Шакллантириладиган таянч компетенциялар:
Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: мустақил ўқиб-ўрганиш, билимини мустақил равишда мунтазам ошириб бориш.
6.Товушлар ва ҳарфлар (10 соат)
Унли ва ундош товушлар, уларнинг ҳарфий ифодаси; талаффузи ва ёзилиши фарқ қиладиган унли товушли сўзларнинг талаффузи ва имлоси; жарангли ва жарангсиз ундошларнинг талаффузи ва имлоси; бир хил қўш ундошли сўзлар ва уларнинг имлоси; сўз охирида қатор келган ундошли сўзлар ва уларнинг имлоси, x-ҳ товушли сўзлар ва уларнинг имлоси, тутуқ белгили сўзларнинг талаффузи ва имлоси.
Бўғин. Сўзларни бўғинларга бўлиш; унли товушларнинг бўғин ҳосил қилиши; сўзларни бир сатрдан иккинчи сатрга бўғинлаб кўчириш; сўзларни бўғин, товуш ва товуш, ҳарф жиҳатдан таҳлил қилиш.
Алифбо. Сўзларни алифбо тартибида қайта тузиш. Алифбонинг аҳамияти.
Шакллантириладиган таянч компетенциялар:
Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: мустақил ўқиб-ўрганиш, билимини мустақил равишда мунтазам ошириб бориш.
Умуммаданий компетенция: инсонларга меҳр-оқибатли бўлиш, миллий қадриятларни тушуниш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш.
7.Сўз ва сўз таркиби (5 соат)
Сўз, унинг таркибий қисми, асос ва қўшимчалар, қўшимчаларнинг вазифасига кўра турларини, сўз ясовчи ва эгалик, келишик, шахс-сон қўшимчалари, сўз таркибини аниқлашга оид машқлар, асос ва қўшимчаларни аниқлаш ва белгилаш. Матндан асосдош сўзларни ажрата олиш; бир хил асосли сўзлар ҳосил қилиш; сўз ясовчи қўшимчаларни қўшиб, асосдош сўзларни ҳосил қилиш; тилнинг ривожланиб, бойиб бориши ҳақида тушунчани шакллантириш.
Шакллантириладиган таянч компетенциялар:
Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: мустақил ўқиб-ўрганиш, билимини мустақил равишда мунтазам ошириб бориш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: меҳнат қилиш лаёқатига эга бўлиш
8.Сўз туркумлари (3 соат)
От. Отнинг маъно турлари, шахс отлари, нарса отлари, жой отлари. Kim, nima, qayer сўроқларидан бирига жавоб бўлиши; отларнинг бош ва кичик ҳарфлар билан ёзилиши; отларнинг бирлик ва кўпликда қўлланиши; - отларнинг бош ва иккинчи даражали бўлак вазифасида келиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |