Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Лойиҳадан олдинги натуравий тадқцқот


Download 0.97 Mb.
bet9/31
Sana13.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1353603
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   31
Bog'liq
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА

Лойиҳадан олдинги натуравий тадқцқот

Ёдгорликни лойиҳадан олдинги натуравий тадқиқ қилиш таъмирлаш вазифасини олган вақтдан бошланиб, таъмирлаш ишлари бошлангунга қадар давом этиб, таъмир тадқиқотларига ўтади. Натуравий тадқиқотнинг иккинчи ва учинчи босқичлари услуб ва усуллари орасида деярли тафовут йўқ. Улар фақат ҳажми бўйича фарқ қилади, фақат иккинчи босқичда ҳавозалар бўлмайди ва зондаж, шурфлар сони чекланади. Зондаж ва очилмалар бўйича тадқиқот ишлари ўтказилганда ёдгорликнинг бирор элементлари йўқолиши муқаррар. Шундай қилиб, ёдгорликнинг тарихан келган қиёфаси бузилади. Шунинг учун лойиҳадан олдинги тадқиқотлар ҳажми чегараланган бўлиши керак.


Ўтказиладиган тадқиқот учун олдиндан тадқиқотлар картаси -мулжалланаётган зондаж, шурф ва очилмаган тузилиши, маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш бўлимларида тасдиқланиши керак. Қадимий ёдгорликлар ҳудудини қазиш учун эса очиқ варақа олиниши керак. Тақиқотлар картаси одатда меъморий фонд ёки ҳатто схематик ўлчов асосида тузилади. Улар бўлмаса фасадларнинг форматдаги фотосурати ва бино планидан фойдаланиш мумкин.
Лойиҳадан олдинги ва кейинги таъмирлаш тадқиқотида ёдгорлик -бинода унинг конструктив хусусиятлари ҳам ўрганиш объектлари бўлиб қолади: пойдеворлар қўйилиши характери, девор тахлами, ҳатто тош ёки тўсинларни йўниш усулигача. Лойиҳадан олдинги тадқиқотга, дастлабки тадқиқот ҳужжатларига эга бўлган ҳолдагина киришиш керак.
Зондаж ва очилмалар меъморий ёдгорликларни натуравий тадқиқ қилишнинг энг муҳим турлари ҳисобланади. Етарлича аниқ, мақсад билан амалга оширилаётган зондажнинг меъёрий ўлчами 0,5 х 0,5м. Зондаж ёрдамида девор, равоқ, безак элементларининг чуқур қатламлари очилади. Зондажлар шунингдек, бино ва унинг деталларининг анча қадимги ёки дастлабки бўёқларини аниқлаш мақсадида ўтқазилади. Оқланган ва сувоқланган жойларни ўткир скальпел (махсус пичоқча) билан зондлаш (эҳтиётлаб қириш усули билан), чуқур кирган жюйларда, карнизлар остида, дераза токчалари остида девор ранги фонининг ўзгариши топилган.
Қадимги ва дастлабки декоратив элементларни аниқлаш мақсадида қилинадиган зондажларни, сувоқнигина очиб кўриш билан чекланувчи ва тон тахламини бузишгача талаб қиладиган зондажларга қаратиш мумкин. Зондажни таъмир лойиҳаси муаллифи ёки унинг ёрдамчиси, ёки улар иштирокида малакали қурувчи - таъмиршунос лойиҳа муаллифидан тўлиқ кўрсатма олган холда олиб бориш керак. Ҳар бир зондаж ўлчаниши ва махсус журналга ёзиб қўйилиши, унда зондажни бажарувчининг фамилияси, зондаж санаси, унинг тадқиқот картасидаги тартиб рақами кўрсатилиши керак. Агар зондаж таъмир ишларининг бошланишидан анча олдин қилинса, у қайтадан ёпилиши ва бино нормал ҳолатга келтирилиши керак.
Очилмалар худди зондажга ўҳшаш жараённи ўз ичига олади, фақат катта майдонга (баъзида бутун бинога) тарқалади. Очилмалар бино интерьерида ҳам бўлиши мумкин.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling