Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон миллий университети
Бизнес режасининг асосий кўрсаткичлари
Download 60.95 Kb.
|
жулбекова трастбанк хисобот (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жалб қилинган депозитлар
- Трастбанк” ХАБ нинг 2020 йилги Бизнес режаси бажарилиши хақидаги маълумот Бизнес режасининг асосий кўрсаткичлари
- Режа (млн.сўм) Ҳақиқатда (млн.сўм) Фарқ (млн.сўм)
- Трастбанк” хусусий акциядорлик банки “Пластик карталар департаменти” нинг бўлинмалари функциялари
- Информатцион киосклар ва банкоматларга сервис хизмат кўрсатиш бўлими
- Халқаро тўлов тизимлари бўлими
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки “Пластик карталар департаменти” нинг бўлинмалари функциялари “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки “Пластик карталар департаменти” учта бўлимдан иборат. Булар Локал тўлов тизимлари бўлими, Информатцион киосклар ва банкоматларга сервис хизмат кўрсатиш бўлими, Халқаро тўлов тизимлари бўлимидан иборат. Информатцион киосклар ва банкоматларга сервис хизмат кўрсатиш бўлими инфокиоск ва банкоматлар воситасида жисмоний шахсларнинг нақт пулли ва нақт пулсиз шаклда операцияларини амалга оширишни сифатли ва узлуксиз бажарилишини таъминлашни ташкил қилиш ҳамда ушбу операциялар банк балансида тўғри акс эттирилишини назорат қилиш орқали Банкнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш Бўлимнинг асосий вазифаси хисобланади. Бўлим ўз олдига қўйган функцияларни ҳал қилиш учун қуйидаги функцияларни бажаради: Банк филиалларининг инфокиоск ва банкоматларни ўрнатиш бўйича берган жой манзилларини уларнинг иқтисодий самарадорлиги нуқтаи назаридан ўрганиш ва бу масалада Бошқарма бошлиғига таклиф киритиш; инфокиоск ва банкоматларни ўрнатиладиган жой манзилларини, улар бевосита сервер билан ишлаши учун, алоқа тизими билан таъминлашни ташкил этиш; Банк филиалларида инфокиоск ва банкоматларнинг техник созлигини таъминлаш; Банк филиалларидаги инфокиоск ва банкоматлар воситасида жисмоний шахсларининг нақт пулли ва нақт пулсиз шаклда операциялари узлуксиз амалга оширилишини назорат қилиш; Банкнинг тўлов агентидаги депозит хисобварағини тўлдириш ва унда етарли маблағ бўлишини назорат қилиш; инфокиоск ва банкоматлардаги тўловлар айланмаларини таҳлил қилиш; ўрнатилган инфокиосклар сони хамда ушбу инфокиосклардан амалга оширилган тўловлар миқдори ва пул айланмалари бўйича Банк миқёсида жамлама хисоботларни тайёрлаш; Банк филиалларидаги инфокиоск ва банкоматлар етказиб беришни ташкил этиш; Банк бизнес-планидаги Бўлим фаолиятига оид прогноз кўрсатгичларнинг филиаллар томонидан бажарилишини назорат қилиш ва бошқалар. Халқаро тўлов тизимлари бўлими халқаро банк пластик карталари бўйича мижозлар талаби асосида тўловларни қабул қилиш хамда амалга оширишни ташкил қилиш, халқаро банк пластик карталари тизими аъзоларига хизмат кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштириш орқали Банкнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш Бўлимнинг асосий вазифаси хисобланади. Бўлим ўз олдига қўйган функцияларни ҳал қилиш учун қуйидаги функцияларни бажаради: Ҳалқаро VISA банк пластик карталарини эмиссия қилиш ва муомилага чиқариш; халқаро банк пластик карталари бўйича мижозлар талаби бўйича тўловларни қабул қилиш хамда амалга оширишни ташкил қилиш; Ҳалқаро VISA банк пластик карталарига тегишли ҳисобварақларни назорат қилиш; Халқаро банк пластик карталари тизими аъзоларига хизмат кўрсатиш; Ҳалқаро VISA банк пластик карталари орқали амалга оширилаётган операцияларни бошқариш; Эмитент ва эквайер ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобни амаога ошириш; Халқаро банк пластик карталари фойдаланган холда амалга оширилган операциялар юзасидан Бош банк ва Банк филиаллари ўртасидаги ўзаро хисоб-китобларни амалга ошириш; Банк бизнес-планидаги Бўлим фаолиятига оид прогноз кўрсатгичларнинг филиаллар томонидан бажарилишини назорат қилиш; Филиалларга Бўлим ваколати доирасидаги масалалар бўйича услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, уларга меъёрий хужжатларни қўллаш борасида тушунтириш ва маслаҳатлар бериш ва бошқалар; Бўлим фаолиятига оид бошқа функцияларни бажариш. Download 60.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling