Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Download 0.97 Mb.
bet22/31
Sana13.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1353603
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31
Bog'liq
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА

Таклиф ва тавсиялар.
1. Қурилиш ва безак қоплама керамикаси технологияси масалалари.
1. Керамика учун хом ашё жойини танлашда геолог- мутахассисларни жалб этиш керак. Хом ашё тозалиги ажралиб туриши, тегишли ГОСТлар талабларига жавоб бериш зарур.Хом ашё жойини имкони борича камроқ алмаштириш мақсадга мувофиқдир.
2. Ашёларнинг ҳар бир тўпидан лаборатория таҳлили учун намуна олиш ва ГОСТ бўйича тўлиқ синов учун намуналар тайёрлаш керак. Ёдгорликларнинг гумбазлари, пойдевори ва цоколь қисмини теришга ва безак қопламаси учун керамика, гидротехник иншоотларининг муҳим материалларига ўхшаш бўлиши керак, демак, уларга совуққа ҳароратнинг ўзгаришига шўрланиш ва физик коррозияга чидамлилик бўйича катта талаблар қўйилиши керак.
3. Ғишт ва безак қоплама керамикаси учун ёдгорликларни қурган усталар намунаси бўйича маҳаллий ҳеч қандай пластик тупроқ қўшимчаларсиз, сариқ тупроқ ва қумоқ тупроқли ердан фойдаланиш керак, лекин хом ашё таркибидан зарарли аралашмалар асосан, сувда осон эрийдиган тузларнинг ажралиб чиқишини қатъий назорат қилиш зарур бўлади.
4. Кошин-буриш учун кварцит ва кварц тузларининг тоза турлари танланиши, шунингдек, тадқиқ қилиниши ва куйдирилгандан сўнг кукун ҳолида майдаланиши керак. Кукуннинг йириклиги, унинг эски безак қопламлардаги йириклигини кўрсатади. Аралашма учун танланган тупроқ иложи борича тоза ва албатта куйдирилган оҳак (Ангрен кулранг тупроғи), ГОСТ талабларига мувофиқ келувчи, аралашмаларсиз тоза бўлиши керак.
Кошин – буриш учун фаянс қоришмаси таркиби лабораторияда мутахассислар томонидан, берилган бино мозаика ва майоликасининг қоплама безак ости замини таркибига мувофиқ қилиб танланиши лозим. Синов намуналари лабораторияга жўнатилади ва улар фойдаланиш жойига боғлик равишда келиб чиқадиган талабларга мувофик келиши керак.
Берилган материал учун куйдириш ва қулай ҳароратни сақлаб туришда ишлаб чиқилган тартибнинг қатъий сақланиши, айниқса бу, кошин-буриш учун фаянс материалларига нисбатан жуда муҳим. Бунда материал тузилишидаги сифат ўзгаришлари маълум бир ҳароратдан кейин бошланади, шунинг учун уларни куйдириш 1100-1200 ҳароратда ўтказилиши зарур. Бундай паст ҳароратда материал совуққа чидамсиз ва юқори ҳароратда мозаика деталларини арралаш ва сайқаллаш қийин бўлиши мумкин. Куйдириб юборилган ва чала куйдирилганлик диққат билан ажратилиши керак.
5. Сирланган қатлам ҳар бир асос-замин турига қараб алоҳида танланиши керак. Сир қатлам кенгайиш коэффициентининг сир қатламнинг остки замини кенгайиш коэффицентига мувофик келишига алоҳида эътиборни қаратиш керак. Сир қатлам тури таъмирланаётган бино турига мувофиқ келиши керак. Масалан, XIV ва XV асрлар оралиғи учун кўк сир қатламлар ҳатто лой асос-заминда ишқорли шаффоф, яшил-қўрғошин, шаффоф; ок ва ҳаво ранг ишкор-қўрғошин-қалайли ва шу кабилар хос. Кўпинча бинодаги сақланиб қолган қадимги безак қопламага мувофиқ равишда таркибида минераллар бўлган бўёқларни қўллаш лозим.
II. Келажак авлод учун бинонинг фақат ташқи қиёфасинигина эмас, балки материалларнинг қадимги технологиясини сақлаш учун ғишт ва безак қопламалари деталларининг, уларда тайёрланган йилини муҳрлаб кўрсатиш йўли билан маркалаш зарур. Табиийки, таъмирлашда ишлатилган керамик плитанинг қадимги эмаслиги яққол кўриниб туради.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling