Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


III. Таъмирлаш учун бириктирувчи материаллар ва қурилиш


Download 0.97 Mb.
bet23/31
Sana13.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1353603
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   31
Bog'liq
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА

III. Таъмирлаш учун бириктирувчи материаллар ва қурилиш
қоришмалари.
1. Бириктирувчи материаллар таъмирланаётган бинога мувофиқ бўлган номенклатурада бўлиши керак. ҳатто сульфатга чидамли портландцементларнинг қўлланилишига ҳам йўл қўймаслик керак. Бириктирувчи моддалар сифатини кўтариш, юқори мустаҳкамликдаги замонавий оксидлар, сув юқтирмайдиган қўшимчалар қўшиш йўли билан амалга оширилиши керак.
Портландцементдан фойдаланишга фақат, пойдевори йўқ жойларда, ёки шунда ҳам, бириктиручи сифатида тупроқ ёки оҳак-ишқорли қоришмадан фойдаланиш руҳсат этилади. Бундай ҳолда, портландцементли қатламни, қадимги гипсли қатламдан ажратиб турувчи ишончли гидрозоляциянинг сифатига аҳамият бериш керак. Бириктирувчи материаллар таркибини, улар учун хом ашёни танлаш, қурилиш материаллари сифатини систематик назорат қилинганидек, лабораторияда мутахассислар томонидан бажарилиши керак.
I1. Айтилган тавсиялар билан боғлиқ барча ишларни олиб бориш учун, замонавий асбоб ускуналар билан жиҳозланган Марказий лаборатория ташкил этиш зарур. Шунингдек, унда ишлаш учун юқори малакали ходимларни жалб этиш керак: керамист мутахассислар, цементшунос ва химиклар. Химик ва спектрал таҳлилларни ўтказиш учун катта тажрибали мутахассисларни, яхшиси, илгари геология соҳасида ишлаган киши (ҳатто носпецифик қоришмаларнинг турли хилларини аниқлаш билан таниш бўлган)ларни жалб этиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Таъмир жойларидаги устахоналарда ишлаб чиқариш жараёнларига бошчилик қилиш учун ҳар бир устахона қошида зарур жиҳозлар ва амалий тажрибага, шунингдек, махсус билимга эга мутахассисларга эга бўлган лаборатория базаларини ташкил этиш зарур.
Ш. Лаборатория ташкил этгандан сўнг, таъмирлаш учун зарур маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сифатига қўйиладиган махсус талабларни ишлаб чиқиш лозим. Гап шундаки, қадимий материалларнинг алоҳида турларига мувофиқ келувчи ГОСТ ёки махсус йўл-йўриқларни ишлаб чиқариш мумкин эмас. Бунинг учун мутахассислардан иборат махсус комиссия тузиш тавсия этилади. Ишлаб чиқилган йўл-йўриқлар ва танланган ГОСТларни жойларга тарқатиш ва таъмиршунослардан бу қоидаларга қатъий риоя қилишларини талаб қилиш лозим.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling