Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Қимматли қоғозларнинг бошқа барча турлари орасида акциялар 
энг муҳим ўрин эгаллайди, чунки улар ўзига хос ва фақат уларга хос 
бўлган хислатларга эга. Акция эгаси акциядорлик жамияти 
тугатилган ҳолатда унинг мулкини тақсимлашда иштирок этиш 
ҳуқуқига эга. Акция бўйича олинадиган даромад вақти-вақти ўзгариб 
туради. Одатда у акциядорлик жамияти оладиган фойдага боғлиқ 
бўлади. 
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР 
Нақд 
Акцияларни истисно қилганда 
қимматли қоғозларнинг барча 
турлари 
Нақдсиз 
Векселларни истисно қилганда, 
Ўзбекистон Республикаси 
қонун ҳужжатларига мувофиқ 
чиқарилган қимматли 
қоғозларнинг барча
турлари 


589 
1.9-расмда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига 
мувофиқ муомалага чиқарилиши мумкин бўлган акциялар таснифи 
акс эттирилган. Хусусан, акциядорлар ҳуқуқларининг амалга 
оширилишига 
қараб, 
акциялар 
оддий, 
имтиёзли 
ва 
конвертацияланадиган акцияларга тақсимланади. 
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори 
тўғрисида»ги Қонунида акция айнан эгасининг номи ёзилган 
қимматли қоғозлар сифатида тавсифланган бўлиб, бу уни бошқа 
мамлакатларда чиқариладиган акциялардан жиддий фарқлаб туради. 
Ўзбекистон Республикасининг «қимматли қоғозлар бозори 
тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, облигация - облигацияни 
сақловчининг облигациянинг номинал қийматини ёки бошқа мулкий 
эквивалентини облигацияни чиқарган шахсдан облигацияда назарда 
тутилган муддатда олишга, облигациянинг номинал қийматидан қайд 
этилган фоизни олишга бўлган ҳуқуқини ёхуд бошқа мулкий 
ҳуқуқларини тасдиқловчи эмиссиявий қимматли қоғоздир. 
ДҚМО ва Марказий банк облигациялари бу бозор томонидан 
яхши ўзлаштирилган давлат қимматли қоғозлари турлари саналади. 
Корпоратив облигациялар Ўзбекистонда етарли даражада кенг 
тарқалган муҳим молиявий восита ҳисобланади. Улар тижорат кредит 
муносабатларининг қуроли бўлиб, бунда айрим корхоналар қарздор, 
бошқа корхоналар ёки аҳоли эса – кредиторлар ҳисобланади. 
Гарчи 2006 йилгача корпоратив облигацияларни барча 
мулкчилик шаклидаги корхоналар чиқариш ҳуқуқига эга бўлган 
бўлсада [5, с. 64], ҳозирги пайтда Ўзбекистон қонунчилигига 


590 
мувофиқ корпоратив облигациялар фақат очиқ турдаги акциядорлик 
жамиятлари томонидан чиқарилиши мумкин
Ғазна мажбуриятлари – тақдим этувчига тегишли, уларнинг 
эгалари бюджетга пул маблағлари киритганини тасдиқлайдиган ва 
уларга ушбу қимматли қоғозларга эгалик қилиш бутун муддати 
давомида қатъий белгилаб қўйилган пул маблағлари олиш ҳуқуқини 
берадиган давлат қимматли қоғозлари. Ўзбекистонда қуйидаги 
турдаги ғазна мажбуриятлари чиқарилиши мумкин: узоқ муддатли 
ғазна мажбуриятлари – 5 йил ва ундан ортиқ муддатга чиқарилиши 
мумкин (халқаро амалиётда улар Bond номини олган); ўрта муддатли 
ғазна мажбуриятлари – бир йилдан беш йил муддатгача чиқарилиши 
мумкин (Note); қисқа муддатли ғазна мажбуриятлари – 1 йил, 3 ой, 6 
ой ва 9 ой муддатга чиқарилиши мумкин (Bill) (1.11-расм). 
Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорида кенг тарқалган ва 
ривожланган энг муҳим молиявий воситалардан бири депозит 
сертификати ҳисобланади. Депозит сертификати (ингл. «certificate of 
deposit») - ноэмиссиявий қимматли қоғоз бўлиб, банкка киритилган 
омонат миқдорини ва омонатчининг (сертификат эгасининг) 
белгиланган муддат тугагач, омонат миқдори ва сертификатда 
кўрсатилган фоизларни сертификат берган банкда ёки шу банкнинг 
исталган филиалида олиш ҳуқуқини тасдиқлайди. 
Ўзбекистонда 1994 йилдан бошлаб икки хил турдаги 
сертификатлар: 1)юридик шахслар учун депозит сертификатлар; 2) 
жисмоний шахслар учун депозит (омонат) сертификатлар 
чиқарилади. 


591 
Сертификатнинг муомала муддати у чиқарилган санадан бошлаб 
то унинг эгаси омонатни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган санагача 
ҳисобланади. 
Ўзбекистонда векселлар муомаласи давлат мустақиллиги қўлга 
киритилган пайтдан бошлаб ривож топди. Марказий банк томонидан 
1994 йилнинг 24 декабрида векселларни муомалага чиқаришни 
тартибга соладиган қатор муҳим ҳужжатлар тасдиқланди. Бироз 
муддатдан сўнг Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлиги билан келишувга кўра Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлигида 1995 йил 31 майда 149-сон билан рўйхатга олинган 
корхона ва ташкилотлар векселларини чиқариш ва уларнинг 
муомалада бўлиш Вақтинчалик тартибини 
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, векселлар корхона ва 
ташкилотлар томонидан муайян савдо битими учун ёзиб берилиши 
мумкин. Гарчи амалдаги Ўзбекистон қонун ҳужжаталрига кўра 
вексель – «қонуний» қимматли қоғоз ҳисоблансада, кўпчилик 
корхона 
ва 
ташкилотлар 
ушбу 
молиявий 
воситадан 
фойдаланмасликка ҳаракат қиладилар. Бунинг сабаблари ҳақида 
кейинроқ гаприиб ўтамиз. 

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling