Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон миллий университети


Download 60.95 Kb.
bet1/17
Sana03.12.2023
Hajmi60.95 Kb.
#1799688
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
жулбекова трастбанк хисобот (3)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ
«МАКРОИҚТИСОДИЁТ» КАФЕДРАСИ
5520100-Ижтимоий иш (Пенсия таъминоти) таълим йўналиши
IV курс талабаси
Жулбекова Уролбувининг
Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида ўтказилган


МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ БЎЙИЧА
Х И С О Б О Т
Университет томонидан рахбар: _________________________ ___________
Ташкилот томонидан рахбар: ___________________________ __________
Кафедрага топширилгаи сана: «_____» 2021 й
Химоя қилииган сана: « _____» 2021 й


Хайъат аъзолари:_________________________
_________________________
_________________________
_________________________
_________________________


Тошкент – 2021й
Мундарижа
Кириш

  1. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг ривожланиш йўли ва бугунги истиқболи тўғрисида

  2. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки “Пластик карталар департаменти” нинг умумий тавсифи (Низоми)

  3. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг сифат сиёсати ва “Пластик карталар департаменти” нинг бошқарув структураси

  4. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки “Пластик карталар департаменти” нинг бўлинмалари функциялари

  5. Локал тўлов тизимлари бўлимининг функциялари

  6. Иловалар

Хулоса.


Кириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, мамлакатимизнинг изчил ривожланиб бораётган иқтисодиётини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, барча ҳудудлар ва тармоқларни стратегик жиҳатдан комплекс ривожлантириш масалаларини ҳал қилиш борасида олий таълим тизими иштирокини кенгайтириш йўлидаги яна бир муҳим амалий қадамдир. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида Ўзбекистон банк тизими ишончлилиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш ҳамда ташқи инқироз ҳолатларининг салбий таъсирига учрамасликнинг олдини олиш муҳим аҳамиятга егадир. Шунга қарамасдан, ҳозирги кунда банкларда бозор талабларига мос келувчи хизмат турларини тадбиқ қилиш, мижозларнинг талаб ва таклифларини ҳисобга олиш, уларга хизмат кўрсатишнинг янги усулларини жорий етиш, янги кредит воситаларини қўллаш, турли кредит институтларини ташкил етиш билан боғлиқ ислоҳотларни янада жадаллаштириш зарурлигини юзага келтирмоқда.
Бозор муносабатларининг муҳим бўғинларидан бири бўлган банк тизимини ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш замирида иқтисодиётни ривожлантириш, халқаро банк тизими талабларига мос келувчи маҳаллий банклар фаолиятини ташкил қилиш ва улар фаолиятини янада такомиллаштириш шу куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Жамият яхши тараққий қилган банк тизими ва банклар фаолиятига ега бўлмасдан жадал ривожланиши қийин масала хисобланади. Иқтисодиётни самарали бошқариш унинг муҳим субъекти бўлган банклар фаолиятини ўрганишни, уларнинг ишлаш усуллари, функция ва операцияларини билишни тақозо қилади. Банк ишини қонун ва қоидалар асосида аниқ ва самарали олиб бориш, нафақат, банк фаолиятини самарали қилади, балки бутун жамиятнинг равнақ топишига, иқтисодиётнинг ривожланишига ва жамият аъзоларининг бойишига олиб келади. Одатда, иқтисодиётнинг ҳолати банклар фаолияти билан аниқланади. Банклар иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи орган ҳисобланиб, моддий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва олиб боришда воситачи сифатида, капитал айланишининг узлуксизлигини таъминлаш, бўш пул маблағларини йиғиш ва уларни пул зарур бўлган субъектлар ўртасида тақсимлаш бўйича фаолият олиб боради. Иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга самарали татбиқ етишнинг яна бир шарти иқтисодий таълим тизимини модернизациялашдир, иқтисодиёт соҳаси учун мутахассисларни шакллантириш механизмини яратишдир
Мен, IV-курс Иқтисодиёт факультети Ижтимоий иш (пенсия таъминоти) йўналиши талабаси Жулбекова Уролбуви малакавий иш амалиётимни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида 2021- йил 29.03.2021 дан 08.05.2021.гача ўтадим. Ушбу давр мобайнида Мен “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки “Пластик карталар департаменти”нинг Низомини, бўлимнинг асосий вазифалари ва функцияларини, бўлимнинг ишини ташкил этиш, бўлим хуқуқлари, ушбу департаментнинг барча бўлимининг лавозим мажбуриятларини, структурасини, ишлаш механизмини ўргандим.

Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг ривожланиш йўли ва бугунги истиқболи тўғрисида



Download 60.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling