Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси
Огоҳлантирувчи ва жорий санитария назорати
Download 365.05 Kb.
|
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Огоҳлантирувчи санитария назорати
Огоҳлантирувчи ва жорий санитария назорати
Давлат санитария - эпидемиология хизмати муассасалари ўз фаолиятида огоҳлантирувчи ва жорий санитария назоратини олиб борадилар. Огоҳлантирувчи санитария назорати, санитария назорати ишининг барча тармоқлари; маиший - коммунал, жамоат бинолари, дам олиш, ўқув бинолари, болалар муассасалари, жисмоний - тарбия ва спорт иншоатлари, саноат корхоналари, ишлаб чиқариш цехлари, агрегатларни қайта жиҳозлаш, технологик жараёнга ўзгартиришлар киритиш, янги технологик жиҳозларни, технологик жараёнларни ишга тушириш ва бошқалар, ҳамда аҳоли турар жой бинолари қурилишини режалаштириш ва ободонлаштириш ва ҳакозоларда олиб борилади. Огоҳлантирувчи санитария назорати қуйидаги асосий элементларни ўз ичига олади: барча лойиҳалаштирилаётган объект иншоотларни рўйхатга олиш. қурилиш учун ажратилган ер майдонларига розилик бериш. қурилиш (қайта қуриш) объекти, иншоотининг лойиҳасини кўриб чиқиш, гигиеник хулоса бериш ва тасдиқлаш. қурилиш (қайта қуриш) мобайнида объектнинг тасдиқланган лойиҳага мос ҳолда қурилаётганини мунтазам назорат қилиш. қурилган (қайта курилган), қайта жиҳозланган объектни, иншоотларни қабул қилишда иштирок этиш. огоҳлантирувчи санитария назорати санитария - гигиеник муҳитда, атмосфера ҳавоси, сув хавзалари, тупроқни муҳофазалаш ва аҳолини ичимлик суви билан таминланиш бўйича ҳам олиб борилади, яъни атмосфера ҳавосини (сувни, тупроқни) ифлослантирувчи барча муассасаларни, жумладан, саноат корхоналари, саноат ва маиший - хўжалик манбаларини тўлиқ рўйхатдан ўтказиш. Стационар пунктларда ташқи муҳитнинг санитария ҳолатини назорат қилиш бўйича лаборатория текширувини ташкил этиш ва олиб бориш. Аҳолининг касалланиш даражасини ва унга таъсир этувчи атмосфера ҳавосини (сув ҳавзалари ва манбаларини, тупроқни) мунтазам режа асосида санитария - гигиеник ҳолатини ўрганиш. Янги янада рационал, техник тозалаш усулларини ишлаб чиқиш ва уларни санитар - гигиеник жиҳатдан синовдан ўтказиш. Ифлосланишни олдини олиш ва йўқотиш бўйича санитария - гигиеник вазифаларни белгилаш: атмосфера ҳавосини (сувни, тупроқни) ифлосланишдан ҳимоялаш бўйича вазирликлар, ташкилотлар, хўжаликларга соғломлаштириш бўйича амалга ошириш лозим бўлган тадбирий режали - вазифаларни тақдим этиш. Огоҳлантирувчи санитария назоратини олиб бориш давомида барча саноат хом ашёлари, озиқ - овқат маҳсулотлари, кийим - кечаклар, совун, мактаб парталари, бўёқлар ва бошқа аҳоли саломатлигига салбий таъсир этиши мумкин бўлган моддалар, материалларга санитария - гигиеник нормативлар, меъёрлар, қоидалар ва давлат стандартларини (ДАСТ) ўрнатади. Кимё ва кимё саноати ишлаб чиқараётган янги кимёвий маҳсулотлар, кимёвий хом ашёларни гигиеник баҳолайди ва давлат стандартларини белгилайди. Барча янги ишлаб чиқарилаётган биологик препаратларни (тирик ва ўлик вакциналар, ташхисловчи зардоблар, профилактика ва даволаш мақсадида ишлатиладиган бактериофаглар, токсинлар, анатоксинлар, гамма-глобулин, колибактерин, антифагин, барча антибиотиклар, люминисцент хусусиятига эга бўлган антителалар, аллергенлар, токсоплазмоз препаратлари, фибринолизин ва бошқалар) санитария-гигиеник нормалари ва қоидаларига мос келиши устидан ДСН ўрнатиш ва уларни энг юқори даражадаги зарарсизлигини таъминлаш. Препаратлар барча кўрсаткичлар бўйича талаб даражасида бўлганида институтларнинг бактериал назорат бўлими (БНБ) ёки заводларнинг техник назорат бўлими (ТНБ) томонидан препаратларнинг ҳар бир ишлаб чиқилаётган сериясига, унинг идишида препаратнинг ишлатилиши, уни тайёрлаган институт (завод), тайёрланган сана, ишлаб чиқилган препаратнинг миқдори, унинг хусусияти, давлат назоратидан ўтганлиги ва унинг сериясининг тартиб рақами кўрсатилганлигини назорат қилиш. Жорий санитария назорати санитария - эпидемиология муассасаларининг барча бўлимлари ва бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Жорий санитария назорати СЭХларининг кундалик олиб бораётган фаолиятларини белгилайди. Уларга асосан қуйидагилар киради: 1. Меҳнат (тарбия, ўқитиш) шароитларини санитария – гигиеник жиҳатдан ўрганиш, ишлаб чиқариш шароитига гигиеник жиҳатдан баҳо бериш (технологик жараённинг характери, ишлаб чиқариш жараёнини механизацияланганлик даражаси, ишлаб чиқариш жиҳозлари ва аппаратларнинг ҳолати, санитария техник қурилмалар ва жиҳозлар билан таъминланганлик ва бошқалар). Ташкилотлар, коммунал муассасалар, ўқув юртлари, болалар муассасалари, ишлаб чиқариш, жамоат ва маданий – маиший биноларда санитария - гигиеник нормалар ва қоидаларга риоя қилиниши бўйича доимий, мунтазам равишда лаборатория назоратини олиб бориш. У ёки бу салбий омилларни аниқлаш, уларни камайтириш ва объектларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича чора - тадбирлар ишлаб чиқиш. Ишчилар, хизматчилар, болалар ва ўсмирлар орасидаги касалланиш, шикастланиш ҳолларини ўрганиш, касбдан заҳарланиш, касб касалликларини олдини олиш ва профилактикаси бўйича чора - тадбирлар ишлаб чиқиш. Профилактик кўрикларни ташкил этиш ва уларни ўтказиш, ўсмирлар ва аёлларни ишлашлари устидан санитария қонунчилигига қаттиқ риоя қилинаётганлиги бўйича назорат ўрнатиш. Болалар ва ўсмирларнинг нормал жисмоний ривожланиши учун уларнинг саломатлигини мустаҳкамловчи ва тўлиғича физиологик талабаларга жавоб берувчи шароитларни ҳар томонлама, чуқур ўрганиш. Мактабда, болалар муассасаларида болаларнинг кун тартибини ва уларни ўқитишни гигиеник қоидаларга мос келишини назорат қилиш. Ҳаво, сув, сув ҳавзалари ва тупроқ ҳолатини гигиеник жиҳатдан ўрганиш ва назорат қилиш. Чегараларни санитария муҳофазасини таъминлаш. Озиқ - овқат маҳсулотларини ишлаб чиқиш, уларни ташиш, сақлаш ҳамда сотиш даврида санитария - гигинена қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш. Аҳолини рационал овқатланишини ташкил этиш бўйича тадбир чоралар ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга тадбиқ этиш. Корхоналарни ишлашида санитария маданиятини ошириш бўйича комплекс тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни ўтказиш. Мажмуий режада, жамоа шартномаларида кўрсатилган соғломлаштириш тадбирларининг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш ва ушбу тадбирларнинг самарадорлигини ўрганиш, санитария - гигиеник меъёрларга мос келадиган соғломлаштириш бўйича "режа-вазифа”ни ишлаб чиқиш ва тавсия этиш. Санитария - эпидемиология хизмати муассасалари, санитария Шифокорининг фалоятини асосий қисмини ЖСН ташкил этади. ЖСН режали, мақсадли ва комплекс тарзда олиб борилиши лозим. СЭХ ўз ишида қуйидаги асосий иш усулларини қўллайди: назорат қилинаётган объектни санитария ҳолатини ёзиш усули; лаборатория ва асбоблар билан текшириш усули; огоҳлантириш ва жорий санитария назорати, атроф муҳит омилларининг инсон организмига таъсири, одамларнинг яшаш ва хўжалик санитария шароитлари, юқумли ва юқумсиз касалликлар, аҳоли демографияси маълумотларни ишлаб чиқиш ва ўрганишга асосланган статистик усул. Санитария текширув натижалари, якунида шу объектга мақсадга мувофиқ тавсиялар бериш учун далолатнома тузилади. Текширилаётган объектни санитария ҳолати қониқарсиз бўлса, муддатлари кўрсатилган ҳолда керакли тадбирлар ўтказиш талаб қилинади. Улар бажарилмаганда Бош давлат санитария Шифокори ёки унинг муовини Ўзбекистон Республикасининг "Давлат санитария назорати тўғрисида"ги қонунга, "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан маъмурий чора қўллайди. Давлат субъектлари устидан санитария назорати бепул ўтказилади, хусусийлаштирилган корхоналар ва хусусий тижорат тизимлари ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган маҳсулотларни лаборатория назорати, уларга кўрсатилаётган санитария - эпидемияга қарши хизматлар пуллик асосда ўтказилади. Давлат санитария - эпидемиология назорати марказларини ҳуқуқлари: СЭХ ўз олдиларидаги вазифалар, тўлақонли бажариш учун, муассаса унинг раҳбаридан тортиб, ҳар бир ходимларигача кенг миқёсидаги давлат аҳамиятига эга бўлган ҳуқуқлар берилган. Республика ва ҳудудий давлат санитария - эпидемиология марказлари қуйидаги ҳукуқларга эга: ходимлар меҳнатини рағбарлантириш мақсадида бюджетдан ташқари маблағлардан фойдаланиш; давлат санитария - эпидемиология назорат масалаларини ҳал этиш учун шартнома асосида илмий тадқиқот институтлари, филиаллар, етук мутахассислар, шу жумладан чет эл мутахассисларини шартнома асосида ишга жалб этиш; қонунчиликда белгиланган тартиб бўйича ташқи иқтисодий фаолият олиб бориш, банклар ва бошқа кредит муассасаларида валюта ҳисоб рақамига эга бўлиш; Ўзбекистон республикаси қонунчилигига зид бўлмаган ҳолда ўз таркибида тегишлий ташкилий - ҳуқуқий формадаги ишлаб чиқариш муассасасига эга бўлиш; тегишли муассасаларнинг амалдаги қонунчиликка зид ҳолдаги буйруқларни бекор қилиш; Республика Давлат санитария - эпидемиология назорати маркази юқоридагиларга қўшимча равишда қуйидаги ҳуқуқларга эга; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигига санитария - эпидемиология муассасаларининг бошқарув тизимининг ислоҳ қилиш, такомиллаштириш, рагбарлантириш, моддий - техник базасини мустаҳкалаш мутахассис кадрларни тайёрлаш бўйича таклифлар бериш; жойлардаги СЭХ ва Давлат ҳокимият органлари, ташкилот, муассасалар ва бирлашмалардан, мулкчиликни шаклидан қатъий назар белгиланган тартибда Республика давлат санитария – эпидемиология назорати маркази вазифаларидан келиб чиққан ҳолда керакли ахборотларни талаб қилиш ва олиш; Download 365.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling