-ўрганиш, билимини мустақил равишда мунтазам ошириб бориш.
11.Сон (11 соат)
Соннинг шахс ва нарсанинг саноғи (миқдори) ва тартибини билдириши; тартиб сонларнинг имлоси; сонларнинг отга боғланиб келиши; сонларнинг отга оҳанг ёрдамида боғланиши; сонларнинг гапда иккинчи даражали бўлак вазифасида келиши; сонларни ўзи боғланган сўз билан бирикма тарзида ёзиш; сонларнинг ёзувда ҳарфий ифода, араб, рим рақамлари билан ифодаланиши.
Сонларнинг ёзилиши (sakkiz, sakkizinchi, 8-mart, 2003-yil).
Сонларнинг metr, gramm каби сўзлар билан келганда битта сўроққа жавоб бўлиши (амалий), ikkov, o`ntacha, beshtadan каби сонларнинг ёзилиши (амалий).
Шакллантириладиган таянч компетенциялар:
Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: мустақил ўқиб-ўрганиш, билимини мустақил равишда мунтазам ошириб бориш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий режаларни туза олиш, кундалик фаолиятда мавзуга оид жадвалларни ўқий олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |