Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
I. Ўзбекистон Олий Вазирлигига
Download 0.97 Mb.
|
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- II. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлигига
- III. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига
I. Ўзбекистон Олий Вазирлигига
Ёдгорликларни таъмирлаш учун ҳар бир ёдгорликнинг ўз ҳусусияти ва эҳтиёжига яраша моддий-техник ресурсларни ажратиш. Республика меъморий ёдгорликлари таъмирлари учун Риштон бадиий керамик буюмлар заводида кераклича керамика тайёрлаб беришни ташкил қилиш. Таъмир эхтиёжларини қондириш учун Ангрен ғишт заводи базасида (квадрат) мусулмон ғишт тайёрлашни ташкил қилиш. 2011 ўқув йилидан бошлаб республика олий ўқув юртлари архитектура факультетларида “ТАЪМИРШУНОС” йўналиши бўйича махсус кафедра очиш ва талабаларга 1 курсдан бошлаб зарур дастур киритилиб, таъмиршунос меъморлар тайёрлашни режалаштириш. Касбий таълим коллежларида мутахассис усталар ва ишчи-таъмирчилар тайёрлашни режалаштиришда яқиндан ёрдам бериш. II. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлигига Ёдгорликлар учун ажратилган маблағларни биринчи галда меъморий ёдгорликларни таъмирлаш ва мустаҳкамлашга йўналтириш ремонт-таъмир ишлари рўйҳатини тузишда энг авввло ажратилган маблағларнинг ёдгорликларни авария ҳолатидан олиб чиқиш ва таъмирлашнинг биринчи галдаги ишларини амалга оширишга сафарбар этишга эришиш. Ёдгорликларни консервациялаш, мутаҳкамлаш, тиклаш ва таъмирлаш ишларини перпектив режа асосида олиб бориш. Ёдгорликларни ўз вақтида ремонт қилиш ва таъмирлашга аҳамият бериш, чунки уларнинг вайрон бўлишига кўпинча таъмир ва ремонт ишларининг ўз вақтида ўтказилмаслиги сабаб бўлади. Меъморий ёдгорликларга ўз вақтида кераклича аҳамият бериш - ёдгорликларни келажак авлод учун сақланишда муҳим омиллардан биридир. Ёдгорликларни муҳофаза қилиш Бош Бошкарманинг Илмий-методик кенгаши фаолиятида турли соҳадаги олим ва мутахассисларни (физиклар, химиклар, мухандислар, қурувчи) муаммоларнинг тавсия этилаётган турли илмий-техник гуруҳларини ва меъморий объектларнинг таъмир услубларини қараб чқкиш учун жалб этиш. Барча илмий-таъмир ишлаб чиқариш устахоналарини зарур кичик механизм ва мутахассислик асбоб-ускуналари билан таъминлаш вазифасини ҳал этиш. Ишчи ва уста-таъмиршунослар малакасини оширишнинг мавжуд курслари фаолиятини мукаммаллаштириш; жойларда уста-таъмиршунослар малака даражасини кўтариш учун тематик семинарлар ўтказишни ташкил қилиш. Ўзбекистондаги таъмир ишлари тажрибаси ҳақида мулоҳаза юритувчи ва муимм назарий муаммоларни ёритувчи таъмир ишлари назарияси ва амалиёти бўйича тўпламлар нашр этишни, шунингдек, ҳар йилги илмий-тадқиқот ва таъмир ишлари тажрибасини ёритиб берувчи ахборат бюллетенларини чиқариш. Ҳамза номли санъатшунослик институтининг асосий вазифаси қилиб қуйидаги муоммолар белгилаб қўйилсин: - Ўзбекистон меъморий ёдгорликларни таъмирлаш амалиёти ва услубияти; - маҳаллий меъморчилик тарихи ва назарияси; - ўзбек тарихий ва маданий ёдгорликлари тўпламини тузиш; - санъат ва меъморчилик ёдгорликларини химик консервациялаш ва таъмирлаш услубияти. “ТАЪМИРШУНОС” Республика таъмирлаш илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибида марказий илмий - тадқиқот лабораториясини (МИТЛ) яратишни тезлаштириш. МИТЛнинг биринчи галдаги вазифалари: унитилган иш юритиш технологиясини тиклаш; мустаҳкамлиги бўйича юқори талаблар ва маҳсус норматив тавсияларни ҳисобга олган ҳолда маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланиш соҳасидаги илмий - тадқиқот ишларини ўтказиш перспектив планини ишлаб чиқиш; ёдгорликларга иқлимий омиллар таъсирини систематик ўрганишни йўлгақўуйиш, талаблар ва сақланиш бўйича тадбирларга эга бўлган зоналарни аниқлаш учун Ўзбекистон худудини районлаштириш ва ёдгорликларни, уларнинг атроф худуди иссиқлик ва намлик тартибини ўрнатиш бўйича маҳсус микроклиматик кузатувлар ташкил этиш; қўлланмалар ишлаб чиқиш: а)ёдгорликни инженер-техник ҳолатини ҳар томонлама таҳлил этиш учун зарур маълумотларни олиш учун Ўрта Осиё меъморий ёдгорликларнинг ўлчов чизмалари ва тадқиқотларни бажариш тартиби ҳақида; б) меъморий ёдгорлик конструктив қисмларни мустаҳкамлаш ва таъмирлаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш тартиби ҳақида; хом ғишт ва пахсадан қурилган археологик ва меъморий ёдгорликларни мустаҳкамлаш усулларини излаш. III. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига Ҳозирги кунгача барча ўтказилаётган турли илмий - назарий анжуманлар, маданий меъросимизга бўлган ғамҳўрлигимизнинг ёрқин ифодасидир. Бу анжуманлар ёдгорликларни сақлаш ишлари бўйича мутахассисларни Ўзбекистоннинг қадимги меъморчилик ёдгорликлари бой ҳазинасини сақлаб қолишни таъмирлаш бўйича энг зарур чораларни қўллашга улардан фан, халқ таълими ва маданияти, келажак авлоднинг ғоявий, маънавий, маърифий, ватанпарварлик ва эстетик тарбияси мақсадларида самарали фойдаланишга чақиради. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling