Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон миллий университети


Локал тўлов тизимлари бўлимининг функциялари


Download 60.95 Kb.
bet17/17
Sana03.12.2023
Hajmi60.95 Kb.
#1799688
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
жулбекова трастбанк хисобот (3)

Локал тўлов тизимлари бўлимининг функциялари
Локал тўлов тизими бўлими “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки “Пластик карталар департаменти” таркибидаги тузилма хисобланади. Бўлим бевосита Бошқарма бошлиғига бўйсинади. Бўлим фаолиятига Бўлим бошлиғи раҳбарлиқ қилади ва у Банк бошқаруви раиси томонидан лавозимга тайинланади ва бўшатилади. Бўлимнинг таркиби ва штатлари Банк бошқаруви раиси томонидан тасдиқланган штатлар жадвалига мувофиқ белгиланади.
Бўлимнинг асосий вазифаси сўм пластик карталардан фойдаланган холда мижозларнинг тўлов талабномалари бўйича операцияларни амалга ошириш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг тўлов терминаллари билан жихозланиши устидан назорат қилиш, пластик карталар орқали тўлов тизими иштирокчилари билан хисоб-китобларни мувофиқлаштириш орқали Банкнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш Бўлимнинг асосий вазифаси хисобланади.
Бўлимнинг функциялари:

  • Сўм банк пластик карталарини эмиссия қилиш ва муомилага чиқариш;

  • Сўм банк пластик карталари бўйича мижозлар талаби бўйича тўловларни қабул қилиш хамда амалга оширишни ташкил этиш;

  • Сўм банк пластик карталарига тегишли хисобварақларни назорат қилиш;

  • Сўм банк пластик карталари орқали амалга оширилаётган операцияларни бошқариш;

  • Эмитент ва эквайер ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобни амалга ошириш;

  • Сўм пластик карталаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилган операциялар юзасидан Бош банк ва филиаллар ўртасидаги ўзаро хисоб-китобни амалга ошириш;

  • Банк пластик карталари орқали хисоб-китобларни амалга ошириш тизими иштирокчилари билан ўзаро хисоб-китоб қилиш;

  • Банк пластик карталари эмиссияси, ўрнатилган терминаллар сони ҳамда улардан амалга оширилган транзакциялар сони бўйича Банк бўйича жамлама хисоботларни тайёрлаш;

  • Банк филиалларига банк пластик карталари ва тўлов терминаллари етказиб беришни ташкил этиш;

  • Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини тўлов терминаллари билан жихозлаш бўйича Банк филиаллари томонидан амалга оширилган ишларни назорат қилиш;

  • Сўм банк пластик карталарига оид банклараро клиринг операцияларини бажариш;

  • Банк филиалларининг мижозларнинг савдо терминали олишга оид талабномаларини кўриб чиқиш, савдо терминалларини ижарага топшириш ва қайтариб олиш ҳамда уларнинг сақланишини инвентаризация қилишга оид ишларини мунтазам назорат қилиш;

  • Савдо терминали учун ижара ҳақи юзасидан Банк таърифини белгилашга оид таклиф киритиш;

  • Банкнинг тўлов агентидаги депозит хисобварағини тўлдириш ва унда етарли маблағ бўлишини назорат қилиш;

  • Банк бизнес-планидаги Бўлим фаолиятига оид прогноз кўрсатгичларнинг филиаллар томонидан бажарилишини назорат қилиш;

  • Филиалларга Бўлим ваколати доирасидаги масалалар бўйича услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, уларга норматив ҳужжатларни қўллаш борасида тушунтириш ва маслаҳатлар бериш;

  • Бўлим фаолиятига оид бошқа функцияларни бажариш.



Хулоса
Мен Тошкент шахар Шайхонтоҳур туманидаги “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида 2021 -йил 29-мартдан 2021- йил 08-майгача малакавий амалиёт ўтадим.
Амалиёт даврида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг “Пластик карталар департаменти”га бириктирилдим. Бевосита ушбу банкнинг ривожланиши, Низоми, функциялари, структураси, хужжатлар билан ишлаш, ижро назорати ва ходимлар иш фаолияти билан танишдим.
Банк ўз иш фаолиятида IABS (банкнинг автоматлаштирилган банк тизим), PRIME (VISA карта чиқариш, унга маблағ кирими ва чиқимига оид оператцияларни ўтказиш) каби дастурлардан фойдаланади.
Ходимлар салоҳиятини ошириб бориш, доимий янги қарорлар ва нормативлар билан таништириб бориш учун Банк ўз “Ўқув маркази”га эга.
Банкнинг капиталлашув даражасини ошириш, банкларнинг халқаро молиявий принциплари талаблари доирасида тижорат банкларнинг капиталлиги, ликвидлиги ва барқарорлигини молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.
«Электрон навбат» тизимини жорий қилинган бўлиб, тақдим этилаётган хизматлар сифатидан қониқиш даражасини баҳолаш учун мижозлар ўртасида ёзма ва электрон сўровлар ўтказиб борилади.
Банк фаолиятининг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • кредитлаш;

  • ҳисоб-касса хизматлари;

  • ташқи иқтисодий фаолият.

Банк ходимлар салоҳиятини ривожлантиришни белгиланган стратегик вазифаларни амалга оширишнинг асосий шарти сифатида кўради. Банк ходимлари меҳнатининг унумдорлигини ошириш, янги маҳсулотлар ва технологияларни оммавий тарзда жорий қилиш, ўрта бўғин раҳбарлари ҳамда мутахассислар ваколатини кенгайтириш ходимларни бошқариш тизимининг олдига янги мақсад билан бир қаторда бошқа долзарб вазифалар қўйилишини тақозо этади. 
Банк кадрлар сиёсатини амалга оширишида рағбатлантиришнинг янги усулларини таклиф этиш билан бирга ходимларнинг касбий маҳорати, ишбилармонлиги ва шахсий фазилатларига алоҳида эътибор қаратади, ходимларнинг ишга нисбатан новаторлик ва замонавий ёндошувига хайрихоҳ бўлади, анъанавий қадриятларга таянган ҳолда замонавий корпоратив маданиятни қўллаб қувватлайди. 
Бундан ташқари;
- кредит бериш жараёнини соддалаштириш, қарз олувчиларнинг тўлов қобилиятини таҳлил қилиш ва бахолашни оптималлаштириш, кредит портфелини диверсификация қилиш;
-масофавий банк хизматлари сони ва қамровини кўпайтириш, шу жумладан контактсиз тўловлар, автоматлаштирилган тизимининг кенг қўлланилиши, рақамли идентификация ва кредит конвейери, банк соҳасида янги концепциялар ва технологияларни жорий этиш (маркетплейс, овозли технологиялар);
- банк раҳбарияти ва ходимлари сифат соҳасида ўз олдиларига асосий мақсад қилиб - юқори сифатли молиявий ҳизматларни тақдим этувчи йирик молиявий барқарор тижорат банки сифатида мижозлар ва барча манфаатдор томонларнинг банкка бўлган ишончни қўлга киритиш ва мустаҳкамлаш вазифасини қўйган.
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг “Пластик карталар департаменти” учта асосий бўлим, Локал тўлов тизимлари бўлими, Информатцион киосклар ва банкоматларга сервис хизмат кўрсатиш бўлими, Халқаро тўлов тизимлари бўлимидан иборат.
Бевосита амалиёт ўтаган “Пластик карталар департаменти”нинг Локал тўлов тизимлари бўлими сўм пластик карталардан фойдаланган холда мижозларнинг тўлов талабномалари бўйича операцияларни амалга ошириш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг тўлов терминаллари билан жиҳозланиши устидан назорат қилиш, пластик карталар орқали тўлов тизими иштирокчилари билан хисоб-китобларни мувофиқлаштириш орқали Банкнинг самарали фаолият юритишини таъминлашдан иборат.
 
Download 60.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling