Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Маъруза. Таъмирланаётган меъморий ёдгорликни кайд цилиш ва ўлчаш


Download 0.97 Mb.
bet12/31
Sana13.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1353603
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31
Bog'liq
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА

9 Маъруза. Таъмирланаётган меъморий ёдгорликни кайд цилиш ва ўлчаш.
Бино композицияси, ўзига хос хусусиятларини меъморлар диққат билан сақлаши лозим бўлган меъёрлар мувофиқлигига асосланади. Меъморий ёдгорликни ўрганиш ва тушиниш учун, бинони археологик ўлчашни амалга ошириш керак. Меъморий ёдгорликни қайд қилиш уни яхлит ёки қисмларга бўлиб тасвирлаш ёки тўлиқ суратга олиш йўли билан кандай амалга оширилса, хуснихатлар ва алоҳида элементлардаги эсталикларни (босма расмлар) худди шундай кўчириш йўли билан амалга оширилади.
Расм тасвирланган бино ҳақида тахминий тасаввур беради. Фотография бинонинг хужжатли тасвирини фақат кичик муддатда эмас, у катта аниқлик ва етарлича тўлиқликда ҳам олиш имконини беради. Фотографиялашда, иложи бўлса, олинаётган объект олдига унинг ўлчамл арига мувофиқ тарзда дециметр ёки тасма қўйиш керак.
Фотография, шу жумладан ранглиси ҳам, маҳобатли рангтасвирни қайд қилишда кенг қўлланилади. Рангтасвирли ёки мураккаб нақшинкор ишлов берилган деворларнинг каттагина бўлакларини фотография килишда, уларни маълум ўлчамдаги квадрат ёки тўғри бурчакларга бўлинади. Бинонинг қадимги қисмлари ва кейинги қурилмаларнинг ичидаги чердакларда сақланиб қолган декоратив ишланган жойлар қолдикларини қайд қилиш жоиз. Нақшлар, фреска (деворий суратлар) , мозайка ва бошқаларни қайд этишнинг эски, лекин ўз аҳамиятини йўқотмаган услуби - улардан "хуснихат", демак, тасвир контурларини калкада олишдир, кейин уларга безак рангига мувофиқ тарзда ранг берилади.
Олинган ёзувларда қандайдир нуқталар шартли белгиси қўйилади, уларнинг жойлашиши у мумий ўлчовда қайд этилади. Бу белгиланган нуқталар ёзувлар билан биргаликда бино умумий чизмаларида безакларни кўрсатиш имконини беради. Бинонинг ҳамма жиҳатлари ва уларнинг ҳолати ҳақидаги энг кўп маълумотни берувчи энг аниқ қайд этиш, бу, меъморий ёдгорликни ўлчамлар ёрдамида қайд этиш ва улар асосида чизмаларни бажаришдир.


Назорат учун саволлар:



  1. Қазилмаларда биз нималарни аниқлаймиз?

  2. Амалий безакларнинг намунавий тадқиқоти оширилади?

  3. Меъморий ёдгорликларни қайд этиш қандай амалга оширилади?

  4. Фотограмметрик кайд қилиш нимадан ташкил топади?




Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling