2010 йилда банкнинг Андижон филиали ўз иш фаолиятини бошлади.
2011 йилдан бошлаб банк «Быстрая Почта» ва «Азия Экспресс» тизими доирасида пул ўтказмаларини амалга ошира бошлади.
2011 йилда «Trast Leasing» МЧЖ шўъба корхонаси ташкил этилди.
2011 йил - “BankExpo - 2011”
2011 йилда «Трастбанк» ХОАББ «BANKEXPO-2011» йиллик миллий кўргазмасида Ўзбекистон Банклари орасида «Энг инновацион маҳсулот» номинацияси бўйича олий мукофотни қўлга киритди.
2011 йилнинг июнь ойида “Fitch Raitings” халқаро рейтинг агентлиги “Трастбанк” ХОАББ фаолияти рейтинг баҳосини “В-” даражада эътироф этди, истиқболини “Барқарор” деб қайта тасдиқлади.
2012 йил – Янги тизим жорий қилинди
2012 йилда жисмоний шахслар учун “Интернет-банк” янги хизмат кўрсатиш хизмати ишга туширилди ва банкнинг бу маҳсулоти "Траст-онлайн" номи билан аталди.
2012 йил – Филиалнинг номи ўзгарди
2012 йилнинг 18 майида “Пойтахт” филиали номи “Дархон” деб аталди ҳамда манзили ўзгартирилди. Шунингдек, унинг биносида жисмоний ва юридик шахслар учун халқаро стандартлар даражасида жиҳозланган депозитар ячейкалардан фойдаланиш имкони яратилди.
2012 йилнинг 22 июлида банкнинг минтақавий Самарқанд филиали очилди. 2012 йилнинг 27 августида банкнинг Яккасарой филиали иш фаолиятини бошлади.
2012 йил 9 сентябрда “Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги томонидан “Трастбанк” ХОАББ 2012 йилнинг III чораги якунига биноан кредит рейтингини “Барқарор” прогноз билан миллий шкала бўйича “uzА” даражада баҳолади.
2012 йил - Ҳуқуқий асоси мустаҳкамланди
2012 йилда Ўзбекистон Республикасининг "Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунининг қабул қилиниши "Трастбанк" хусусий очиқ акциядорлик биржа банки фаолияти ривожланишининг янада янги босқичи бошланишида ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |