587
1.7-расм. Қимматли қоғозларнинг муомала соҳаси бўйича
таснифи
Агар қимматли қоғозларни уларнинг нақд пулли ёки нақд
пулсиз шаклда чиқариш белгиси бўйича таснифлайдиган бўлсак,
бунда қимматли қоғозларнинг деярли барча турлари қонунчиликка
мувофиқ ҳам нақд пулли, ҳам нақд пулсиз шаклда чиқарилиши
мумкин бўлган ҳолат кўз олдимизда гавдаланади.
Бу ерда фақат нақд пулсиз шаклда чиқарилиши мумкин бўлган
акциялар ва бланк шаклига эга бўлиши шарт бўлган векселлар
истисно, холос (1.8-расм).
1.8-расм. Қимматли қоғозларнинг уларни чиқариш шакли
бўйича таснифи
Акциялар
Эркин муомалада бўлган
қимматли қоғозлар
Корпоратив
облигациялар
Қимматли қоғозлар ҳосилалари
Давлат облигациялари
Муомала доираси чегараланган
қимматли қоғозлар
Депозитли (жамғарма)
сертификатлар
Давлат ўрта муддатли ғазна
мажбуриятлари
Жамғарма сертификатлар
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР
Векселлар
588
1991 йилдан 1994 йилгача Ўзбекистонда
хусусийлаштириш
жараёнлари борди, бунда давлат корхоналарининг катта қисми
акциядорлик
жамиятларига
айлантирилди,
бироқ
акциялар
бозорининг ривожланиши паст суръатлар билан рўй берди. Буни шу
билан изоҳлаш
мумкинки, акциядорлик
жамиятлари акциялар
қуйидаги пропорцияда: 51%и давлатга ва 49%и меҳнат
жамоаси
аъзоларига тақсимланган ёпиқ турдаги
акциядорлик жамиятлари
сифатида ташкил этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: