Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон миллий университети
Download 60.95 Kb.
|
жулбекова трастбанк хисобот (3)
Бошқарманинг функциялари
Бошқарма ўз олдига қўйилган асосий вазифани ҳал қилиш учун қуйидаги функцияларни бажаради: Бошқарма фаолиятига оид йиллик бизнес режани ишлаб чиқиш ва уни ўрнатилган тиртибда тасдиқлашга тақдим этиш; б) Банкнинг сўм пластик карталари ва халқаро VISA банк пластик карталарини эмиссия қилиш ҳамда муомилага чиқариш; в) сўм ва халқаро банк пластик карталари бўйича мижозлар талабига кўра тўловларни қабул қилиш ҳамда амалга оширишни ташкил этиш; г) банк пластик карталари эмиссияси, ўрнатилган терминал, инфокиоск ва банкоматлар сони ҳамда улардан амалга оширилган транзакциялар сони бўйича Банк бўйича жамланма ҳисоботларни тайёрлаш; д) халқаро банк пластик карталари тизими аъзоларига хизмат кўрсатиш; е) халқаро VISA банк пластик карталари орқали амалга оширилаётган операцияларни бошқариш; ё) Банк филиалларига пластик карта, тўлов терминали, инфокиоск ва банкоматларни етказиб беришни ташкил этиш; ж) савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини тўлов терминаллри билан жихозлаш бўйича Банк филиаллари томонидан амалга оширилган ишларни назорат қилиш; з) банк пластик карталарига оид банклараро клиринг операцияларини бажариш; и) эмитент ва эквайер ўртасидаги ўзаро хисоб-китобни амалга ошириш; й) банк пластик карлари орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш тизими иштирокчилари билан ўзаро хисоб-китоб қилиш; к) пластик карталардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган операциялар юзасидан Бош банк ва Банк филиаллари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобни амалга ошириш; л) Банк филиалларининг мижозларнинг савдо терминалиолишга оид талабномаларини кўриб чиқиш, савдо терминалларини ижарага топшириш ва қайтариб олиш ҳамда уларнинг сақланишини инвентаризация қилишга оид ишларини мунтазам назорат қилиш; м) савдо терминали учун ижара хақи юзасидан Банк тарифини белгилашга оид таклиф киритиш; н) Банк филиалларининг инфокиоск ва банкоматларни ўрнатиш бўйича берган жой манзилларини уларнинг иқтисодий самарадорлиги нуқтаи назаридан ўрганиш ва бу масалада Банк рахбариятига таклиф киритиш; о) Банкнинг тўлов агентидаги депозит хисобварағини тўлдириш ва унда етарли маблағ бўлишини назорат қилиш; п) Банк бизнес-планига мувофиқ ўрнатилган Бошқарма фаолиятига оид прогноз кўрсатгичларнинг филиаллар томонидан бажарилишини назорат қилиш; р) Банкнинг филиалларига ўзининг ваколати доирасидаги масалалар бўйича услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, уларга норматив хужжатларни қўллаш борасида тушунтириш ва маслахатлар бериш; с) Банкнинг филиаллари ходимлари учун Бошқарма ваколатидаги масалаларга оид норматив-хуқуқий хужжатларни ўрганиш бўйича техник ўқувлар ўтказиш; т) Марказий банк, мижозлар, бошқа идоралар ва Банкнинг филиаллари билан Бошқарма ваколатидаги масалалар бўйича хизмат ёзишмаларини олиб бориш; у) Бошқарма ваколатига оид масалалар бўйича Банк филиалларида текшириш ва тафтишлар ўтказиш хамда амалий ёрдам кўрсатиш; ф) ўтказилган текшириш ва тафтишлар натижасида Банк филиалларида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилишини назорат қилиш; қ) Банк ички норматив ҳужжатларини тайёрлаш, ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритиш; ғ) Бошқарма фаолиятига оид бошқа функцияларни амалга ошириш. Download 60.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling