Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Download 0.97 Mb.
bet17/31
Sana13.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1353603
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   31
Bog'liq
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА

Назорат учун саволлар:



  1. "Таъмирлунувчи бино" нима дегани ?

  2. Дастлабки тадқиқот ишлари нима учун ишлаб чиқилади?

  3. Таъмир лойиҳаси қандай асосда тайёрланади?

  4. Таъмир лойиҳасининг қандай ташкил этувчи қисмларини биласиз?



Адабиётлар:


14 Маъруза. Ёдгорлик худудини ташкиллаштириш лойиҳаси,


Режа:



  1. Ёдгорлик ҳудудини аниқлаш.

  2. Лойиҳавий ҳужжатлар таркиби.

  3. Тарихий муҳитни тиклаш аҳамияти.

Ёдгорлик ҳудудини аниқлаш ёдгорликларни муҳофаза қилиш ташкилотлари томонидан ҳисоб ҳужжатларини расмийлаштириш билан бир вақтда амалга оширилади. Бундан ташқари, ёдгорлик майдонлари атрофи уларнинг ҳудудида муҳофаза зонаси ва қурилишини тартибга солиш зонаси, баъзи ҳолларда эса табиий ландшафтни муҳофаза қилиш зонаси ҳам йўлга қўйилади.


Аниқ геодезик съемка (планга олиш) бўлимидан қатъии назар, ёдгорлик ҳудудини синчиклаб натуравий текшириш, одатда топограф ва геодезистлар ваколатига кирмайдиган, лекин тарихчи ва таъмиршунослар учун қийматга эга бўлган элементларни аниқлаш ва қайд этиш мақсадида мавжуд асл негизни тўғрилаб чиқиш зарур.
Агар мажмуа ёки ансамбль, ёки алоҳида ёдгорлик шаҳар ободoнчилигига эга, аҳоли зич жойда жойлашган бўлса, мувофиқ ташкилотлардан майдоннинг ерости коммуникациялари план, вертикал планировка сатҳлари ҳақида маълумотлар ва яқин гузар, кўча ва майдонларнинг мўлжалланган реконструкцияси ҳақида маълумотларни олиш зарур.
Агар ёдгорлик қишлоқ жойда жойлашган бўлса, туман планировкаси бўйича, шунингдек, яқин жойдаги сув ҳавзаларида сув сатҳи ўзгариши билан боғлиқ бўлган қандай тадбирларни амалга ошириш мўлжалланиши аниқлаб олиниши керак.
Ёдгорлик ҳудудидаги техник жиҳозлаш бўйича иситш, сув таъминоти, ёритиш системаси ва йўллар ва йўллар қопламаси бўйича ҳамма лойиҳавий таклифлар таъмиршунослар иштирокида ишланган лойиҳалар бўйича амалга оширилади. Лойиҳавий ҳужжатларнинг тахминий таркиби қуйидагича:
•ёдгорлик ҳудудининг белгиланган чегаралари ва ҳимоя зонаси қурилишларни тартибга солиш зонасининг таклиф этилган чегаралари кўрсатилган майдон бош плани;
•яқин жойдаги кўчалар ва тор кўчаларнинг белгиси тасдиқланган майдоннинг вертикал планировка лойиҳаси;
•тарихий меъморий қийматга эга бўлган сув системасини ховузлар, дарёларни бошқариш бўйича тадбирларни кўрсатиш билан биргаликдаги тиклаш лойиҳаси;
•кўкламзорлаштириш лойиҳаси;
•чўл шаҳобчаси схемаси ва қопламалар лойиҳаси;
•сув таъминоти канализация ва иситиш лойиҳаси;
•ёритиш тармоғи ва алоқа тармоғи лойиҳаси;
•ер ости комуникацияларини жамловчи схемаси;
•ишнинг биринчи навбати бўйичатаклифлар;
•туристик маршрутлар схемаси ва туристик системалари;

  • тиклаш ишларини ташкил қилиш ва мослаштириш бўйича ишлар лойиҳаси;

  • тушунтириш матни.

Ҳамма кўрсатилган лойиҳавий материалларда ёдгорликнинг консервация ва тиклаш вазифалари билан биргаликда уни замонавий мақсадларда қўллаш вазифалари ҳам инобатга олиниши керак.


Тарихий муҳитни тиклаш учун ҳудудни муҳандислик жиҳатидан ободонлаштиришни ташкил қилиш йўллари, шунингдек, меъморий кичик шакллар ва ёритиш жиҳозлари ҳам катта аҳамиятга эга. Техник талабларга етарли даражада жавоб бера олмайдиган асфальт қопламалар ёдгорликларнинг тарихий муҳитига мос тушмайди. Асфальт қопламалар жуда қисқа вақт хизмат қилади. Ҳозирги вақтда заводларда турли материаллар оқтош, керамика, гранитга ўхшаган қоплам|а учун плиталарнинг турли ҳили ишлаб чиқарилмокда. Бу плиталар фақат тротуар йўлларни эмас, шунингдек, шаҳарнинг қадимий туманларидаги кўчаларнинг ўтиш жойлари учун самарали фойдаланилмоқда.
Катта аҳамиятга эга бўлган ихчам шаклларга кўча фонарлари киради. Ёдгорлик ҳудудини кўкаламзорлаштиришда унча баланд бўлмаган буталар экилгач оддий газонлардан фойдаланган маъқул.
Меъморий ёдгорликлар ҳудудининг меъморий планировка ечими бўйича ишлари таъмиршунос объектга келгандан сўнг бошланиши керак.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling