Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
- маъруза. Таъмирлаш амалиётида янги қурилиш
Download 0.97 Mb.
|
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА
18 - маъруза. Таъмирлаш амалиётида янги қурилишашёларининг қўлланилиши.Қурилиш ашёлари манбаи.Ўзбекистон замонавий таъмирлаш амалиётида қўлланиладиган қурилиш ашёларининг ҳамма асосий турларига эга бўлиб, қоплама тош материалларининг бойлиги ва хилма-хиллиги бўйича Ўрта Осиёда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Мрамор ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистоннинг тошга ишлов бериш саноати иккинчи ўринда, гранит плиталар ишлаб чиқариш бўйича эса учинчи ўринда туради. Мрамор ва гранит маҳсулотлар ишлаб чиқариш Тошкент, Ғазалкент ва Нукуснинг тошга ишлов бериш комбинатларида амалга оширилади. Яқин орада Оҳангарон, Ғазғон ва Китоб корхоналарида мрамор ва гранит плиталар ишлаб чиқариш 150 минг кв. м. дан зиёдни ташкил қилади.Келажакда, қоплама тош материалларига бўлган талабнинг ўсишига қараб, Самарқандда 300 минг кв. м. (160 минг кв. м. мрамор ва 140 минг кв.м. гранит маҳсулотлар) қувватига эга бўлган тошга ишлов берувчи корхона қурилиши мўлжалланмоқда. Жойнинг танланиши, Омон-Қутон, Мироқисой, Нурота, Ғазғон, Бодомзор каби йирик мрамор ва гранит конларнинг борлиги билан изоҳланади. Қўқонда тошга ишлов бериш комбинатининг қурилиши йилига 150 минг кв.м. мрамор ва 100 минг кв.м. гранит плита (Чоркос, Шайдон ва бошқа конлар) ишлаб чиқаришни назарда тутади. Қидирув ишлари орқали доломит ва доломитланган оҳактошнинг 20 га яқин кони аниқланган. Ҳозирги вақтда Фарход, Қорақиясой ва Кармана конлари ишлаб турибди. Кармана доломитланган оҳактоши минерал пахта ва ҳарсангтош ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Республикамиз худудида шағал ва қумнинг 60 дан ортиқ кони қайд этилган. Кўп асрлар давомида Ўзбекистонда, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун сариқ тупроқ турлари асосий ҳисобланган. Ҳозирги вақтда қурилиш материаллари саноати корхоналарида 20 дан ортиқ турдаги қурилиш материаллари ишлаб чикарилмоқда, улар аралашмаси таркибида сариқ тупроқ ҳам бор. Ундан ташқари, анъанавий қурилиш материаллари турлари жуда кўп бўлиб, улар таъмирлаш талабларини тўлиқ таъминлай олади. Лекин таъмирлаш ишлари жараёнида ва материаллар танлашда, Республикамизнинг ўзига хос табиий-иқлимий шароитларига ҳар доим ҳам тўғри ёндошилаберилмайди, бу эса қурилиш самарадорлиги ва иншоот мустаҳкамлигини камайтиради. Ўзбекистон иқлимининг энг характерли жиҳатлари: кескин континенталлик, қурғоқчил ва интенсив қуёшли радиация бўлиб, бир йилда иссик кунлар сони жанубий районлардагидан ҳам кўпроқ (Тошкент-142 кун, Бухоро-169 кун, Термиз-166 кун, Таққослаш учун: Ереван-122 кун, Тбилиси-66 кун). Ўзбекистон иқлимининг континенталлиги ойлик ҳароратларнинг кескин тафовут (ёзда 45-46 даражада иссик, қишда-25 даражагача совуқ) метереологик элементларнинг суткалик тебраниши билан изоҳланади. Ёзда соат 13 да ўртача ҳарорат +38, июлда тунги ўртача минимал харорат 17-20 С. Ёзда суткалик тебраниш 15-20, қишда –9-10 С.га тенг. Материалларнинг ҳажмий ҳарорат кенгайиш коэффициенти бир-биридан кескин фарқланишини инобатга олиб, конструкцияда материал тузилишини заифлаштиришга ва унинг чидамлилигининг пасайишига олиб келувчи кескин ҳолат юзага келади. Иншоотларнинг (айниқса пойдевор қисмининг) мустаҳкамлигига, шунингдек, шўрланган сизот сувлари ва тупроқ ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Гидроизаляция сифати маълум даражада пойдевор намлигига боғлиқ. Шунинг учун изоляция ишларини олиб бориш вактида конструкциялар юзасини қуритиш ишларини ўтказиш керак бўлади. Бунда пойдевор намлиги 5-6 % дан ошмаслиги лозим. Конструкциянинг аниқ шароитларига боғлиқ ҳолда гидроизоляциялар қуйидагича бўлиши мумкин: стеклобитдан иборат икки қатламли; бир қатлам стеклобит ва бир қатлам шиша рубероидли қатламли; шиша рубероидли икки катлам; гидростеклоизолали икки қатлам; “Мастикасиз” гидроизаляция ўрнатиш учун қуйидаги тўплам жиҳозларини қўллаш тавсия этилади: грунтлаш учун кўчма компрессор 0-38 Н, грунтлаш агрегати (С-760 А) ва бўёкчилик пистолети (тўппончаси) - шлангали пуркагичлар (0-45 ёки С-592); ўрам материалларни ёпиштириш учун: газ алангали жиҳозлар тўплами (пропан баллонлари, пропан редуктори ва иситувчи газовоздушная горелка ТВПН-1) ҳамма жиҳозлар кўчма гидроизоляция станцияси- автомобиль ғилдиракларига жойлаштирилган фургон-прицепга ўрнатилиши мумкин. Чидамли, индустриал ва иқтисодий жиҳатдан самарали ҳимоя қопламини яратиш имконини берувчи синтетик смола асосида полимер копозицияларни қўллаш. Юқори даражада минераллашган тупроқости сувлари ва мураккаб шаклли конструкцияларни антикоррозия ҳимояси шароитидаги гидроизоляциянинг перспектив йўналиши бўлиб, бу йўналишни қурилиш амалиётига тадбиқ қилиш учун ФАЭД-8 смоласи ва БН-III битуми асосида самарали гидроизоляцион композиция ишлаб чиқарарилади. ФАЭД-8 смоласи коришмалари Фарғона химия заводида ишлаб чиқарилиши мумкин, БН-III маркали битум эса Республикамиз худудида жойлашган нефтни қайта ишлаш ва асфальт бетон заводларида чиқарилади. Ўз хусусиятлари билан таклиф этилган полимербитум композиция гидроизоляцион материалга қўйиладиган талабларга тўлиқ жавоб беради. Аниқ талабларга боғлиқ ҳолда, полимербитум гидроизоляция конструкцияси икки қатламли бўёвчи ва бир қатлам стеклоткань шиша материал билан арматураланган икки қатламли бўлиши мумкин. Полимербитум гидроизоляция технологияси нисбатан оддий ва стандарт қурилиш-пардоз жиҳозлари ёрдамида амалга оширилади (битумни қиздириш учун идиш, бўёққа дам берувчи аралаштиргич бак-761). Шунингдек, пневматик пуркаш учун маҳсус форсунка зарур. Икки қатламли қоплама учун полимербитум мастика сарф қилиш 1 кв. м.га 0,8 кг.ни ташкил қилади, нархи эса - 2,05 сўмни, арматуралангани – шунга мувофиқ 3,35 сўмни ташкил этади. ФАЭД-8 смола асосида клей композициялар ҳам олиш мумкин. Бу ҳолда тўлдирувчи сифатида майдаланган қум ва портландцементдан фойдаланиш мумкин. Полимер қурилиш ашёлари афзалликлари ҳаммага маълум. Кичик ҳажмий массада улар катта мустаҳкамлик кўрсаткичларига, универсал химик турғунлик ва юқори декоратив хусусиятларга эга. Тош ИТИнинг “Қурилиш материаллари” кафедраси қошидаги илмий-тадқиқот лабораториясида самарали сувда эрувчи ацетопформальдегид смоласи (АПФ-2) ишлаб чиқилган. Ёруғликни АПФ-2 смоласи ишқорли катализатор иштирокида 1:2 нисбатдаги ацетон ва формальдегиднинг конденсациялаш - буғлантириш йўли билан олинади. Бу смоланинг ўзига хос хусусияти - қотишнинг ишқорли характердалиги, бу эса тош ва керамик материалли юзалар билан яхши бирлашади. Смолани Тошкент лак-бўёқ заводи ва Фарғона фуран бирлашмалар химия заводида ишлаб чиқариш мумкин. Смоланинг нарҳи бир тоннаси учун 450-500 сўмни ташкил этади. Бу смола асосида турли полиминерал рангли композициялар олинган: мастика, қоришмалар ва полимербетонлар, улардан ёпиштирувчи материал тош ва керамикани қопловчи химик жиҳатдан мустаҳкам ва безак қопламлар сифатида фойдаланиш мумкин. Тўлдирувчи сифатида оқ қум, майдаланган мармар, қориштирувчи сифатида эса - мармар шағалини ишлатиш тавсия этилади.Тайёрлангандан сўнг турли тажоввузларга карши конструкциялар мустаҳкамлигига қуйидаги усуллар билан эришиш мумкин: кольматация (пар фазоси тўйинтириш); конструкция юзасини кам ўтказувчанлик хусусиятига эга бўлган материаллар билан қоплаш; юзага гидрофобизатор билан ишлов бериш. Фильтр ғовакларини яхши қоплашга қаратилган биринчи гуруҳ услубини энг самарали деб хисоблаш тўғри бўлади. Тўйинтиришнинг асосий камчилиги, унинг сермашаққатлиги ва жиҳозлашга сарф қилинадиган ҳаражатнинг катталигидир. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling