Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Download 0.97 Mb.
bet18/31
Sana13.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1353603
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   31
Bog'liq
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА

Назорат учун саволлар:



  1. Ёдгорлик ҳудудини аниқлаш қандай олиб борилади?

  2. Агар комплекс аҳолиси зич жойда жойлашган бўлса нима қилинади?

  3. Ёдгорлик ҳудудини ташкил қилиш лойиҳаси қандай лойиҳаларни ўз ичига олади?



Адабиётлар:


15 Маъруза. Меъморий ёдгорликлар мажмуасини таъмирлаш


Режа:



  1. Мажмуа таъмир лойиҳасининг таркибий қисми.

  2. Мажмуа композицияси элементлари.

  3. Яқин атрофни ободонлаштириш лойиҳаси.



Меъморий мажмуа деб одатда, ўзаро яхлит бадиий бирликка боғланган ёдгорликларнинг катта гуруҳи тушунилади. Меъморий мажмуа таъмир лойиҳаси олдидан замонавий шароитларда берилиши керак:

  1. мажмуа шаклланиши

  2. нинг илмий тарихий - меъморий тахлили ва уларнинг тарихий ривожида композициясининг асосий принципларини аниқлаш;

  3. мажмуа тарихий ҳаётида меъморий - бадиий жиҳатдан муҳим босқич ёки даврларни аниқлаш ва бундай танлашни илмий асослаш.;

  4. мажмуага кирган ҳар бир ёдгорликни синчиклаб тадқиқ қилиш, унинг дастлабки кўринишини тиклаш, унинг қиёфасининг кейинги ўзгаришларини таҳлил қилиш ва бунинг асосида ёдгорликнинг мажмуадаги ўрни ва ролини ҳисобга олган ҳолда таъмирлаш учун таклифлар ишлаб чиқиш;

  5. ривожланиш перспективасини инобатга олган ҳолда алоҳида меъморий ёдгорликларни мажмуада қандай бўлса, замонавий шаҳар системасида ҳам худди шундай шаҳарсозлик аҳамиятини аниқлаш, ёдгорликнинг амалий фойдаланиш имкониятларини аниқлаш;

  6. Тарихий жиҳатдан мажмуанинг муҳит билан ўзаро боғлиқлиги асосий йўлининг таҳлили;

  7. мажмуа муҳофаза зонаси, шунингдек қурилишни тартибга солиш зонаси чегараларини белгилаш, нуқталарнинг асосий тармоқларини аниқлаш.


Мажмуа таъмир лойиҳасининг мақсади - унга тасодифий киритилган ва уни бузиб кўрсатаётган қурилмалардан халос этиш, иложи борича унинг композицион хусусиятларини тўлароқ очиш, композицион структура элементлари орасидаги тарихан шаклланган алоқаларни аниклаш ва тиклаш ва меъморий ёдгорликларнинг максимал сақланишини фақат таъминлаб қолмай, уларнинг замонавий шаҳарнинг шаклланган бадиий қиёфасига фаол киришига ёрдам берувчи шундай шароитларни ташкил қилишдир.
Мажмуа композициасининг муҳим элементи унинг ранг ечимидир. Аммо бу муаммога бизда етарлича аҳамият берилмайди, мавжуд йўриқлар ва қўлланмалар уни айланиб ўтадилар. Шу билан бир вақтда ранг ечими қонуниятларини аниқлаш ва шу асосда мажмуага кирувчи бинолар рангини тиклаш бўйича аниқ илмий тавсиялар ишлаб чиқиш катта амалий аҳамиятга эга, айниқса қадимий меъморчилик объектларини намойиш қилишга тайёргарлик кетаётган бир вақтда.
Меъморий мажмуаларни таъмирлаш лойиҳаси, яқин ҳудудни -ёдгорликлар мавжуд бўладиган муҳитни ташкил қилиш бўйича тавсияларни ҳам ўз ичига олиши керак. Бу ҳудудни меъморий ёдгорликнинг ажралмас қисми сифатида қуриб чиқиш керак.
Ёдгорликка яқин ҳудуднинг ободонлаштириш лойиҳаси албатта лойиҳавий ҳужжат таркибига кириши лозим. Лойиҳанинг график қисми шундай кўринишда бўлиши керакки, таклиф этилаётган ечим амалга оширилганда, комплекс унинг замонавий аҳволи билан солиштирилганда лойиҳа таркибига албатта киритилиши керак: бош план, бутун мажмуанинг умумий чизмалари ва қирқимлари, алоҳида ҳолларда уларнинг аксонометрик ёки перспектив тасвирлари.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling