Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


- маъруза . Соғ тупрок ва соғ тупроқ аралашмали археологик


Download 0.97 Mb.
bet26/31
Sana13.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1353603
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА

19- маъруза . Соғ тупрок ва соғ тупроқ аралашмали археологик
топилмаларни таъмирлаш муаммолари

Соғ тупроқли лойни қотириш Ўрта Осиё таъмирмунослиги ва консервация ишларидаги қуйидаги 3 та энг муҳим ва мураккаб муаммолардан ҳисобланади, яъни:



  1. Археологик топилмаларни (ҳайкаллар, маҳобатли ранг тасвир бўлаклари) очиқ шароитда қотириш;

  2. Археологик топилмаларга лабораторияда ишлов бериш (музей экспозицияси учун таъмирлаш билан қўшиб олиб бориладиган консервация ишлари);

  3. Хом ғиштдан қурилган меъморий ёдгорликларни мустаҳкамлаш муаммоларини ҳал қилиш юзасидан изланишлар олиб бориш.

Дастлабки икки бўлим қатор синаш усулларини ўз ичига олади, бу иш билан 30 йил давомида собиқ МДХдаги етакчи таъмирлаш марказлари. Санкт-Петербургдаги Давлат Эрмитажи, Москвадаги ВЦНИЛЮР, шу жумладан, Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Хива шаҳарларидаги таъмиршунослик устахоналари шуғулланган.
Хом ғиштдан қилинган меъморий ёдгорликларни мустаҳкамлаш ишлов беришнинг бошланғич босқичи ҳисобланади. Объектни сифатли мустаҳкамлаш, олимлар, муҳандис-техник ходимлар, рассомлар ҳамкорлигида ва тагишли жиҳозлар билан ишлашни талаб этади. Бу соҳада асосий талаб қилинадиган нарса, таъмирланаётган ёдгорликларни мустаҳкамлаш билан бир қаторда унинг ташқи меъморий безаклари фактураси ва рангини сақлаб қолиш заруриятидир.
Вайрон бўлаётган предметларни мустаҳкамлашнинг қадимги услуби - ўсимлик ва ҳайвондан олинган таркибга эга бўлган турли клейлар (елимлар) билан уларнинг устки қисмини елимлашдир. Бундай усул фақат қисқа муддатли консервация учун яроқли эканини амалиёт кўрсатиб берди.
Консервация ва таъмир соҳасидаги янги давр синтетик материалларнинг қўлланилиши билан бошланди. Улар туфайли илгари ердан ковлаб чиқариб олиш вақтида вайрон бўладиган санъат асарларини сақлаб қолиш имкони туғилди. Кўпгина синтетик материал текширилди. Улар: бутираль, поливинилацетат, поливинил спирт, фенолформальдегид смолалари, акрил смолалари. ҳозирги вақтда органик бирикмалар, жумладан, кремний ва фтор органик бирикмаларининг кўлланилиши ҳисобига бу рўйхат яна ҳам кенгайди.
Таъмирланаётгани предметнинг ташқи кўринишига бўлган асосий талаб, илгаригидек, дастлабки рангни сақлаб қолишдир. Узоқ вақтлар мобайнида турли археологик материалларни мустаҳкамлаш учун спирт аралашмали, чуқур сўрилувчи фенолормальдегид смолалар (БФ) қўлланилган. Улар яхши мустаҳкамлик берган, бироқ узоқ вақт сақланган вақтда таъмирланган объект ранги тўқлаша бошлаган.
Таъмирлаш ривожланишидаги кейинги боскичда Ленинград институти томонидан таклиф этилган метакрил кислотасининг помбутил эфири қўлланилди (ПБМА). Ундан фойдаланишни Давлат Эрмитажи таъмирининг рассоми П.И. Костров ишлаб чиққан. Кейинчалик бошқа манфаатдор ташкилотлар, жумладан, Ҳамза номидаги санъатшунослик институти илмий-бадиий таъмирлаш лабораторияси хизматчилари ҳам бу услубга ўрганишди.
ПБМА ҳозирги вақтда Иттифоқнинг таъмирлаш устахоналарида, очиқ шароитда қандай бўлса, лаборатория шароитида ҳам худди шундай қўлланилмоқда. Бу полимер камчиликлари, унинг елимловчи қоришмаларининг катта ёпишқоқлиги ва куйдирилмаган лой материал таркибига оз миқдорга киришидир. Шу билан боғлиқ ҳолда таъмирлаш жараёнининг ўзи узоқ вақт давом этади ва сермашаққат бўлади.
Ундан узоқ йиллар фойдаланиш амалиёти таъмирланган объектларнинг яхши сақланишини кўрсатди. Таъмиршуносларнинг таъкидлашича, алоҳида ўзгаришлар, асосан, ишлатиладиган материаллар сифатига боғлиқ. Ишлатилаётган материаллар тозалиги, уларнинг таркиби таъмирлаш жараёнида лой асосга рангтасвирнинг маҳкамланиши учун муҳим. ПБМАдан фойдаланишдаги кўрсатилган камчиликлар химикларни янги изланишлар сари ундади. Тадқиқотлар икки йўналишда олиб борилади:

  1. Етарлича ёпишқоқлик билан бир қаторда катта ҳаво ўтказувчанлик ва дастлабки ҳолига қайта оладиган янги материалларни синтез қилиш.

  2. Акрилатлардан фойдаланишнинг янги усуллари.

Ҳамза номидаги санъатшунослик институтида дастлаб изланишлар иккинчи йўналиш бўйича олиб борилди. Химмя фанлари номзоди Е.Ф.Федорович раҳбарлигидаги илмий-бадиий таъмирлаш лабораториясида жараён катализатори сифатида перекис бензоил иштирокида метакрил кислотасининг мономер эфирларини термик полимеризациялаш усули ишлаб чиқилган. Бу усул муаллифлик гувоҳномасини олган ва унинг куйдирилмаган лойдан ясалган буюмларни таъмирлаш амалиётида кўлланилиши, Ўзбекистон Давлат музейи ва қисман институт музейида намойиш қилинаётган Кушон даври (эрамизгача I аср) Холчаён саройи фризини безатиб турган, бизгача етиб келган хайкалтарошлик ишларини тиклаш ва сақлаш имконини беради. Унинг турли ноқулай (климатик, сейсмик) шароитларда қўлланилишининг ўн йилдан ортиқ амалиёти мономерларнинг лой материалларни таъмирлаш учун келажакда ҳам қўлланилишини кўрсатиб беради.
Лекин баъзи камчиликларни кўрсатиш мумкин. Мономерлар учувчан, ҳиди кучли. У билан ишлашда, етарлича (105 даража) иситиш билан бир қаторда реакцион камерани яхши герметизация қилиш хонани яхшилаб шамоллатишни таъминлаш керак бўлади. Лой буюмни мономер билан ўта тўйинтириш ва полимерлаштириш, объектнинг нохуш кўриниши қорайишига олиб келади. Бундан ташқари герметик камерага фақат кичик ҳажмдаги ҳайкалларгина сиғади. Давлат Эрмитаж ходимлари томонидан йирик деталларни ички шимиш усули таклиф этилган, бунда ташқи лой қатлами 2-3 см. қалинликда сақланиб қолиниб, икки томондан унга полимер қоришмалари билан ишлов берилади. Ҳосил бўлган бўшлиқни смола билан тўлдириш тавсия этилган. Бизнингча, бу ҳам ноқулай ва машаққатли, чунки, объектнинг дастлабки тузилиши бузилади. Санъатшунослик институтида йирик объект учун илгари таклиф қилинган усулни такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда. Унинг моҳияти, полимеризация жараёнини термик олиб боришни фотополимеризация (очиқ шароитда қуёш нури энергиясидан фойдаланиш) билан алмаштиришдан иборатдир. Бунда перекис бензоил мономер полимеризациясини анча паст даражаларда, қисқа вақт ичида ўтказиш имконини берувчи бошқа катализаторлар билан алмаштирилади.
Лабораторияда лой асосга эга бўлган археологик топилмаларни консервациялаш усули меъморий ёдгорликларда ҳам олиб борилган, аммо, олинган натижалар эса ўзининг иқтисодий номувофиқлигини кўрсатган.
Институтнинг илмий-бадиий таъмирлаш лабораториясида лойдан қилинган объектларни сақлашдаги самарали воситаларни излаш билан бир вақтда уларнинг таркиби ва тузилишини ўрганиш ишлари олиб борилган. Бу, замонавий физик-химик усулларни: спектраль, кристаллооптик, рентгеноструктура, термик, химикоаналитик усулларни жалб этиш билан амалга оширилган. Уларнинг ҳаммаси объект тузилиши, тайёрлашнинг дастлабки технологияси, минерологик ва элементар таркиби, ўлчами ва ғовакларнинг жойлашиши ҳақкида хулоса чиқариш имконини беради. Бундай усуллар билан олинган натижаларни тавсия этилган мустаҳкамловчи синтетик моддалар молекулаларининг назарий ҳисоблаб чиқилган ўлчамлари билан таққослаш, уларнинг таъмирлашда яроқли эканликларини кўрсатади. Вақт ва тажриба талабларига мувофиқ келувчи малакали кадр ва техник жиҳозларнинг етишмаслиги бу соҳанинг ҳал этилмаган муоммоларидан биридир.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling