Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
Ёдгорликларни таъмирлаш сифатини яхшилаш муаммолари бўйича тавсиялар
Download 0.97 Mb.
|
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА
Ёдгорликларни таъмирлаш сифатини яхшилаш муаммолари бўйича тавсиялар. Ўзбекистонда тарихий ва маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш, ёдгорликларни сақлашнинг илмий услубларини ривожлантириш ва мукаммаллаштириш ишида илмий-техник муаммоларга жамоатчилик эътиборини жалб этиш лозим. Республикада таъмиршунослик ишларини яхшилаш йўлларини аниқлаш, унда фаннинг замонавий ютуқларидан фойдаланиш, янги, мустаҳкам таъмирлаш ашёларини аниқлаш, таъмир ишларини ташкиллаштиришнинг янги илғор шаклларини ривожлантириш. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида ёдгорликларни таъмирлаш ва сақлаш тизими ўсди ва ташкиллашди, бой илмий амалий тажриба тўпланди. Давлатимиз тарихий ёдгорликларни сақлаш ва таъмирлаш ишларига доимий аҳамият қаратмоқда. Охирги йилларда консервация, тиклаш ва таъмирлашга катта ҳажмдаги маблағлар ажратилмоқда, шунга мувофиқ равишда меъморий ёдгорликлардаги таъмир ишларининг ҳажми ошди. Таъмир ишларининг ҳажми уларнинг сифатини ошириш ва ажратилган воситалардан унумли фойдаланиш билан биргаликда олиб борилиши керак. Лекин ёдгорликларни таъмирлаш соҳасидаги мавжуд аҳволнинг тахлили қатор камчиликлар, шунингдек, ҳал этилмаган муоммоларни кўрсатади.
Таъмирлаш - мустаҳкамлаш ишларининг сифати ҳар доим ҳам техник-эстетик талабларга жавоб беравермайди. Республика илмий - таъмирлаш ишлаб чиқариш Бош Бошқармасининг ишлаб чиқариш базаси, ошиб бораётган таъмир ҳажмига жавоб бера олмайди. Фойдаланиладиган қурилиш материаллари (ғишт, терракота, кошин, сирланган керамика) таъмирлаш устахоналарида содда, хонаки усулларда, технологик қоидаларга риоя қилмаган ҳолда ишлаб чиқарилади, натижада паст сифати билан кўпинча дастлабки асл нусҳасига тўғри келмайди. Ёдгорликларни инженер - конструктив мустаҳкамлаш, уларнинг авария ҳолатини бартараф қилишга етарлича аҳамият қаратилмайди. Таъмир устидан меъморий назорат, етарли даражада олиб борилмайди, ёдгорликларнинг қимматбаҳо тарихий бўлакларининг йўқотилишига, меъморий шаклларнинг бурилишига йўл қўйилади. Таъмир ишлари йўналиши жиддий тузатишларга муҳтож. Қазиб очилган меъморий - археологик ёдгорликларни консервациялаш иши анча орқада. Ёдгорликларни консервациялаш, мустаҳкамлаш ва таъмирлаш ишлари аниқ илмий - асосланган перспектив режаларсиз амалга оширилади. Республика меъморий ёдгорликларнинг таъмир ишлари сифатини яхшилаш ва уларни узоқ йилларгача сақлаб қолиш мақсадида илмий - амалий анжуманлар ўтказиш тавсия этилади: Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling