Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Download 365.05 Kb.
bet25/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

3.Фаол даволаш: касалхоналарда, поликлиникаларда, уйда,
санаторияларда беморлар фаол даволаниши лозим. Даволашни шундай
амалга ошириш керакки, у профилактик характерга эга бўлиши лозим.
Касалликнинг кучайшини, қайталанишини кутмасдан; уни барвақт чақириб профилактик равишда, рецидивга қарши даволашни бошлаш керак. Шунда кутилаётган қайталаниш, касалликнинг кучайиши енгилроқ шаклда ўтиши ёки бундай ҳолатлар умуман рўй бермаслиги мумкин, бу жуда катта иқтисодий ва социал аҳамиятга эгадир.
4.Ҳамшира патронажи — у қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади;
бемор яшаётган шароитни яхшилаб ўрганиш;
беморни генетик жиҳатидан ўрганиш;
-беморлар шифокорлар томонидан белгиланган тадбирларни ўз вақтида бажарилишини назорат қилиб бориш;
- ҳар бир оилада соғлом турмуш тарзини, санитария гигиена қоидаларини тарғибот қилиш ва бошқалар.
5.Жамоатчилик асосида профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:
-ҳар бир оилада соғлом турмуш тарзини, санитария гигиена қоидаларини
тарғибот қилиш ва бошқа ишлар;
-корхоналарда ва муассасалар санитария гигиена қоидаларига тўлик риоя қилиш;
техника хавфсизлигига тўлик риоя килиш;
ишлаб чиқариш ва турмуш билан боғлик бўлган хатарли омилларни олдини
олиш;
турар жой шароитларини яхшилашга қаратилган муҳим чораларни кўриш;
саломатлик учун зарарли бўлган зарарли одатларнинг олдини олиш;
Шундай қилиб, аҳолини ҳар йилги диспансеризациядан ўтказиш катта маъсулиятли вазифа бўлиб, бу ишни бажаришда даволаш-профилактика муассасаларидан ташқари ҳокимият, жамоат, хўжалик органлари ҳам иштирок этмоқлари лозим.
Барча аҳолини диспанссеризациядан ўтказишда энг муҳим ишлардан бири барча аҳолини алоҳида ҳисобга олиб, ҳар бир шахсни унинг саломатлига қараб (диспансер гуруҳларига қараб) "Диспансеризацияни ҳисобга олиш картаси"ни тутмоқ керак. Бундай карта шу поликлиника худудида яшовчи ҳар бир кишига тутилади, унда паспорт маълумотлари билан биргаликда касалликлар, ўтказилган текширишлар ва уларнинг натижалари ёзилиб борилиши керак.
Диспансер кузатувини ўз вақтида ва мунтазам ўтказилаётганлигини таҳлил қилиш учун қуйидаги кўрсаткичлар ҳисобланади:
- касалликни преморбид даврида диспансер назоратига олинганлар (функционал ўзгаришлар вужудга келган даврда диспансер кузатувига олинганлар);
- ўз вақтида диспасер кузатувига олинганлар кўрсаткичи (касаллик ташхиси қўйилгандан сўнг бир ойгача бўлган даврда диспансер кузатувига олинганлар);
-диспансеризацияга кеч олинганлар (касалликнинг ташхиси қўйилгач 6 ойдан сўнг диспансер кузатувига олинганлар).
Диспансер назоратига баҳо бериш учун қўйидаги кўрсаткичлар ҳисобланади:
- систематик равишда кузатилганларнинг фоизлардаги миқдори:
- эпизотик равишда кузатилганларнинг фоизлардаги миқдори:
- фақат бир йилда бир марта кузатилганларнинг фоизлардаги миқдори:
- йил давомида умуман кузатилмаганларнинг фоизлардаги миқдори:

Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling