Банк тарихи
1994 йил - Банкнинг ташкил этилиши
1994 йилда ташкил этилган «Трастбанк» акциядорлик биржа банки Ўзбекистон Республикасидаги энг етакчи банкларидан бири бўлиб, у ўз мижозларига барча турдаги кенг кўламли банк маҳсулотлари ва хизматларини кўрсатиб келмоқда.
1994 йил 21 июнда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 44-сонли банк амалиётларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси берилди.
1994 йил - Банкнинг Амалиёт бошқармаси иш бошлади
1994 йилнинг 19 июлидан "Трастбанк" АББнинг Амалиёт бошқармаси ўз иш фаолиятини бошлади.
1996 йил - Лицензия берилди
1996 йил 24 майда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 36-сонли Бош лицензиясига мувофиқ хорижий валютада амалиётларни амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритди.
1996 йил – Лицензия берилди
1996 йил 3 июнда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 54-сонли касса операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси берилди.
1997 йилнинг 23 апрелидан Банкнинг биринчи «Тошкент» филиали очилди.
1998 йил – “Банк-Мижоз”
1998 йилда банк ва мижоз ўртасида файл алмашуви бўйича «Банк – Мижоз» дастурий мажмуаси ишга туширилди.
1998 йилда «Трастбанк» АББ ислоҳотчилик ғоялари учун Франция саноатга кўмаклашиш Ассоциациясининг «Олтин медал» фахрий Европа мукофоти соҳиби деб эътироф этилди. Парижда сазовор бўлинган «Олтин медал» нишони – Франциянинг Халқаро ҳамкорликнинг олий мақом институти, Саноат соҳаси стратегик йўналишлар институти ва Ташқи савдонинг олий мақом институти томонидан таъсис этилган. Олтин нишон - саноат, иқтисодиёт, савдо-сотиқ, илм-фан ва санъат соҳасидаги улкан самара жамоатчилик томонидан эришилган муваффақиятларни эътироф этиш рамзи ҳисобланади.
1999 йилнинг 26 октябрь куни банкнинг иккинчи «Пойтахт» филиали очилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |