Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Download 0.97 Mb.
bet14/31
Sana13.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1353603
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31
Bog'liq
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА

12 Маъруза. Объектнинг композицион ва формал таҳлили Аналогияларни аниқлаш ва тадқиқ қилиш.


Режа:



  1. Аналогияларни аниқлаш.

  2. Анологияларни ўрганиш.

  3. Ёдгорликнинг тарихий муҳит билан ўзаро алоқаси муаммолари.

  4. Объектнинг композицион ва нормал таҳлили.

Ёдгорликни таъмирлаш учун зурур бўлган чуқур ўрганиш, унинг бунёд этилган вақти тарихий мухитини ўрганишни ҳам тақозо этади. Меъморий асарнинг ўзига хос хусусиятларини тушуниш учун ўша давр маданияти, меъморий шакллар ва қурилиш техникаси ривожи, шунингдек таъмирланаётган ёдгорлик мансуб бўлган мактаб ҳақида билимга эга бўлиш керак. Таъмирлашда аналогия турлича қўлланилиши мумкин. XIX асрда, қачонки таъмирлашни, бинонинг ҳамма йўқ бўлиб кетган қисмларини асл нусха "стили"да тўлдириш деб тушунилганда, аналогияларни излаш стилизатор (бирор услубга солувчи) учун бошланғич маълумотни қидиришга қаратилган.


Замонавий таъмирлаш амалиётида аналогияларни жалб қилиш энг аввало тадқиқот ишлари босқичида ўз ўрнини топади. Бузилиб кетган ва қайта қурилган иншоот, фақат таъмирлаш ишлари бошлангунча чекланган масшатбда бажариш мумкин бўлган зондажлар ва қисман кавлаш йўли билан тадқиқ қилиниши мумкин. Бундай шароитларда ҳар бир шурф, зондаж ўрнини аниқлаш, томни очиш ва шу каби ишларни бажариш зарур.
Бирор элементни аналогиялар асосида тиклашдан олдин;, бундай ечим кенг, қўлланилганлигига иқрор бўлиш талаб этилади. Аналогиялар танлашда биринчи вазифа қилиб, аналогияларни топиш меъёрй бўлган вақт ва худудий чегараларни аниқлаш зарур. Тарихий - меъморий характердаги адабиётларни ўрганиш ҳам муҳим ахамият касб этади:
Аналогиялар сифатидаги ёдгорликлар рўйхати аниқланиши билан уларни ўрганишга киришиш керак. У, библиографик изланишлар, архив қидирув ишлари ва натуравий тадқиқотлардан иборат бўлиши мумкин. Архив - библиографик изланишлар, анча илгари йўқ бўлиб кетган иншоотлардан аналогиялар сифатида фойдаланиш имконини беради.
Бинонинг бирор детали - аналогдан фойдаланиб, энг аввало унинг кейинги қайта қуришлар натижаси бўлмай, қадимдан мавжуд эканлигига иқрор бўлиш керак. Буни эса факат, бинони натурада тадқиқ қилибгина аниқлаш мумкин. Ўлчов ишлари ҳам, фотосуратлар ҳам бундай ҳолда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларни кафолатламайди.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling