Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Download 0.88 Mb.
bet11/35
Sana08.05.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1442826
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35
Bog'liq
COVID-19 ҚЎЛЛАНМА 2021.Word

Электрокардиография (ЭКГ) ни стандарт ҳолатда хамма беморларга қўллаш тавсия этилади. Бу текширув усули касаллик хақида махсус маълумот бермайди, аммо вирусли инфекция ва пневмония юрак ритмини бузилиши ва уткир коронар синдромни ривожланиш хавфини ошириши сабабли уз вақтида узгаришни аниқланиши касалликни башоратига таъсир қилади. Бундан ташқари ЭКГдаги узгариш (мисол учун QT интервалини чузилиши) баъзи бир кардиотоксик препаратларни (респиратор фторхинолонлар, макролидлар, безгакка карши дориларни) тавсия этишда эътибор қаратиш керак.


4.4. COVID-19 ДА ЭТИОЛОГИК ЛАБОРАТОР ДИАГНОСТИКА

COVID-19 этиологик лаборатор диагностикисида SARS-CoV-2 ни РНК сини ПЗР (ПЦР) ёрдамида аниклаш.


Уткир респиратор инфекция белгилари бор беморларни ҳаммасда SARS-CoV-2 РНК ни томоқ ва бурун шиллиқ қаватдан олинган суртмада таҳлилий усулда аниқлаш тавсия этилади. ПЗР ёрдамида COVID-19 аниқлаш қўйидаги гурух одамларда албатта аниқланиши керак:
Республика териториясига кириб келган юқумли касаллик белгиси булганлар;
Кейинги 8-10 кунда COVID-19 бемори билан мулоқатда булганлар, COVID-19 инкор килиб булмайдигон белгиларни пайдо булишида;
«шифохона ташқи пневмония» си ташхиси бор беморлар;
Касбий фаолиятига боғлик булиб, касаллик юқтириб олиш хавфи булган тиббиёт ходимлари, IgG - пайдо булгунча хафтада бир марта;
COVID-19 белгиси пайдо булганда зудлик билан;
Интернат, болалар, қариялар уйлари, қамоқ жазосини утаётган жойлар ва бошқа ижтимоий стационар ташкилотлардагиларни респиратор белгилар пайдо булганда;
Ёши 65 дан ошган, респиратор симптомлари булиб тиббий ёрдамга мурожат қилган булса;
Ахолига ижтимоий хизмат курсатувчи ташкилот ходимлари, вахта усулида ишловчилар иш сменаси бошланишидан аввал COVID-19 ни кириб қолишини олдини олиш учун;
Болалар жамоасида 3 тадан ортиқ CОVID-19 га шубха қилинган касаллик пайдо бўлса.
РНК SARS-CoV-2 га тахлилий текшириш учун уткир респиратор касаллик белгиси йўқ шахслар тиббиёт муассасасини лабораториясига мурожат қилган тақдирда эпидемиологик маълумотлари бор, қуйидагилар текширилиши керак:
Кейинги 14 кунда чет элдан қайтган бўлса;
SARS-CoV-2 билан касалланган бемор билан кейинги 14 кунда яқин мулоқатда бўлган бўлса;
Касбий фаолияти давомида COVID-19 беморлари биомахсулотлари билан контакда бўлган бўлса (врач-лаборант, урта ва кичик тиббий ходим);
Кейинги 14 кунда COVID-19 га шубха қилинган ёки тасдиқланган онадан туғилган чақолоқларни.
РНК SARS-CoV-2 га тахлилий текшириш учун асосий биомахсулот бўлиб бурин (иккаласидан алохида), халқум шиллиқ қаватидан олинган суртма вирус концентрациясини кўпайтириш учун битта пробиркага йиғилади. Олинган суртма салбий натижа берган бўлса, беморда нафас йулларини пастки қисимларида узгариш бўлган тақдирда қўшимча балғам, бронхларни ювушдан олган махсулот (фибробронхоскопда - бронхоальвеоляр лаваж), интубация қилинишдаги трахея аспирати текширилиши мумкин. Қўшимча махсулот бўлиб Ўпка биопсия ёки аутопсияси, қон, зардоб, нажас хисобланади.
Хамма олинган махсулотлар инфекция билан зарарланишга юқори (1- 2 хавф) хавфли хисобланиб, бу махсулотлар билан ишлашда шахсий химоя кийимида, хавфсизлик қоидаларига тўла амал қилиниши, тиббиёт ходимларига қоидалар ургатилиши, ўқитилиши зарур.
ЮНЙ дан намуна махсус вирусологик тампонлар билан (стерил лавсан ёки вискоздан фойдаланиш лозим, пахта асосли тампонлардан фойдаланилмайди) олинади ва вирус стабиллигини таъминловчи транспорт мухитига жойлаштирилади.
SARS-CoV-2 антителани аниқланиши диагностика учун ёрдам берувчи усуллардан бўлиб, организмни вирусга қарши хосил қилган жавоби ҳисобланиб, А (IgA) антитела синфи касалликни 2- кунидан пайдо бўла бошлайди ва 2 хафтада юқори нуқтасига чиқади, М (IgM) эса касалликни 7-кундан аниқлана бошлайди ва бир хафтадан кейин юқори титири аниқланилади, икки хафтадан ортиқ сақланиши мумкин. Тахминан 3-хафтадан, баъзида эртароқ SARS-CoV-2 га қарши G (IgG) иммуноглобулин пайдо бўлади. COVID-19 диагностикаси учун IgM/IgA и IgG алоҳида аниқлаш тавсия этилади, аниқ бўлмаган ҳолларда 5-7 кундан сунг қайта текшириш керак, зарур бўлган холларда бошқа тест тизим билан текширув утказилиши керак.
SARS-Cov-2 вирусига қарши антителани аниқлаш қуйидаги холларда тавсия этилади:
Юқори нафас йулларидан олинган суртма салбий натижа берган, серонегатив даврда ёки соматик касаллик билан стационар даво учун ётқизилиши керак булган беморларда қушимча текширув мақсадида;
Касаллик белгисиз шаклда кечса;
Ахолини иммун қатламини аниқлаш ва хавф гурухидагиларни оммавий текширишда;
Иммунокомпетент плазма учун донорларни танлашда.
SARS-CoV-2 вирусига қарши IgA, IgM ёки IgG (алохида ёки суммар текшириш) таҳлилий текшириш хамма тиббиёт ходимларида аввал ПЗРда салбий натижа олинган ёки текширилмаган бўлса, хар 7 кунда бир марта утказилиши тавсия этилади. Соматик шифохоналарга режали даволанишга ётқизиладиган беморларда хам SARS-CoV-2 вирусига қарши IgA, IgM ёки IgG (алохида ёки суммар текшириш) аниқланиши керак. Вакцинациядан кейинги иммунитетни сақланишини аниқлашда хам ИФА да IgM ёки IgG иммуноглобулинлар аниқланилади. Текшириш учун биомахсулот бўлиб қон хисобланади.
Лаборатория тадқиқотлари учун олинган барча намуналар потенциал юқумли бўлиши мумкин, шунинг учун улар билан ишлашда I ва II гуруҳ патоген (ҳавфлилиги) микроорганизмлар билан ишлаш талабларига риоя қилиш керак. Клиник намуналарни тўплайдиган ёки лабораторияга олиб борадиган тиббий ҳодимлар биоматериал билан хавфсиз ишлашга ўргатилиши, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиши ва шахсий ҳимоя воситаларидан (ШҲВ) фойдаланиши керак.



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling