Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Download 0.97 Mb.
bet21/31
Sana13.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1353603
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31
Bog'liq
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА

Назорат учун саволлар:



  1. Ёғоч қурилмалари таъмири бошқаларидан нима билан фарқланади?

  2. Ёғоч бинонинг безак деталлари ва бошқа элементларини тиклаш қандай амалга оширилади?

  3. Ёғоч қурилишларда емирилишнинг қайси турлари юзага келади?

  4. Ёғочдан курилган ёдгорликларни бузилишдан ҳимоялаш қандай амалга оширилади?



17-маъруза. Меъморий ёдгорликларининг қурилиш ашёлари
(таъмирлаш тарихи)
Ìåúìîðèé ¸äãîðëèêëàðíèíã áàðïî á¢ëèø âà ðèâîæëàíèø òàðèõè қóðèëèø àø¸ëàðè òàðèõè áèëàí ÷àìáàð÷àñ áîғëèқ á¢ëèá, қóðèëèø àø¸ëàðè ó÷óí ìàҳàëëèé õîì àø¸, óíèíã çàõèðàëàðè, èøëîâ áåðèø øàðîèòëàðè õóääè ìàҳàëëèé òàáèèé-èқëèìèé îìèëëàð ñèíãàðè èíøîîòíèíã ìåúìîðèé қè¸ôàñèãà êàòòà òàúñèð ê¢ðñàòàäè.
Ўрта Осиё меъморий ёдгорликларнинг қурилиш ашёлари Х ва XVI асрлар оралиғида анчагина мукаммалликка эришиб, тараққиётнинг узоқ йўлини босиб ўтди. Кейинчалик қурилиш ашёларининг барқарор шаклланган технологик анъаналари ва турларини биз деярли ҳар ерда учратамиз. XVIII асрда курилиш ашёларининг баъзи турларининг инқирозини кузатамиз.
Ўзбекистон, бутун Яқин Шарқ каби (айниқса тоғлик районлардан ташқари) маҳаллий хом ашё манбалари, шунингдек, қурилиш ашёлари ва улардан тайёрланган буюмлар турлари умумийлигига боғлиқ. Бу ерда кенг тарқалган хом ашё - қумоқ сариқ тупроқ, кейинчалик, у мукаммаллашиб, пахса, хом ғишт, ўймакор орнамент, ҳайкал, ёрқин безаклар тагидаги сувоқ кўринишларини олди. Кейинчалик худди ўша қумоқ тупроқдан куйдирилган материаллар: пишиқ ғишт, текис ва ўймакор нақшли терракота қопламаси, кошинлар, юмшатилган ишқор-қўрғошин қалайлик, қисман ёки тўлиқ сирланган, керакли бўёқлар ва зарҳал нақшли ранг-баранг кошинлар билан қопланган майоликалар тайёрланади.
Ñàðèқ òóïðîқëè ìàòåðèàëëàð òåõíîëîãèÿñèäà ýíã àñîñèéñè, éèëëèê âà êóíëèê ҳàðîðàòíèíã êàòòà ¢çãàðóâ÷àíëèãèäà èññèқ âà øàìîëëè èқëèì, ø¢ð òóïðîқëè øàðîèòëàðäà, óëàðíè óçîқ ñàқëàíóâ÷àíëèãèíè îøèðèø óñóëëàðèíè èçëàøäàí èáîðàòäèð. Қîïëàíãàí ìàññàãà ïóõòà èøëîâ áåðèø (ìàéäàëàø) ìàҳñóëîòíè қóðèòèø âàқòèäà ¸ðèëèø âà êèðèøèøäàí ҳèìîÿëîâ÷è òîëàëè àðàëàøìàëàðíè óíãà қ¢øèø øóíäàé óñóëëàðäàíäèð. Àðàëàøìàëàð, ìàҳñóëîòëàð ¢ë÷àìëàðè âà óëàðíè èøëàòèø æîéèãà қàðàá қàòúèé äàðàæàëàíãàí. Àãàð êàòòà õîì ғèøòãà ñîìîí âà ¢ò øîҳ÷àëàðè қ¢øèëñà, þïқà ¢éìàêîð íàқø ¸êè òåððàêîòàãà, қàìèø ìîìèғèíèíã þïқà ïàðëàðèíè ¸êè ¸ââîéè áîøîқëè ¢ñèìëèêëàðíèíã ýçèëãàí áîøîқëàðèíè қ¢øèøãàí. Õóñóñàí, óëàðíèíã óçóí âà äàғàë òóêëàðè, ¢éìàêîð þçàíèíã è÷êè қîáèðғàñè á¢ëèá õèçìàò қèëãàí.
Куйдирилган материаллар учун, яхши, юқори мустаҳкамликдаги маҳсулот олишда қолипланадиган моддани яхши зичлаштириш, қотириш керак бўлади (сиқилишга чидамлилик 200-400 кг/см2 оралиғида). Лекин бу, асосан, қоплама керамикага хос. Қурилиш ғишти, куйдириш ва пишиқлик даражаси бўйича жуда ўзгарувчан, беқарор кўрсаткичларга эга (50 – 500 кг/см2). Ғиштни куйдиришнинг турлича харорати уни бўяшда катта тафовут келиб чиқишига олиб келади, шунинг учун силлиқланган тарашланган ғишт билан қопланган бинолар яхлит умумий рангда бўлиши учун, улар бўёқ билан буялган .
Юқорида айтилганидек, одатда, сир қопламалар ишқор қўрғошин қалайли турига киради . Моос шкаласи бўйича уларнинг қаттиқлиги 7 классга, базида 6 классга тегишли. XIV аср охиридан баъзи жойларда ундан илгарирок тўқ рангдаги (кўк жигар-ранг) ишқорли шаффоф сир қопламаларнинг қўлланилганлиги кузатилади.
XI аср ўртасида Персияда меьморий фаянc ишлаб чиқариш бошланди. Фаянс қадимги Мисрда эрамиздан аввалги 3 минг йилликдаёқ маълум эди. Мисрнинг қулаши билан фаянс ҳам йўқола бошлади. Кейин Персияда (XI аср) Озарбайжон ва Хоразмда XII аср алоҳида керамика мактаби кўринишида янгидан пайдо бўлди. Учала асосий мактаблардаги фаянс маҳсулотининг таркиби турлича, чамаси, бу нарса, мавжуд хом – ашёлар манбаларига боғлиқ. Персия фаянслари ўрта силикатлар қаторига киради ва улар кварц кукуни, тоза оҳак ва титан аралашмасига эга сарғиш лой қоришмасидан тайёрланган; Озарбайжон фаянсида силикат кукунлари кам, титан аралашмасисиз лойдан ташкил топган; Хоразм фаянси эса, қадимги Мисрникига ўхшаб, юқори силикатли хисобланади. Унга хом - ашё сифатида озгина оҳак қўшилган майдаланган маҳаллий кварц кумлари хизмат қилади .
XIV аср ўрталарида Ўзбекистон худудидаги ёдгорликларда ҳам фаянс пайдо бўлди. Унинг илк намуналари (Шоҳи Зиндадаги Хожа Аҳмад мақбараси), чамаси, Озарбайжонлик усталар томонидан бажарилган. Кейинчалик, Темур ўз юришларидан кейин кўплаб бошқа ерлик усталарни олиб кела бошлаганидан кейин Самарқанд, Шахрисабз, Тошкент, Туркистоннинг қатор ёдгорликларида меъморий фаянс таркибига қараб туриб, Хоразм, Персия ва Озарбайжон усталарининг иштирок этганларини кўриш мумкин. Бу тафовут фақат XV асргача сезилади. Кейинчалик ҳамма ерда, ҳатто усталарнинг ўз ватанида ҳам фаянс таркибининг бир хил эканлигини кўрамиз. Афтидан, усталарнинг узок йиллик биргаликдаги меҳнати ёки бир қатор мамлакатларни бир давлат қилиб бирлаштиришда усталарнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юришининг енгиллашуви ўз таъсирини кўрсатган. Фаянснинг таркиби, ҳамма ерда ҳам Хоразм ва Персия фаянс таркибига ўхшаш бўлиб, фақат Хоразмдан Абдуллахон томонидан олиб келинган усталар бажарган Бухоронинг XVI аср ёдгорликлари бундан мустасно. Бундан ташкари, Олтин Ўрта шаҳарлари қазилмалари, Хоразм усталари ишининг юксак намуналарини кўрсатувчи маълумотларни беради.
Археолог ва таъмиршунослар орасида “кошин” номи билан машҳур бўлган фаянс, кварц кукунларининг лой ва оҳак билан қоришмасидан иборат. Сув билан аралаштирилган бу қоришма, катта эгилувчанликка эга эмас ва яхшилаб қотиришни талаб қилади. 1100-1200 даражадан паст бўлмаган ҳароратда пиширилади, бунда материалда ўзига хос сифат ўзгариши юз беради: у оқаради ва мустаҳкам холга келади. Савдо маҳсулоти ҳисобланган ва шу мақсадда узоқ масофаларга олиб юрилган дастлабки фаянс юқори мустаҳкамлиги билан (400-500 кг/см2) ажралиб турган ва ундан тайёрланган деталлар, асосан, кичик ўлчамли бўлган. Кейинчалик, Шарқда, фаянс ишлаб чикариш деярли ҳамма ерда олиб бориладиган ишга айлангандан сўнг, қопламалар деталлари каттароқ қилиб ишланадиган бўлади, уларнинг мустаҳкамлиги эса анча камаяди. Бу ашёларнинг ўзига хослиги кварц зарраларининг ўзаро ва бошқа аралашмалар билан бирикувининг қиздирилиши, XV асрда фаянсни керамик мозаика (кошин-буриш) учун жуда керакли ашёга айлантиради. Зарур мустаҳкамликни сақлаган ҳолда, бу материал, оддий сариқ тупроқли керамикага нисбатан анча енгил, уни арралаш ва йўниш осон. Тўғри, дастлабки қаттиқ қотирилган фаянсларни арралаш қийин бўлган, лекин қопланган массанинг унча қаттиқ қотирилмаганлиги ва мустаҳкамликнинг 100-150 кг/см2 гача камайиши фаянс плиткалардан мураккаб ва майда деталлар қирқиб тайёрлашни осонлаштирди.
Дастлабки фаянс қопламалари шаффоф эмас эди: ишқор қўрғошин қалайли МООС шкаласи бўйича 7-8 классли қаттиқликда фаянслар. XIV ва XV асрларда кўпинча қоплама ости нақшинкорлиги (Хоразм) ва қоплама устига оқ-қора чизиқлар, тўқ фонда зарҳал чизиқлар тортилган ишқорли шаффоф қопламаларни қўллаш бошланган.
Бу вақтда мозаикада кўк ва сариқ ишқорли қопламалар қўлланган. Кўпинча улар зарҳал тусда, яшил қорамтир, ҳаво ранг ва ок, албатта, қалай билан юмшатилган, кўпинча таркибида қўрғошин ҳам бўлган. Қаттиқлиги бўйича 7-6 классга тегишли. XVI асрда, одатда, ёрқин оқ фаянснинг юпқа қатлами устига қопланган шаффоф мовий ва оқ қопламаларнинг пала-партиш ишлатилганлиги кузатилади. XVI асрдан сўнг фаянсдан анча эҳтиёткорлик билан фойдаланилган, XVIII асрда эса умуман учрамайди.
Қоплама керамика билан бир қаторда, ёдгорликларнинг бириктирувчи қурилиш ашёлари, тадқиқотчининг эътиборини жалб қилади.
Ўрта Осиёда тупроқли гипс, гипс тош ва оҳак тошнинг бой заҳиралари жойлашган. Улардан қадимги усталар иш шароитига қараб бинонинг турли қисмларида жойлашган цементловчи моддалар тайёрлашган.
Пойдеворлар (улар қаерда бўлса) сариқ тупроқли қоришмада ёки оҳакнинг куллар (зол) билан қоришмасидан иборат гидравлик цемент устига ўрнатилган. Девор ҳам ички томондан худди шу қоришмада терилган, ташқи томондан эса цемент қўшилган гипс, кўпинча лойли гипс ишлатилади. Керамик қопламани гипс–кул, гидравлик қоришмалар, мозаика безаги деталлари - сифатли гипсда, Хоразмда амалда қўлланилганидек, гипс-кул-оҳак қоришмаси ёки гипс-кул цементда ёпиштирилади.
Ўрта Осиё гидротехник иншоотлари ва юқори шўрланувчи районлардаги ёдгорликларнинг гидроизоляцион қурилмалари, иншоотларда минтақавий тартибда жойлашувчи-гидравлик бириктирувчи материалларнинг бой коллекциясини яратди. Гипс ва лойли гипс бадиий безакда, ғишт панжараларнинг қўшимча безак деталларида декоратив усулларни қўллашда ишлатилади. Уларнинг узоқ сақланувчанлигини ошириш учун ингичка толали қўшимчалар ва фаол куллар аралашмаси қўлланилган.
Меъморий ёдгорликларни таъмирлашда қўлланиладиган қурилиш материалларига жуда жиддий муносабатни талаб қилади. Бу вазифага ҳозирги кунда керакли аҳамият қаратиш учун қуйидаги ҳолатларни таъкидлаш жоиз:
а) Ёдгорликларга, уларнинг тикланиш вақтига мувофиқ келувчи қиёфани бериш учун, ғишт ва қоплама керамикани шундай танлаш лозимки, улар замонавий бинолардан унчалик фарқ қилмаслиги керак, демак, фақат шаклни эмас, балки энг қийин ва нозик деталларни ҳам қайта яратиш лозим бўлади. Материал, ранг, қоплама колорити, унинг шаффофлиги ҳаммаси аниқ аслидай қайта яратилиши керак. Бу тартибнинг қўпол бузилганини Гўри Амир мақбарасининг таъмирида, нафис мозаика қадама безакларнинг қўпол майолика билан алмаштирилганида кўриш мумкин. Улар фақат узоқдангина бино безак қопламасини ташкил этувчи бир бўлак бўлиб кўриниб туради.
б) Меъморий ёдгорликларни таъмирлашда ишлатиладиган материаллар сифати, безак қопламаларни узоқ сақланувчан қилиб тиклаш имконини бериши керак. Регистонда (1975 йилгача) мозаикаларнинг тез-тез кўчиб тушиши кузатилган. Бунинг сабаби, кошин-буришнинг асос қопламаси яхши пиширилмаганидир. Мозаиканинг янги деталлари тайёрланаётган Шохи Зинда мадрасаси устахонасида ҳам худди шундай бўлган. Деярли ҳамма деталлар қизил бўлиб чиққан, бу эса куйдириш ҳароратининг 900-950 даражадан баланд эмаслигини кўрсатади, бунда материалда сифат ўзгаришлари бўлмайди ва материал совуққа чидамли бўлиб чиқмайди. Регистон ёдгорликларидаги мозаиканинг емирилиш характери кошин буришнинг айнан, совуққа чидамсизлигини кўрсатади.
Таъмирлаш материалларидаги ҳамма шу ва бошқа нуқсонларга, таъмирлаш устахоналарининг маҳсулоти сифати устидан тартибли назоратнинг йўқлиги сабабчи. Анча йил илгари танлаб олинган таркиблар, хом ашёнинг ўзгариши билан ҳам ўзгармаябди, хом ашёнинг ўзи ҳам текширилмаябди. Шуни эслатиш жоизки, хом ашёни олдиндан синаб кўрмай ва махсус лабораторияларда ундан материаллар таркиби танловини текшириб кўрмай ҳеч бир оддий бино ҳам тикланмайди. Бутун қурилиш давомида, лабораторияларга текширув учун бериладиган, фойдаланиладиган ашёларнинг намунаси танлови олиб борилади. Негадир, ноёб меъморий ёдгорликларни капитал таъмирлашда бу қоида бажарилмайди. Фақат моҳир усталарнинг ижодий тажрибасига таяниб бўлмайди. Уларнинг қадрини ҳеч канча камситмаган ҳолда, шуни таъкидлаш лозимки, ҳзирги даврдаги қурилиш ва таъмирлаш суръатида, қадимги хомаки технологиянинг бардош бериш умуман мумкин эмас. Тупроқли массанинг узоқ бардош бериши, улардан эриган тузларнинг чиқиб кетиши учун йиллар билан ўлчанадиган вақт талаб этилади. Ҳозирда химик таҳлил ёрдамида материалнинг тозалигини аниқлаш анча енгил. Шундай таҳлилнинг ўзи, қадимги қоришмалар таркибига асосланган ҳолда, кошин-буриш учун фаянс моддасининг таркибини тўғри танлашга ёрдам беради. Сирланган қопламанинг асос-заминга мувофиқ келиши асбоблар билан аниқланиши мумкин.
Ремонт ва таъмир ишларида цемент-антагонистлардан (қарама қарши бўлган ашёлардан) фойдаланиш эҳтиётсизлик билан қўлланилади. Гипс тахлами, портландцемент билан таъмирланади. Эртами, кечми, намликка боғлиқ ҳолда, таъмирланган жойлар емирилади. Шундай экан, махсус лабораториялар ташкил этиш ва уларда ишлаш учун малакали мутахассислар жалб этилиши зарур.
в) Кейинги авлодлар учун биноларнинг ташқи қиёфасини сақлаб ва таъмирлаб, таъмирлаш ташкилотлари, қадимий усталари ҳунармандчилик ишлаб чиқаришининг қурилиш материалларидек муҳим соҳасини сақлаб қолишга аҳамиятсиз қарайдилар. Керамик маҳсулотларига ҳеч қандай тамга босиш, белги қўйишни ёки таъмир вақтида қўшимча қурилишларни чеклаш мумкин эмас. Ўтмиш қатламлари борган сари таъмирлашдаги қўшимчалар тагида йўколиб бормоқда. Янги ва эски безак қопламалари ўзаро аралашиб кетяпти. Бизга маълумки, қоғоз, узоқ сақланмайдиган, тез йўқ бўлиб кетадиган материал. Ҳозирги вақтда таъмир керамикасининг паст сифати эскини янгидан бемалол ажратиш имконини беради. Лекин янги ишни ўтмиш бадиий безакларига жуда ўхшаш қилиб ишлаш имкони топилганда, халқ усталарининг асл меҳнати, уларнинг ижоди келажак учун йўқотилган бўлади. Ёдгорликларда олиб борилган қайта қуришларнинг қоғозда қайд этилиши, ҳеч нимага ёрдам бермайди. Шунинг учун ота-боболаримиз ижод дурдоналарини келажак авлод учун сақлаб қолишнинг зарур тадбирларидан бири - ёдгорликларнинг таъмирланаётган бўлагини ажратиб кўрсатиш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат бўлиши лозим.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling