Оилавий поликлиникада ўтказиладиган профилактик тадбирлар
Санитария – маорифи, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, рационал овқатланишни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш.
Алкоголь, чекиш, гиёҳвандлик ва зарарли одатларга қарши кураш. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш.
Хизмат кўрсатаётган аҳоли орасида ОИТС, ВИЧ, сил, онкологик касалликлар, шикастланишлар ва заҳарланишларга қарши профилактик тадбирлар ўтказиш.
Касалликларни барвақт аниқлаш бўйича профилактик кўрикларни ташкил этиш ва ўтказиш, лозим бўлганда ТМШ, ШМШ ва бошқа даволаш – профилактика муассасаларининг консультацияларини ташкил этиш.
Аҳоли орасида диспансерлашни ташкил этиш, шу жумладан:
15 ёшгача болалар,
ўсмирлар (15-17),
чақирув ёшидагилар (18-27 ёш),
туғруқ ёшидаги аёллар (15-49 ёш),
қишлоқ хўжалиги ходимлари (пахтакор, чорвадор, механизатор, заҳарли кимёвий моддалар билан ишловчилар) ўртасида ва ёш оилаларни патронаж қилиш.
никоҳдан ўтаётган ёшларда тиббий кўрикларни ўтказиш ва ёш олимларни патронаж қилиш.
генетик касалликларни (туғруқдаги нуқсонлар) келиб чиқишини олдини олиш мақсадида хотин – қизлар қўмитаси, маҳалла комитетлари билан ҳамкорликда яқин қариндошлар орасида қурилажак никоҳга қарши кураш.
территориал СЭХ ва ТМШларини аниқланган юқумли касалликлар, заҳарланишлар ва фавқулодда ҳодисалар ҳақида огоҳлантириш.
жамоа ташкилотларини аҳоли саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган чора тадбирларни ишлаб чиқиш ва ўтказишга кенг жалб қилиш.
АМБУЛАТОРИЯ –ПОЛИКЛИНИКА МУАССАСАЛАРИДА ЮРИТИЛАДИГАН ТИББИЙ ҲИСОБ ҲУЖЖАТЛАРИ
|
№
| Форма номи |
№
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |