Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
Download 0.97 Mb.
|
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Реконструкциялаш
- Қайта тиклаш
- Калит: сўзлар
- Адабиётлар
- 2 Маруза: Меъморий ёдгорликларга қ урилиш материалларининг тарихий - технологик тад қ и қ оти.
Консервациялаш ва янгилаш ўртасидаги оралиқ ҳолати таъмирлаш, реконструкция қилиш ва кайта тиклашдир.
Таъмирлаш деганда алоҳида деталь ва элементларни аниқлаш ва қисман тиклаш билан қилинадиган ремонт ишлари тушунилади. Унинг илмий асослаш учун бинода натураси аниқ ва равшан маълумотлар бўлиши керак. Реконструкциялаш деб шундай? ремонт - тиклаш ишлари тушуниладики, бунда, меъморий ёдгорликнинг сақланган қисмлари фақат ремонт қилинмай, бинонинг алоҳида, вайрон бўлган жойи ҳам тикланади, масалан, миноранинг тепа қисмлари. Бундай ишлар ҳам аниқ илмий асослар мавжуд бўлгандагина амалга оширилади. Қайта тиклаш деб, вайрон бўлган меъморий ёдгорликнинг пойдеворида ёки бирор бошқа сақлаш қолдиқ устида бинонинг янгитдан тикланиши тушунилади. Меъморий ёдгорликларни қўриқлаш, уларнинг бадиий ва тарихий аҳамиятининг муҳимлигини тушуниш, жамият ривожланишининг илк даврларидаёқ бошланган. Таъмирлашда асосий мақсади бинонинг дастлабки кўринишини тиклаш. Бу эса бинони моддий қиймати каби муҳим бўлган анъанавий нуфузини сақлаш учун зарур. Таъмирнинг зарурияти ҳақидаги масалаларни ҳал қилувчи тиклаш ишларининг услубиятини белгиловчи сабаблар мана шулардан иборат. Калит: сўзлар: таъмир, консервация, реконструкция, янгилаш ва қайта тиклаш. Назорат учун саволлар: Таъмирлашнинг умумий мақсади ҳақида гапиринг. Консервация нима? Ҳозирда янгилаш услубидан кенг фойдаланиладими? Таъмирлаш деганда нимани тушунасиз? Реконструкциялаш ва қайта тиклаш деганда нимани тушунасиз? Адабиётлар: 1. Ополовников А.В. «Реставрация памятников народного зодчества». - M..: Стройиздат, 1974 2. Методика реставрации памятников архитектуры.-/Под общей редакцией Е.В.Михайловского. - М..: Стройиздат,1977, 168 с. 2 Маруза: Меъморий ёдгорликларга қурилиш материалларининг тарихий - технологик тадқиқоти. Режа:
Конструкцияларда курилиш материалларидан фойдаланишнинг муҳим омиллари. Қурилиш материалларига таъсир кўрсатувчи Марказий Осиёнинг табиий - иқлимий шароити. Марказий Осиё халкларида қурилиш санъатининг ривожланиш даври. Қурилишда ишлаб чиқаришни бино конструктив шакли ва меъморий безаклари турларига кўпинча таъсир кўрсатадиган муҳим томонларидан бири, бу бино қандай қурилиш материалларида бунёд этилаётганидир. Декор - меъморий юзаларни ва шифтлар, равоқлар, қуббалардан ранг тасвир, хайкалтарошлик ва амалий безаклари мажмуидир. Курилиш материаллари, жумладан, курилиш ва уларни реконструкцияларда фойдаланишда икки омил муҳим рол ўйнайди: хом ашёда мавжуд ассортименти ва уларни меъморий ёдгорликлардаги ишларида табиий иқлимий шароитлар. Транспорт имкониятларининг чекланганлиги, фақат маҳаллий хом ашёдан фойдаланишни тақозо этади. Бунинг оқибатида қадимда усталар ўз изланишлари оқибатида конструктив шаклларини маҳаллий хом ашёга мослаштиришга йўналтиришлари шарт эди. Иккинчи омил ҳам ҳамма турдаги биноларнинг меъморчилигининг шаклланишига катта таъсир кўрсатади: турар жойлар, жамоат бинолари, маданий, мудофаа ва деҳқончиликда фақат сунъий суғоришлардан фойдаланилади. Марказий Осиёда кенг ҳудуддаги табиий иқлимий шароитлари жуда хилма - хил, алоҳида зоналарда ўзига хос, шунингдек курилиш материалларида ўзига хос таъсир кўрсатади. Қадимги усталарда жуда мураккаб масалаларни ҳал қилишига тўғри келади. Уларнинг кўпи шу кунларда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Жумладан, иссиқ, қуруқ ва сершамол иқлимга эга бўлган шўрланган ерларда бунёд этилган биноларни сақланишини таъминлаш масаласи. Марказий Осиё худудида яшайдиган халқларнинг тарихий ривожланиш жараёнида қурилиш материалларининг ишлатилишига бағишланган тадқиқотларда қадим даврлардан ҳом ашёнинг мавжуд турлари ва уларни қайта ишлаш усуллари, алоҳида блоклар - ғиштлардан тортиб меъморий деталларгача, алоҳида конструкциялар кўриб чиқилади: безак қопламаларини йиғиш ва уларни иншоотларга маҳкамлаш, бино интеръерларида панел қилиш ва махсус материаллар, жумладан; гидротехник ва бошқалар. Айниқса ўрта асрлар даври Марказий Осиё халқлари курилиш санъатининг гуллаш даври, қопловчи керамика, турли таркибли боғловчи материаллар ва инсоннинг табиат билан кураши намуналари бўлган ажойиб усулларга асос солинган давр, катта қизиқиш уйғотади. Қадимий биноларнинг қурилиш материалларини натуравий ва амалии ўрганиш бўйича йиғилган маълумотлар асосида қурилиш материалларинининг турли хиллари пайдо бўлиши ва ривожланиши кузатилади, уларнинг таркиби физик - механик кўрсаткичлари, уларга ишлов бериш усуллари ва Марказий Осиёда маҳаллий хом ашёлардан фойдаланиш аниқланади. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling