Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон миллий университети


Download 60.95 Kb.
bet14/17
Sana03.12.2023
Hajmi60.95 Kb.
#1799688
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
жулбекова трастбанк хисобот (3)

Мақсад ва вазифалар
Сифат соҳасида асосий мақсадга эришиш ва амалга ошириш учун Банк асосий йўналиш ва вазифаларни белгилаб олди:
а) менежментнинг халқаро принциплари ва усуллари ҳамда корпоратив бошқарув Кодексини жорий қилиш орқали Корпоратив бошқарувни такомиллаштириш;
б) мижозлар, акциядорлар ва Банк ҳамкорларининг истак ва талабларини ҳисобга олган ҳолда, Банкнинг самарадорлиги ва унинг рақобатбардошлигини ошириш;
в) банк мижозларига тақдим этилаётган маҳсулотлар ва хизматлар турларини янада кенгайтириш мақсадида халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш;
г) банк филиаллари тармоғини кенгайтириш орқали тақдим этиладиган банк хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш;
д) муҳим соҳаларда бизнеснинг ўсишини таъминлаш ёки режалаштирилган мутлақ кўрсаткичга эришиш;
е) молиявий ресурсларни жалб қилиш манбаларини (мижозлар депозитлари, ўз маблағлари, депозит сертификатлари ва маблағларни жалб қилишнинг бошқа воситалари) ва активларнинг таркибини тизимли равишда кенг диверсификация қилиш;
ё) мижозлар базасини кенгайтириш ва уларнинг миқдорий ҳамда сифат кўрсаткичларини яхшилаш бўйича доимий иш олиб бориш;
ж) янги юқори технологияли банк маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали тақдим этилаётган хизматлар сифатини, оператив самарадорлиги ва бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида банкнинг мавжуд бизнес-жараёнларини автоматлаштириш;
з) Кадрларни бошқариш тизимини доимий такомиллаштириш орқали корпоратив маданият даражасини ошириш, жамоавий меҳнатни рағбатлантириш, касбий ва мартабавий ўсишни рағбатлантириш, ходимларни рағбатлантириш, шунингдек юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш;
и) Банкнинг ижобий имиджини яратиш ва жамоатчилик билан алоқаларни ривожлантириш, шунингдек банкнинг умумий стратегик мақсадларига мувофиқ маркетинг стратегиясини амалга ошириш учун замонавий маркетинг ва PR усулларидан фаол фойдаланиш.
5. Белгиланган стратегик йўналишларни бажариш учун Банк раҳбарияти қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
а) банк сифат менежменти тизимига қўйиладиган барча қонунчилик ва меъёрий талабларга риоя қилиш;
б) мижозлар ва манфаатдор томонларнинг сифат соҳасидаги барча талабларини бажариш;
в) сифат соҳасидаги мақсад ва вазифаларни аниқлаш;
г) Банк ва унинг филиаллари фаолиятини мунтазам равишда таҳлил қилиш, мижозлар ва манфаатдор томонларнинг фикр-мулоҳазалари, сифат сиёсатини амалга ошириш натижалари ва мақсадларига эришиш;
д) сифат менежменти тизимини такомиллаштириш мақсадида таҳлил натижалари бўйича чора-тадбирлар ва тузатиш ишларини амалга ошириш;
е) Сифат сиёсати тўғрисида банкнинг барча даражалари ва филиаллари ҳодимларининг хабардорлигини таъминлаш;
ё) ходимлар томонидан ташаббус намоён бўлишини қўллаб-қувватлаш ва Сифат сиёсатининг мақсад ҳамда вазифаларига эришиш учун зарур ресурсларни тақдим этиш;
ж) Сифат сиёсати бажарилиши устидан доимий назоратни амалга ошириш;
з) тасдиқланган Сифат сиёсатининг долзарблиги ва мақсадга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида уни мунтазам равишда таҳлил қилиш.



Download 60.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling