Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
- маъруза. Ўзбекистон меъморий ёдгорликларидаги
Download 0.97 Mb.
|
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА
21- маъруза. Ўзбекистон меъморий ёдгорликларидаги
таъмир ишларини ташкил қилиш Ўзбекистон жамятининг ривожланиши халкларимиз маданияти ривожланиш тарихи билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ҳалқимизнинг ўсиб бораётган маънавий эҳтиёжлари, маданиятимизнинг тарихий ривожланишини чуқурроқ ўрганишга интилиш, маданий ёдгорликлардаги тадқиқот, қидирув ва таъмир ишларини кенг миқёсда олиб бориш заруриятини белгилаб беради. Президентимиз И.А.Каримов ўз маърузасида тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш аҳамияти ҳақида шундай деган эди: ”Бизнинг вазифамиз фаолиятнинг ҳамма соҳаларида ҳам чуқур, сифатли ишларни бажариш. Бу музейлар иши, тарих ва маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш таъмирлашдан иборатдир”. Бу эса, Ўзбекистон худудидаги таъмир ишларини улкан ҳажмини белгилаб берди. Ўзбекистон, меъморий ёдгорликларининг бой хазинаси сифатида мутахассислар, олимлар, археолог ва тарихчилар эътиборини жалб этиб келмоқда. Ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва таъмирлашга катта эътибор қаратилмоқда. Таъмиршунослар олдида ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш, техник тараққиёт ва янги замонавий енгил қурилиш ашёлари ва конструкцияларни жорий қилиш орқали таъмир ишлари таннархини арзонлаштириш вазифаси туради. Ҳозирги кунда таъмиршунослик соҳасида давлат томонидан белгилаб берилган вазифаларни ҳал этишда илмий асосланган тадбирлар ищлаб чиқилмоқда. Бунинг учун таъмиршунослар олдида бошқарув тизими бўйича, таъмир ишларини олиб бориш технологияси, замонавий қурилиш ашёлари ва конструкцияларни қўллаш механизмини жорий этиш, керамикани саноат асосида ишлаб чиқариш услубиятини яратиш бўйича қатор масалаларни ҳал этиш вазифаси туради. Бу каби масалаларни ҳал этиш фақат меъморий ёдгорликларни консервациялашда тадбиқ этилган воситаларни қўллаш эмас, балки уларни таъмирлашлари ҳам имкон яратади. Ўтган давр мобайнида асосан ёдгорликларни бизгача етиб келган холатда консервациялаш ишлари бўйича ишлар бажрилган. Меъморий ёдгорликларни сақлашнинг бундай усуллари бугунги кун талабларига жавоб бера олмайди. Ёдгорликка ҳақиқий дастлабки меъморий шаклни қайтариш - демак, таъмир ишларининг замонавий тизими асосига бу ғояни киритиш, яъни таъмирлаш-тиклаш ишлари зарур. Бу эса ўз ўрнида, фақат археология ва меъморчиликкагина эмас, балки лойиҳа - қидирув ишлари - янги конструкция ишлаб чиқиш, янги қурилиш материаллари ва услубларини, янги технологияни тадбиқ этиш, мустаҳкамлаш ва таъмирлаш ишларига тегишли бўлган қатор бошқа масалаларни ҳам ҳал этишни талаб этади. Бу масалаларнинг ҳаммаси бир-бири билан шунчалик боғлангани, уларни фақат комплекс равишда ҳал этиш мумкин. Масалан, баъзи конструкцияларда ғишт таҳламини монолит бетон ёки темирбетон билан алмаштириш керак бўлсин. Бу масалани амалга ошириш учун материаллар, механизмлар, технологик майдон ва ниҳоят, илгари таъмир ишларида қатнашган малакали ишчилар зарур бўлади. Кўрсатилган ишлар лойиҳаси ва технологиясида илм ва техниканинг замонавий ютуқларидан фойдаланиш керак. Таъмирлаш ишларида гумбазларни тиклаш энг мураккаб иш ҳисобланади. Бу ишда айниқса тайёргарлик ишлари катта маблағни талаб этади. Масалан, Биби Хоним масжидининг кичик гумбазини тиклаш учун 40 тоннага яқин, катта гумбаз учун эса, яна 20 тонна бир хил шаклдаги металл ҳавоза ишлатилган. Агар бу каби ёдгорликларнинг таъмир ишларини қараб чиқсак, бундай сарф-ҳаражатлар катта рақамларни ташкил қилади. Ҳозирги кунгача таъмир ишларининг эски усталарнинг билим ва кўникмаларига асосланган эски, хонаки усулларидан фойдалниб келинмоқда. Тўғри, улар анча ишларни бажаришган. Лекин биз, фан ва техниканинг бугунги ютуқларини жалб этишимизга ҳозирда етарлича асослар бор. Таъмир ишларини доимий ривожлантиришнинг муҳим муаммоси -кадрлардир. Қурилишнинг янги технологияси, шунингдек, таъмирлаш -тиклаш ишларининг ўсиб бораётган ҳажми қурилиш ва таъмир ишларининг ҳамма турлари бўйича мутахассислар: арматурачилар, бетончилар, монтажчиларни тайёрлаш ҳақида жиддий ўйлашга мажбур қилади. Буни ҳал этишда эса, шу нарсани инобатга олиш керакки, янги қурилиш таъмир ишларидан тубдан фарқ қилади. Бу муоммони таъмир ишлари учун кадрлар тайёрловчи мактаблар ташкил қилиш билан ҳал этиш мумкин. Буни, маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш Республика Бош Бошқармаси ўз зиммасига олиши керак. Яна бир муҳим масала таъмир ишларининг янги услубларини ташкил қилишни таъминлаш учун саноат-техника базасини яратишдир. Ҳозирги вақтда таъмир жараёнининг механизмини ишлаб чиқиш бўйича таклифларни амалга ошириш мумкин эмас, чунки бунинг учун махсус олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрлаш лозим, лекин бу нарсани техник жиҳатдан амалга оширса бўлади ва бу, тўлиқ асосланиб берилган. Масалан, гумбазни тиклаш ва таъмирлаш. Бу бизнинг қурилишларда энг мураккаб геометрик шакл, уни аниқ юқори сифатда бажариш лозим. Ҳозирги вақтгача бундай ҳажмлар ёғоч андоза ва ҳавозалар ёрдамида бажарилади. Буни механизациялаштирилган ҳавозалар ёрдамида ички ва ташки эгриликни аниқ бажарган ҳолда амалга ошириш мумкин. Бу меҳнат сарфини, иш таннархини камайтиради ва унинг сифатини оширади. Маълум бир катталиккача бўлган гумбазларни безак қопламалар билан биргаликда ерда бажариб олиш ва кўтариш усуллари билан уни тайёр барабан устига жойлаштириш мумкин. Лекин, афсуски, бу ҳақида ҳозиргача фақат орзу қилиш мумкин. Бундай усулларни қўллаш учун ҳозирги кунда техник база ва кадрларга эга эмасмиз.Ҳозирги вақтда Республика бўйича таъмир ишларини бошқарадиган таъмиршунослик бирлашмаси мавжуд. Таъмиршуносликдаги илмий муоммоларни ҳал этиш учун бирлашма қошида илмий лаборатория ташкил этишга руҳсат берилган. Қўйилган вазифаларни ҳал этишда фан ва тажрибанинг умумловчи, маданий меросимизни келажак авлодга етказиш учун таъмирлаш муоммоларини ҳал этишда кучли рағбатлантирувчи ва тезлаштирувчи омил бўлиб хизмат қилади. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling