Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
Ёғочдан қурилган ёдгорликларни бузилишдан ҳимоялаш
Download 0.97 Mb.
|
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА
Ёғочдан қурилган ёдгорликларни бузилишдан ҳимоялаш.
Ёғоч қурилишлар одатда биологик омиллар, асосан замбуруғ ва ҳашаротлар таъсирида емирилади, лекин улар ёнғинлар натижасида ҳам йўқ бўлиб кетади. Химик химояларсиз курилган ёғоч объектларда оддатда замбуруғ емирилишнинг икки хили кузатилади: доимий, конструкцион чоралар билан енгиб бўлмайдиган доимий ва курилиш ва эксплуатациявий хатоликлардан юзага келадиган авариявий. Емирилишнинг доимий тури емирувчиларга турли қулайлик яралган мухитда юзага келади ва турли конструкциялар учун турлича тезликда кечада Юқори тезликли доимий емирилиш хос бўлган типик конструкциялар: устунлар, қозиқоёқ (свая), тўсинлар ёки тупроқ билан боғланувчи пастки чорчўплар. Емирилишнинг доимий тури фақат химик чоралар билан олди олиниши ва бартараф этилиши мумкин. Доимий емирилишларга пўстлоқости (гиламга ўхшаш) марказий, юмшоқ юзали ва аралаш чириндилар киради. Емирилишнинг авариявий тури одатда инсон айби билан юзага келади. Емирилишнинг бу тури қурилиш хатоликлари бўлган конструкциялар учун (грунтдан ёмон гидроизоляция, кучсиз вентиляция, томнинг кам оғиши, конденсатдан етарли бўлмаган ҳимоя), шунингдек, эксплуатацион хатоликлар (том ёки қопламадаги чакки ўтиш, оқоваларнинг тўғриланмагани, вентиляция режимининг бузилиши, дарахт ва буталар билан қопланиш). Емирилишнинг авариявий тури, оддатда, номунтазам, шароит ўзгаририши билан у тўхташи ёки қайта авж олиши мумкин. Ҳашоратлар туфайли емирилиш уларнинг тухум қуртларис фаолияти ҳисобига юз беради. Ёғоч иншоотларни таъмирлаш жараёнида асосий шароит уларнинг асосий конструкцияларини биоемирувчилар ривожига ёрдам берувчи намликдан сақлашдир. Тўсувчи элементлар асосий куч кўтарувчи конструкцияни тупроқ билан боғланиш, ёмғир ва қор сувларидан ажратиб туриши, иситилмайдиган қурилишларда табиий горизонтал ва вертикал вентиляция ёрдамида уларни конпенсацион намликдан қуритишга ёрдам бериши керак. Агар бирор қурилмада тузатилмаган қоплама остида узоқтуриб қолиш натижасида чиринди пайдо бўлса, сақлашнинг икки усули бор: қопламани капитал ремонт қилиш ёки объектда бошқа ҳимояловчи қатлам яратиш, масалан, ташқи томондан конструкцияси мувофиқ келувчи антисеттиклар билан чуқур тўйинтириш йўли билан. Ёғоч қурилмалар пойдеворларининг роли факат пастки геометрик мустахкамликни таъминлашдан иборат бўлмай, биологик емирилишлардан сақлаш мақсадида уларни ернинг нам қатламларидан ажратиб туришдан иборатдир. Пойдеворнинг муҳим роли конструкция пастки қисми вентиляцияси омили сифатида ҳам ўрнатилган, баланд иситилмайдиган иншоотлар учун эса, конструкциянинг пастки қисмини намликдан ҳимоялаш учун супача ва тармоқланган ариқчалар ҳам аҳамиятга эга. Ёгоч конструкцияларнинг химик воситалар билан чидамлилигини ошириб таъмирлаш ишида янги саҳифа очади. Ҳозирги вақтда ҳимоя воситалари етарли миқдорда таклиф этилган. Улар қуйидагиларга бўлинадилар: таъсир йўналиши (вазифаси) бўйича антисептиклар, антипиринлар, маҳкамловчи ва комплекс препаратлар; эритиш хусусияти ва бошқа белгилари бўйича органик эритувчиларда сувли эритувчи ва эритувчиларга; таркиби бўйича фторли, борли, хлор фенолли ва аралаш; ювилиши бўйича енгил ювилувчи, ювилувчи, қийин ювилувчи ва ювилмайдиган; шакли бўйича бир хил таркибли (химик моддалар) ва кўп таркибли. Эски қурилмаларни ҳимоялаш учун ишлов бериш ва сингдиришнинг турли усуллари қўлланилиши мумкин. Юзага ишлов бериш усуллари сингдириладиган суюқликни материал юзасига пуркагич ёки кист билан суришдан иборат. Босим остидаги қуйиш чириган жойларни локал (маҳаллий) консервация қилиш имконини беради. Сингдирилувчи суюқлик кичик босим остида балондан пойнак орқали сув кириши мумкин бўлган ёриқларга киритилади ёки пуркалади. Сингдирилувчи суюқлик билан тагига қўювчи ваннада тутиб туриш алоҳида конструкциялар учун қўлланилади. Антисептикни юзага қуритмай кўп марта суртиш сингдириш сингари ихтисослаштирилади. Панель сингдириш - бу, эски курилмаларни бузишларсиз чуқур сингдиришнинг янги усулидир. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling