Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон миллий университети


Download 60.95 Kb.
bet10/17
Sana03.12.2023
Hajmi60.95 Kb.
#1799688
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
жулбекова трастбанк хисобот (3)

2021 йил – Бухоро филиалининг очилиши


2021 йилнинг 3 мартида банкнинг Бухоро филиали очилди


2019-2021 йилларда “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг ривожланиш стратегияси
Стратегик ривожланишнинг мақсадлари:

  • банкнинг капиталлашув даражасини ошириш, банкларнинг халқаро молиявий принциплари талаблари доирасида тижорат банкларнинг капиталлиги, ликвидлиги ва барқарорлигини молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини мустаҳкамлаш; 

  • фаолиятнинг барча сохаларида юридик ва жисмоний шахс бўлган мижозлар базасини сон ва сифат жиҳатдан кенгайтириш, йирик омонатчилар ҳисобига пул маблағларини қисқартириш, юридик шахсларнинг узоқ муддатли депозит базасини ошириш

  • активлар сифатини ошириш, қисқа муддатли кредитлар бериш амалиётини кенгайтириш, муаммоли кредитларни сўндириш, асосий қарз ва фоизлар бўйича муддати ўтган қарздорликларни келгусида бўлмаслигини олдини олиш бўйича тизимли равишда ишларни олиб бориш

  • филиалларнинг Бош банк билан қўшимча келишувсиз мустақил равишда қарз бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқини кенгайтириш; 

  • кичик бизнес лойиҳаларини кенг жалб қилиш ва ривожлантириш мақсадида ҳалқаро молия-кредит институтлари, хорижий банклар билан ҳамкорликни кенгайтириш, постмолиялаш асосида документар амалиётлар бўйича ишларни фаоллаштириш; 

  • банкнинг даромадлилигини сақлаб олган ҳолда ва банк хизматларининг жозибадорлигини оширган ҳолда янги мижозларни жалб қилиш; 

  • «электрон навбат» тизимини жорий қилиш, тақдим этилаётган хизматлар сифатидан қониқиш даражасини баҳолаш учун мижозлар ўртасида ёзма ва электрон сўровлар ўтказиш; 

  • ногиронлар учун хизмат жорий этиш: инновацион «онлайн рўйхатдан ўтиш» хизмати, ногиронлар учун пандуслар ва махсус автотураргоҳлар ташкил этиш; 

  • «HUMO» миллий тўлов тизимига уланиш, мазкур тизимда пластик карталарни чиқариш ва терминалларни ўрнатиш; 

  • банк карталари (карталик бизнес) соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш, турли-хил пластик карталарни, шу жумладан овердрафт, кредит, кобейджинг ва виртуал карталарни чиқариш, шунингдек улар бўйича тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ замонавий банк хизматлари турларини кенгайтириш; 

  • замонавий контактсиз тўлов усулларини (QR-код) жорий этиш, халқаро пластик карталар бўйича (VISA, MasterCard) янги маҳсулотлар ва хизматларни жорий қилиш; 

  • банк хатарларини баҳолаш ва бошқариш тизимини, халқаро стандартларга мувофиқлигини, мустақил экспертлар томонидан баҳолашни ташкил этиш; 

  • 9-сонли Халқаро молиявий ҳисобот стандартига мувофиқ молиявий активларни таснифлаш ва баҳолаш учун янги талабларни ҳисобга олган ҳолда молиявий ҳисоботларни тайёрлаш сифатини яхшилаш; 

  • корпоратив бошқарув тартибини халқаро стандартлар асосида, зарурат туғилганда, Банкнинг раҳбарият тартибига халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ривожлантириш; 

  • банкнинг минтақавий тармоғини ривожлантириш; 

  • банк ходимларининг малакасини ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Ўқув марказини ташкил қилиш; 

  • ходимлар учун хорижий банкларда ва ташкилотларда иқтисодий тадқиқотлар, тренинглар, стажировкаларни ташкил қилиш; 

  • банк ходимлари ва таркибий бўлинмаларининг асосий кўрсаткичлари самарадорлиги тизимини (KPI) ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


Download 60.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling