Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
- Маъруза. Ўсимликлар - Ўзбекистон меъморий ёдгорликларининг
Download 0.97 Mb.
|
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА
20 - Маъруза. Ўсимликлар - Ўзбекистон меъморий ёдгорликларинингемирувчиси ва улар билан курашиш чоралари.Ўзбекистон меъморий ёдгорликлари биологик емирилишларга учрайди. Бунда турли ҳил хашоратлар, микроорганизмлар, қушлар, кемирувчилар - емирувчилар бўлиб ҳисобланади. Гумбазлар, томлар, карнизлар, ёриқлар ва қатламлар орасидаги ўтлар ҳам фаол емирувчилар ҳисобланади. Ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи мутахассислар ишларида турли ўт, дарахт ва буталарнинг ёдгорликларга зарарли таъсирлари ҳақида таъкидланади. Мутахассислар томонидан Гўри Амир мақбарасида, ёдгорликни нам ва бошқа омиллар таъсиридан сақлаш мақсадида илмий-тадқиқот ва муҳандислик ишлари ўтказилди. Ғишт тахлами емирилишига асосий сабаб, мақбара томи ва гумбазининг айрим ерларини гиламдек қопланган ўсимликлар таъсири, деб топилди. Ўсимликлар илдизлари ғишт таҳлами яхлитлигини бузган, бунинг натижасида томнинг горизонтал жойларидан хоналар ичига нам кирган, ғишт таҳламидан эса ғиштлар кўчиб туша бошлаган. Гўри Амир гумбази ички қисмининг баъзи жойлари ҳашоратлар таъсирида емирилганлиги аниқланган. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида ўсимлик ва бактериялар таъсирида ёдгорликларнинг тош материаллари емирилиши ҳақидаги бизнинг билимларимиз чуқурлашиб бормоқда. Ўсимликлар - ўт, дарахтлар ҳам, маълумки, меъморий ёдгорликларга жиддий зарар келтиради. Ўзбекистон ёдгорликларида емирувчи ўсимликларнинг 30 хилдан ортиғи топилди ва ўрганилди. Уларнинг кўпи ксирофитлар. Бу ўсимликлар жуда яшовчан. Улар ниҳоятда ноқулай шароитларда ҳам ўсиш хусусиятига эга. Ёз вақтида ёдгорликлар гумбаз ва томлари 60-70 даража, баъзида 80 градусгача қизийди, қишда эса-30 градусгача совийди. Бундай шароитларда ҳам улар яшовчанлигини сақлаб қолади. Ёдгорликларда айниқса тиканли каперс кўп учрайди. Бу - чуқур кирувчи илдизли кўп йиллик ўсимлик. Асосий илдизи узунлиги 15-17 метр чуқургача кириши мумкин. Қуруқ, иссиқ иқлимга чидамли. Шер-Дор мадрасаси том ва гумбазларида жуда ҳам кўплаган миқдорда каперс топилган. Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларидаги ёдгорликларни ўрганиб чиқилганда бизга маълум бўлдики, ўсимликлардан кўпрок, бир неча янги таъмирланганларини ҳисобга олмаганда Самарқанд ва Шахрисабз ёдгорликлари жуда ҳам кўп зарар кўрар экан.. Бу жиҳатдан Хивадаги Шерғозихон мадрасаси ва қалъа деворидан ташқари, Ичан-Қалъа ёдгорликлари кескин фарқ қилади. Бунинг сабаби қаттиқ гармсел шамоллари таъсирида иншоотларда намнинг йўқлигидир. Шунингдек, атмосфера ёғини миқдорига кўра бу шаҳарлар шароитлари бир-бирдан фарқ қилади: Самарқанд, Шахрисабзда 200-400 мм.дан ортиқ атмосфера ёғини ёғади; Хивада-100 мм.дан кўп эмас; Самарқанд ва Шахрисабзда Хивага нисбатан ҳарорат режими анча мўътадил. У ерлардаги меъморий ёдгорликларда кўпрок гипс ва лой материаллар ишлатилган. Бириктирувчи гипс материаллар ўрта аср иншоотларини тиклашда кенг қўлланилган. Емирувчи ўсимликлар илдиз системаси ёдгорликлар қурилиш ашёларининг емирилиши ҳавфли органи ҳисобланади. Илдиз, ғиштлар тахлами орасидаги чокни емиради, безак қатламиини бузади, синдиради. Илдизи фаол моддалар ишлаб чиқаради. Улар материал таркиби ва тузилишини ўзгартиради. Каперснинг илдиз ажралмаси муҳити Рн 6,2га тенг. Чучук ажралмалар гипсга таъсир кўрсатиб, уни эритади, унинг коррозиясига сабаб бўлади. Илдизнинг қийин эрувчи субстрактга бўлган емирувчилик таъсири, илдизлар нафас олиш воситаси бўлган СО2 углекислотаси борлиги билан изоҳланади. Сакс (1880) мрамор пластинкалар билан ғалати ўтказилган тажрибалар орқали ўсимликлар илдизидан СО2 ажралиб чиқишини исботлаб берди. Сакс услубидан каперс, шувоқ, дерезанинг илдиз ажралмасининг мрамар, гипс ва цемент пластинкаларга химик таъсирини кўрсатиб беришда фойдаланилган. Пластинкаларга ёпишиб ўсган учала хил ўсимлик илдизлари пластинкаларнинг сайқаллашган юзасида сезирарли из ва чуқурчалар қолдирди. Гипс пластинкаларда айниқса бундай излар чуқурроқ эди. Каперс илдизининг гипс қоришма химик мустаҳкамлигига бўлган химик таъсирини аниқлаш учун экспериментал тажрибалар ўтказилган. Боннер услуби билан олинган сув қоришмаларга 7х7х7 ва 2х2х2 см. ўлчамли гипс ва ганч кубиклар 10 сутка солиб қўйилган. Тажриба кубиклари дистирланган тоза сувга солинганларига нисбатан 35-40 % мустаҳкамликни йўқотган. Бундан ташқари, тажриба кубикларида ёриқлар, чуқурчалар пайдо бўлган, қирралари ўйилган. Меъморий ёдгорликларнинг биологик зарарланиши қурилиш ашёлари ва конструкцияларнинг намланиши билан боғлиқ. Қурилиш ашёлари, қоришмаларининг тўйинганлиги уларнинг механик мустаҳкамлигининг пасайишига олиб келади. Изоляцион тузилишнинг бузилган шароитида девор қатламига сизот сувлари у билан бирга ер ости тузлари ҳам кўтарилади. Намнинг кириб бориши, шунингдек, қурилиш ашёларининг капиллярлиги, намни сингдирувчанлиги билан боғлиқ. Иншоотларнинг алоҳида бўлакларининг ўта намланишига нотўғри қўйилган тарновлар ҳам сабабчи бўлади. Чуқурчалар, том ёриқлари, равоқ бўшлиқлари, таҳламнинг баъзи жойларида кўп нам йиғилади. Улуғбек мадрасасида ҳар томондан ҳар бир 6-15 м2 майдонга тенг намланган жойлар пайдо бўлганди. Намланган ер тузли оқарган жойлар ҳосил бўлган, натижада, 1980-1990 йилларда ишлаган рангли кошин безак қоплама бузилиб кетган. Емирувчи ўсимликлар биноларнинг нам жойларида кўпроқ учрайди. Бундай жойларда намлик туфайли механик мустаҳкамлик бузилади, конструкцияда нуқсонлар пайдо бўлади. Уруғларнинг ўсиб чиқиши, емирувчи ўсимликларнинг ривожланиши ва илдиз отиши учун қурилиш қоришмалари ва бошқа қурилиш материалларининг сув билан тўйинганлиги катта аҳамиятга эга. Намуна сиқилишга қанчалик чидамли бўлса, нам ютиш коэффициенти шунчалик кам бўлади, у биологик емирилишга шунчалик кам учрайди. Бўш, заиф қурилиш қоришмалари кўпроқ нам ютади, мустаҳкамликни тезроқ йўқотади, бунинг оқибатида ўсимликларнинг ўсиб чиқиши ва илдиз отишига қулайлик яратиб бериб, емирилади. Зич, қаттиқ қурилиш материалларида ўсимликлар кам учрайди. Ёдгорликларда ўсимликлар ўсиб чиқишининг сабаблари турлича: ўсимлик уруғлари ҳашаротлар, қушлар, шамол ва қурилиш материаллари билан бирга келиб тушади. Одатда, кўпинча шаҳар ташқарисидаги меъморий ёдгорликларни ўт босади – асосан, улар атрофида ҳам ўсимликлар кўп ўсади. Каперс, дереза, янтоқ, малколмия, парнолистник ва бошқа баъзи ўсимликлар ўрта аср ёдгорлиги бўлган Чор Бакр атрофидаги майдонда кўп тарқалган. Айнан шу нарса ёдгорликнинг қийматини пасайтиради ёки бузилишига сабаб бўлади. Дереза, каперс, янтоқ каби кўп йиллик ёввойи ўтларнинг эски тупларидан ҳар йили янгиси ўсиб чиқади ва йилдан-йилга кўпроқ майдонни эгаллайди.Улар вегетатив йўл билан - илдиз бачкиси, куртак, ер ости пояларидан кўпаяди. Кўп йиллик ўтларнинг меъморий ёдгорликлар таъмир ва тикланишдан кейин томларда, гумбазлар, карниз, пештоқларда ўз илдиз бачкилари ва новда, шохларидан янгитдан кўкариб чиқиши кўп кузатилган. Чор Бакр томини қайта тиклагандан кейин 30-45 кун ўтибоқ дерезалар пайдо бўлган. У эски тупнинг горизонтал ёки вертикал чуқур кирган илдиз бачкиларидан пайдо бўлган. Емирувчи ўтлар уруғининг кўчиб юриши кўпинча ёдгорликнинг таъмирида ишлатиладиган қурилиш материаллари (лой, ганч, алебастр) орқали амалга ошади. Лойда турли ёввойи ўтларнинг уруғи бўлиши мумкин. Ганч ва алебастрда ҳам янток, каперс, дереза ва бошқа емирувчи ўтлар уруғи бўлиши мумкин. Бу уруғлар қулай шароит пайдо бўлиши билан ўсишни бошлайди. Одатда, таъмир учун мўлжалланган гипс ва бошқа қурилиш қоришмалари очиқ жойда қолдирилади, шу вақтда уларга турли ўсимликлар уруғи тушади. Тилла Қори мадрасасидаги қурилиш гипсини текширганда, унинг 1 кг.ида каперснинг 2 та уруғи, крепкоплодникнинг 5 та уруғи топилган. Чор Бакрнинг таъмир ишлари учун тайёрланган гипс текширилганда, янтоқ, дереза, малколмия уруғлари топилган. Муаллиф томонидан олиб борилган текширувлар шуни тасдиқлайдики, иншоотга емирувчи ўтлар уруғлари асосан қурилиш материаллари орқали келиб тушади. Самарқанднинг бир қатор меъморий ёдгорликлари, жумладан, Регистон меъморий мажмуаси ҳам шаҳарнинг 2750 йиллиги арафасида таъмирланди. Бир йил ўтиб, Тилла Қорининг кошин плиткалар билан қопланган кичик гумбазида каперс, малкомия ва гемотроннинг янги, ёш туплари кўрина бошлади. Улар баҳорги ёғин-сочин билан намга тўйинган алебастр чокларидан ўсиб чиқган. Тўғри, май ойидаги кутилмаган иссикликдан улар қуриб қолди. Афтидан, қурилишнинг нам жойларига кириб борувчи узун илдизлар ўсиб улгурмаган. Бундай новдаларнинг ўсиб чиқиши шуни кўрсатадики, уларнинг уруғлари қурилиш қоришмалари билан келиб қолган. Бу каби ҳоллар Шохи Зинда мажмуаси мақбаралари ва бошқа таъмирланган ёдгорликларда ҳам кузатилган. Уруғларнинг қурилишларда тарқалишига одамлар ҳам ёрдам бериши мумкин. Меъморий ёдгорликларда, айниқса Регистонда, баъзида ўсимликларнинг турли хили учрайди. Бу ерда киносъёмкаларнинг кўп бўлиши, сайёҳларнинг тинимсиз келиб-кетишлари ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Иншоотларда асосан, нам жойда ўсадиган ажриқ, қамиш, гумай кабилар учрайди. Уларнинг уруғи қурилиш материалларини тайёрлаш учун фойдаланилган сув орқали келиб қолади. Емирувчи ўтлар билан курашда турли усулларни қўллаш мумкин: химик, механик, профилактик. Химик йўл билан курашиш қисқа муддатда катта майдондаги ўтларни йўқ қилиш имконини беради. Бу усул гербецидларни қўллашга асосланади. Бизнинг тадқиқотларимиз уларни қўллаш самарадорлиги ва иқтисодий мақсадга мувофиқлигини кўрсатмоқда. 1м2 жойга ишлов бериш 00,63-1,5 сўмни ташкил қилади; 1м2 жойдаги ўтлар сабабли бузилган (гумбаз, пештоқ, девор) безак қопламалар таъмирига эса, безак элементларининг мураккаблигига қараб 40-150 сўм сарф бўлади. Ўт босган ерларни тозалашда монурон, диурон, прометрин, симазин ва далапон каби гербицидлар 20-25 г/м2. миқдорда ишлатилади. Ўсимликларнинг 80-100 % пайдо бўлади. Гербицидлар билан ишлов берилган жойлар 3-4 йилгача ўт босишдан озод бўлади. Ишлов бериш ҳалтали пуркатгичдан (Автомакс “ОПР-Г”), сувли суспензия пуркаш орқали амалга оширилади. Каперс ва бошқа кўп йиллик ўтларни йўқ қилиш учун прометрин, симазин қўшилган гипс билан ёриқларни ёпиш керак. Бунда қоришмадаги нисбат: гипс: гербицид: сувнинг 96 : 1-2 : 65. Бу усул ёдгорликларни муҳофаза қилиш Самарқанд вилоят кенгаши томонидан ишлаб чиқилган. Ушбу усул таъмир амалиётига жорий этилган. Ўсимликларга қарши курашни улар вегетациясининг дастлабки даврида (апрелнинг иккинчи ярмидан майнинг биринчи кунларигача) ўтказиш керак. Химик ишловни талаб қиладиган ерларни сентябрда қараб, аниқланади. Шу вақтда ишлов талаб қиладиган ерлар ва иш ҳажмини аниқлаш осон бўлади. Ёдгорликларда химик ишлов эрта тонгда ўтказилади. Ҳамма гербицидлар инсон ва ҳайвонот учун бирдек заҳарли ҳисобланади. Емирувчи ўтлар билан курашнинг механик услуби баҳорги ва кузги ўтоқда, ёдгорлик деворларидаги ёриқлардан хас-чўплар, ўтлар уруғларини олиб ташлашдан иборат. Бундай усуллар фақат уруғлардан кўпаядиган бир йиллик ўтлар билан курашишда самаралидир. Кўп йиллик ўтлар билан курашишда эса уларни ёриқларда куйдириш, кейин ўша жойни гербицид аралаштирилган гипс билан тўлдириб қўйиш керак бўлади. Ёдгорликларнинг ўт босишини олдини олиш йўллари: а) таъмир ва қайта тиклашда сувга чидамли бўлган гипс ишлатиш керак. Гумбазни қоплашда гипсни симазин ва прометрин билан аралаштириб ишлатиш тавсия этилади; б) таъмир ва қайта тиклаш вақтида иш сифатини кузатиш керак. Ғишт тахлами ва безак қопламида чоклар кенглиги 0,5-0,7 см. дан ошмаслиги зарур. Ҳосил бўлган чок ва ёриқлар, коррозия ва уларда чанг йиғилишини олдини олиш мақсадида тегишли қоришма билан силлиқлаб турилади. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling